«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»
Download 1.98 Mb.
|
Метрология лаб.ишлари
3 – расм
Деталларнинг микрометр билан ўлчаётганда унинг ўлчов чизиги детал юзаларининг ташкил этувчиларига нисбатан кўндаланг бўлиши ва унинг марказшан ўтиши шарт. Ўлчаш жараёнида тартаракни (8) айлантириб микровинтни (1) силжитиш йўли билан унинг ўлчов юзасини детал юзасига теккизилади ва ўлчанаётган ўлчамнннг кўрсаткичи олинади. Бунда кўрсаткич қийматининг асосий қисми танадан (бўлиб миқдори - 0,5 мм) ва кўшимчаси эса барабандан (бўлим миқдори - 0,01 мм) олинади.
Микрометрларда микровинт қадами S=0,5мм қабул қилинган. Шунинг учун микровинтнинг бир тўлиқ айланиши барабанни - 0,5 мм силжитади. Барабандаги айланма шкала 50 та бўлимдан иборат бўлгани сабабли, унинг бўлим миқдори 0,01 мм ни ташкил қилади. Кўрсатилган детал ўлчамларини ўлчаб, уни берилган ҳисобот шаклидаги 2-жадвалга киритинг. ДЕТАЛНИНГ ШАКЛ ХАТОЛИКЛАРИНИ АНИҚЛАШ Деталнинг ўқ чизигига нисбатан кундаланг кесим бўйича шакл хатоси - оваллик () ни аниқланг. Оваллик ҳар бир диаметрал кесим учун катта ва кичик диаметларнинг ярим айирмаси бўйича аниқланади. Ҳисобот жадвалида овалликнинг кесимлар бўйича энг катта қиймати келтирилади. Деталнинг ўқ чизигига нисбатан бўйлама кесим бўйича шакл хатоси конуслик, бочкалик ва эгарсимонлик ( к, б, э,) ни аниқланг. Булар 1 - 1 ва 2 - 2 йўналишлари бўйича ҳар бири алоҳида-алоҳида, катта ва кичик диаметрлари айисмаси оркали аниқланади. Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling