Замин ва пойдеворлар


Download 1.15 Mb.
bet11/30
Sana03.11.2020
Hajmi1.15 Mb.
#140006
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
3.Ma'ruza matni

Энг юқори даражадаги шакл ўзгариш одатда, замин ва иншоотларнинг биргаликда ишлашини кўп йиллар давомида кузатиш натижасида йиғилади. Иншоот шакл ўзгаришининг ҳисобий қиймати эса грунтлар механикасида ишлаб чиқилган усуллар ёрдамида аниқланади.



2.5 – расм. Пойдеворнинг текис чўкиши

2.6 – расм. Пойдеворнинг қийшайиши


Қурилишда кейинги вақтларда шу нарса маълум бўлдики, нисбатан катта бўлмаган иншоотлар (одатда, 4-6 қаватдан ортиқ бўлмаган) ҳатто ўртача зичланувчан грунтларда қурилганда ҳам пойдеворнинг ўлчамлари, заминга тушадиган босимнинг меъёрий қиймати билан ҳисобланади. Бу йўл билан аниқланган пойдеворларнинг ўлчамлари, заминида юз берадиган чўкишни ва чўкмалар орасидаги фарқни шу иншоот учун белгиланган қийматидан ошиб кетмаслигини таъминлайди. Шунинг учун бундай иншоотлар ўрта ёки камроқ сиқилувчан ётиқ қатламли грунтларда қурилаётганда уларнинг чўкиши аниқланмаса ҳам бўлади (ҚМҚ 2.02.01-83). Бу ўринда бирон шубҳа туғиладиган бўлса, у вақтда проф. Н. А. Цытовичнинг “Монанд қатлам” усули ёрдамида текшириб кўриш мумкин. ҚМҚ 2.02.01-83 лойиҳалаш тажрибасида қўллаш учун иншоот чўкишини ҳисоблашда “Қатламлаб жамлаш” усулини тавсия этади.

Иншоотларнинг юқори даражада шакл ўзгариши қуйидаги турлари билан белгиланади:



а) текис ҳолдаги чўкиш (2.5-расм). Бунда пойдеворнинг барча нуқталари ўзаро монанд ҳолда чўкади ва иншоотнинг ҳеч қандай зарар кўрмай бир текисда чўкишига олиб келади;

б) иншоот ичида олинган камида учта пойдеор чўкиши шу ўртача қийматнинг ярмидан ошмаслиги керак;

в) иккита қўшни пойдеворнинг чўкиш фарқи – эгилиш (қийшайиш) ёки оғиш (2.6-расм).

Қийшайиш деб икки алоҳида нуқталари чўкиш фарқининг шу нуқталар орасидаги масофага бўлган нисбатига айтилади.

Оғиш эса пойдеворларнинг икки четки нуқталари чўкишининг шу нуқталар орасидаги масофага бўлган нисбатидир.


2.7. Иншоот замини юзасидаги шакл ўзгаришлар

Оғиш пойдевор қийшайишининг тангенс бурчаги ёрдамида ифодаланади.


(2.22)

бунда: - пойдевор икки четки нуқталарининг чўкиши; - улар орасидаги масофа; - нисбий эгилиш бурчаги.

Иншоот замини юзасининг турлича чўкиши натижасида юз берадиган оғиш ёки эгилиш қуйидагича аниқланади (2.7-расм).
(2.23)

бунда: - кузатилаётган юза чекларининг чўкиши;

- шу юзадаги энг юқори ёки энг кам қийматли чўкиш;

- чўкишлар аниқланган нуқталар орасидига масофа.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, бир вақтда турли чўкишлар юз бериши мумкин, аммо буларнинг қиймати 2.2 – жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги керак.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling