Закон республики Узбекистан Мактабгача таълим ва тарбия тугрисида
модда. Давлат инспекииясининг мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги ваколатлари
Download 108,87 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- модда. Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги ваколатлари
модда. Давлат инспекииясининг мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги ваколатлари
Давлат инспекцияси: мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбня жараёни сифати устидан назоратни ва мониторингни амалга оширади; мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан утказади; давлат мактабгача таълим ташкилотларининг рахбар ва педагог кадрларини аттестациядан утказади; мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимларига малака тоифалари берилишини ташкил этади; нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мактабгача таълим ва тарбия сохасида лицензиялар беради. Давлат инспекцияси конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин. модда. Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги ваколатлари Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги: мактабгача таълим ва тарбия сохасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади; мактабгача таълим ва тарбия тугрисидаги конун хужжатларининг ижро этилишини таъминлайди; мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги давлат дастурларини хамда бошка дастурларни ишлаб чикади ва амалга оширади; уз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги норматив-хукукий хужжатларни кабул килади хамда уларни ишлаб чикишда иштирок этади; давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, кайта ташкил этади ва тугатади; мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига услубий жихатдан рахбарликни амалга оширади; мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини ишлаб чикади, тасдиклайди ва амалга оширади; илгор педагогик технологияларни урганади, умумлаштиради ва таълим-тарбия жараёнига жорий этади; давлат мактабгача таълим ташкилотларининг укув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирадиган уйинлар ва уйинчоклар билан таъминланишини, шунингдек уларнинг моддий-техника базаси жихозланишини хамда мустахкамланишини ташкил этади; давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг малакасига дойр талабларни белгилайди; мактабгача таълим ва тарбия сохасида кадрларни тайёрлашни, кайта тайёрлашни хамда уларнинг малакасини оширишни таъминлайди; мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги статистика маълумотларининг хисоби юритилишини хамда тахлил килинишини таъминлайди; давлат мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди; мактабгача таълим ва тарбия сохасидаги илмий-тадкикот хамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиклаштиради; боланинг конуний вакилларига услубий, маслахат ёрдами ва бошка ёрдам курсатади; мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар хамда грантларни жалб этиш чораларини куради. чет эл инвестициялари иштирокидаги амалдаги лойихаларни куллаб-кувватлашни амалга оширади. Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин. Download 108,87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling