Замин ва пойдеворлар


Download 1.15 Mb.
bet15/30
Sana03.11.2020
Hajmi1.15 Mb.
#140006
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
3.Ma'ruza matni

4.4-§.Кессон пойдеворлари
Ўз оғирлиги таъсирида пастлашувчи қудуқлар ўрнатишда, айтиб ўтганимиздек, грунтлар таркибида йирик тошлар, турли жинслар учраб қолади, лекин уларни қудуқ остидан олиб ташлаш имконияти бўлмайди. Бундай ҳолларда устки қисми очиқ бўлган қудуқ ўрнига сиқилган хаво таъсирида грунт сувларини сўриб чиқариш имкониятига эга бўлган махсус усти ёпиқ ҳолдаги қудуқлар ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бундай сиқилган ҳаво таъсирида пастлашувчи махсус устки берк қудуқлар кессон деб аталади.

Кессон пойдеворлари чуқур жойлаштириладиган кўприк ости устунлари тагида кенг қўлланилади.

Хозирги вақтда кессонлар асосан бетон ва темир-бетондан ясалади. Кессон пойдеворлари қуйидаги қисмлардан иборат бўлади (25-расм): 2-иш хонаси: 4-тик йўлак ва 5-шлюз мосламаси жойлашган хона. Иш хонасида грунт қазиш ишлари олиб борилади. Тик йўлак эса шлюз билан иш хонасини ўзаро боғлайди. Шлюз мосламаси жойлашган хона тик йўлакни ташқи хаво таъсиридан ажратиб туради. Иш хонасининг деворлари остки қисми ўткирлашган бўлади. Бу хонанинг томи ва деворлари нихоятда мустаҳкам бўлиши керак.
4.5-§.Кессон пойдевор қуриш жараёни
Кессон деворларининг ўрнатилиши қуйидаги тартибда олиб борилади. Сиқилган ҳаво узатувчи (компрессор) асбоб 6 дан (4.5 -расм) махсус қувур 7 орқали иш хонасига сиқилган ҳаво узатилади. Бунда сиқилган хаво ўз босими таъсирида иш хонасидаги сувни сиқиб чиқара бошлайди.

4.5-расм. Кессон пойдеворини ўрнатиш:

1-кессон; 2-иш хонаси; 3-кессон устки пойдевори; 4-тик йўлак; 5-шлюз устахонаси; 6-сиқилган хаво узатувчи асбоб жойлашган бино; 7-сиқилган хаво узатувчи қувур.

4.6-расм. Кессон пойдеворига таъсир этувчи кучлар.


Босим миқдори ташқи сув босимидан ортиқ бўлганда иш хонасидан сув бутунлай сиқиб чиқарилади. Шундан сўнг ишчилар хона ичига тушиб, ундаги грунтни қазий бошлайдилар. Қазиб олинган грунт ташқарига тик йўлак ва шлюз орқали узатилади. Шу билан бир вақтда кессон томида алоҳида ишчилар кес­сон усти пойдеворини тиклай бошлайдилар ва унинг оғирлиги натижасида кессон аста-секин пасайиб боради. Бу ишлар лойиҳада кўрсатилган чуқурликка етганда тўхтатилиб, иш хонаси ва тик йўлак бетон ёки бирон бошқа ашё билан тўлдирилади. Бундаги асосий камчилик ишчиларнинг юқори босим шароитида ишлашларидир. Шунинг учун бундай шароитда ишловчилар учун махсус тиббиёт хизматлари мавжуд.
4.6-§.Кессон пойдеворига таъсир этувчи кучлар
4.6-расмда кессон пойдеворнинг пастлашувига таъсир этувчи кучларнинг чизмаси кўрсатилган. Бунда G - кессоннинг оғирлиги; f - грунтнинг кессон сирти юзасига бўлган ишқаланиш кучи; Rs - грунтнинг кессон девори остки қисмига бўлган қаршилиги; Р0 -иш хонаси томига нисбатан ҳаво босими.

Одатда бу кучлар қуйидаги нисбатда таъсир этиши мумкин:

(4.7)

Бунда кессон ўз оғирлиги таъсирида пасайиб боради

(4.8)

бўлганда кессон жойида қўзғалмай туради. Унинг пасайиши учун Rs нинг қийматини камайтиришга тўғри келади

­(4.9)

Бундай ҳолда кессоннинг пасайишини таъминлаш учун ҳаво босимини камайтириш йўлини излаш лозим.
Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling