Зал байрамона безатилган


Бола: Қайнамаган сув ичма Бўлмай десанг сен бемор. Соғлиққадир у завол Буни яхши билиб ол. Хамшира


Download 60.5 Kb.
bet2/4
Sana04.04.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1328069
1   2   3   4
Bog'liq
Соғлом танда-соғ ақл.

Бола: Қайнамаган сув ичма
Бўлмай десанг сен бемор.
Соғлиққадир у завол
Буни яхши билиб ол.


Хамшира: Жуда яхши болалар
Ақли расо доналар.
Соғлом бўлай десангиз
Бу шиорга хар доим
Амал қилинг болалар.
Бизнинг шиор:


Болалар: Қуёш, сув, тоза ҳаво беради бизга даво!


Болалар “Доктор опам бор маним” қўшиғини куйлаб берадилар. Сўнг
Калинка” рақсини ижро этиб берадилар.


Бола: Соғлом авлод учун, кўп бизда куч ғайрат.
Соғ танда – соғ ақлимиз, ҳеч кимдан қолишмаймиз.


Бола: Мен ҳам полвон бўламан
Катта тошлар кўтариб.
Жисмоний машқ қиламан,
Хар кун эрталаб туриб.
Физкультура бир, икки, уч
Билагимда тўплансин куч.


Болалар “Байроқчалар” машқини бажариб берадилар.


Хамшира: Болалар мен ҳозир сизларга топишмоқлар айтаман.
Топасизларми !


Болалар: Ҳа !


Хамшира: Ваннага тушади биз билан бирга
Ҳиди ўхшаб кетар худди атирга.
Уни еб бўлмайди, эмасда қовун,
Юз- қўлни ювамиз у билан.
--- 2 ---
Нима ?.........(совун).

Ҳар – хил микробларни тозалар тишдан,


Сира чарчамайди ҳалол юмишдан.
Ёшу-кексаларга ҳамроҳ ҳар сутка,
Унинг номи нима? Айтинг...(тиш чўтка).

Бўлмасин десанг гар тишларинг хаста


Сенга нима керак? Айт-чи.....(тиш паста).


Болалар Озодбек Назарбековнинг “Мадина” қўшиғига рақсга тушадилар.


Хамшира: Болажонлар, биз хамиша соғлом бўлиб юришимиз учун
нималарга амал қилишимиз керак ?


Бола: Шахсий гигиенага риоя қилиш керак.


Хамшира: Шахсий гигиена днганда нимани тушунасизлар ?



Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling