Замин ва пойдеворлар


-§.Ертўла пойдеворини ҳисоблаш


Download 1.15 Mb.
bet8/30
Sana03.11.2020
Hajmi1.15 Mb.
#140006
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
3.Ma'ruza matni


2.5-§.Ертўла пойдеворини ҳисоблаш
Ертўла девори пойдеворининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда грунтнинг пойдевор четки қисмига нисбатан босими турлича бўлиб, ертўла девори эса ётиқ босим таъсири остида бўлади.

Бундай ҳолларда ертўла устидаги томнинг унинг девори билан бикр боғланганлиги ва бу томнинг ерга нисбатан жойлашишига қараб икки хил ҳисоблаш йўли мавжуд (2.3-расм).




2.3-расм.Ертўла деворига таъсир этувчи кучларни ҳисоблаш


2.3-расмнинг а қисмида ертўла томи унинг деворига қаттиқ ўрнашган бўлиб, у ер юзасига яқин жойлашган. Бундай ҳолатда грунтнинг ётиқ босими ертўла томи ва унинг остки қисмининг акс таъсири натижасида мувозанатда бўлади. Бу вақтда грунтнинг пойдеворга нисбатан ётиқ босими ҳисобга олинмайди, балки унинг ертўла деворига нисбатан босимигина аниқланади. Бу аниқлаш икки четидан тирговичга ўрнашган тўсин шаклида материаллар қаршилиги қонунига асосан олиб борилади.

Расмнинг б қисмида эса ертўла томи бутунлай бўлмайди ёки бўлганда ҳам у ертўла деворига эркин ҳолда ўрнатилган. Бундай ҳолда ер юзасига яқин жойда томнинг хеч қандай таъсири бўлмайди ва натижада ертўла девори тиргович деворнинг пойдевори сифатида ҳисобланади.
2.6-§.Бир қатор жойлашган пойдеворларни ҳисоблаш.
Бизга маълум бўлган ҳисоблаш йўллари билан аниқланган пойдевор ўлчамлари, одатда бир қатор жойлашган пойдеворларга тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам ҳисоблаб топилган пойдевор ўлчамларига яқинлаштириш учун бу турдаги пойдеворлар ораларида масофа қолдириб жойланади.

2.4-расмда ҳисоблаш йўли билан топилган пойдевор ва унга монанд бўлган алоҳида жойлашган пойдевор тасвирланган. Агар ҳисоблаб топиладиган пойдевор тагининг юзаси F = AB бўлса, у ҳолда унга монанд бўлган алоҳида жойлашган пойдеворларининг юзаси Fм = [A-y(n-1)]B бўлади. (бунда y- пойдеворлар орасидаги масофа). Аммо 2.4 - расмдан кўриниб турибдики, пойдеворлар орасида бўшлиқ бўлгани сабабли юқоридан тушаётган босим тўғридан-тўғри пойдевор асосига узатилмай, балки маълум масофада жойлашган юза орқали узатилади. Шунинг учун ҳам хар бир алоҳида пойдеворнинг чўкишига унинг ён томонларидаги пойдеворларни кўрсатадиган таъсирини ҳам назарда тутиш лозим.

ХХХ
2.4-расм. Саёз пойдеворлар:



а-ҳисоблаш йўли билан топилган; б-унга монанд бўлган алоҳида жойлашувчи пойдевор.

Алоҳида жойлашган пойдеворларнинг умумий сони қуйидагича аниқланади:
(2.15)

Пойдеворларнинг ораларидаги бўшлиқ билан бирга умумий майдони:
(2.16)

бунда: А - пойдевор таг юзасининг узунлиги; fб - пойдевор тагининг юзаси. Ҳисоблаб топилган пойдевор таги юзасининг пойдевор жойлашган хақиқий юзага нисбати:

(2.17)

Қурилишда фойдаланадиган хужжатлар(ҚМҚ2.02.01-83)нинг таъкидлашича, коэффициент k нинг қиймати 2.1 ва 2.2-жадвалларда келтирилган k1 ва k2 ларнинг қийматларидан ошиб кетмаслиги керак. Агар k кўрсатилган қийматлардан ошиб кетса, у вақтда k1 ёки k2 нинг кичик қиймати ҳисобга киритилиб, қайтадан пойдевор жойлашадиган юза топилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling