«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»
Download 1.98 Mb.
|
Метрология лаб.ишлари
10 – расм
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Юза ғадир-будирлиги тушунчаси. Ғадир-будирлик қандай кўрсаткичлар билан тавсифланади? База узунлиги нима ва у нима учун танланади? МИС-11 микроскопини тузилиши. Профилометр М-208 тузилиши. Ғадир-будирликлар чизмада қандай белгиланади? 7 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ЦИЛИНДРСИМОН ДЕТАЛЛАРНИ ОПТИКА-МЕХАНИК АСБОБ ОГО-1 ОПТИМЕТРДА ЎЛЧАШ ИШДАН МАҚСАД ОГО-1 оптиметри билан танишиш ва унда ишлашда қўникмалар ҳосил қилиш. Чегаравий калибрлар билан танишиш. ИШНИНГ МАЗМУНИ Чегаравий калибрлар билан танишиб, калибр пробками ўлчаган ҳолда унинг яроқлиги тўғрисида хулоса бериш.
ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ Детал юза ўлчамларини ўлчашда универсал ўлчов воситаларидан ташкари амалиётда чегаравий калибрлар ҳам кўлланилади. Улар ёрдамида деталнинг ҳақиқий ўлчами берилган қўйим оралиғида ётиш ёки ётмаслигини аниқланади. Тешик ўлчамларини назорати учун калибр тиқинлар ва вал ўлчамлари учун эса калибр скобалар қўлланилади. Калибрлар икки қисмдан иборат бўлиб, бир томони ўтувчан ва иккинчи томони ўтмайдиган. Калибр тиқиннинг ўтувчан томони назорат қилинаётган тешик ўлчамининг энг кичик ва ўтмайдиган томони эса ўлчамнинг энг катта чегаравий қийматлари бўйича бажарилади. Шунда, агар калибрнинг ўтувчан томони тешикка эркин кирса, ўтмайдиган томони эса киролмаса, бундай детал текширилаётган тешик бўйича яроқли деб топилади. Калибр ўлчов юзаларнинг ўлчамларини жуда юқори аниқликда тайёрлаш қийин ва улар ўлчаш жараёнида eйила боради. Буни инобатга олган ҳолда калибрларни тайёрлаш ва уларнинг ёйилиши (фақат ўтувчан калибрлар) учун қўйимлар ўрнатилган. Берилган тешик учун унинг чегаравий оғишларини ва ўлчамларини аниқланг. Ҳисоб натижаларини ҳисобот жадвалига киритинг, калибрларни тайёрлаш ва ёйилиш қўйимлари тешикка берилган қўйим майдонига боғлиқ бўлган ҳолда аниқланади. Бунда калибрларнинг чегаравий оғишлари назоратдаги детал ўлчамининг чегаравий қийматларидан ҳисоблана боради. Ҳисоб натижаси бўйича меъёрий хужжатдан калибрни чегаравий оғишини танланг ва унинг қийматини ҳисоботдаги жадвалга киритинг. ОПТИМЕТРДА ДЕТАЛ ЎЛЧАМЛАРИНИ ЎЛЧАШ Оптиметрнинг метролргик тавсифларини аниқланг ва уларнинг кўрсаткичларини ҳисобот жадвалига киритинг. Оптиметрни созлаш учун тугалланган ўлчов меъёрлар блокини аниқланг ва қийматини ҳисобот жадвалига киритинг. Тугалланган ўлчов меъёр блокининг ўлчами калибрнинг чегаравий ўлчамига тенг ёки унга яқин бўлиши шарт. Созловчи винтлар (2) ва (3) ёрдамида асбобнинг ўзагини (10) горизонтал ҳолатга келтиринг. Валга (4) кронштейнларни (5) киритинг ва винт (6) билан қотиринг (11-расм). Ўнг кронштейнга оптиметр трубкасини ўрнатинг ва уни винт билан қотиринг, чап кронштейнга пинол трубкасини (7) ўрнатинг ва уни ҳам винт билан қотиринг. Трубкаларнинг стерженларига ўлчаш учликларни киргазинг ва уларни ўзаро жойланишини пинол трубкасидаги винт (9) билан созланг. Ойначани (12) айлантириб ёруғлик нурини оптиметр трубкасининг тирқишига йўналтиринг. Бунда окуляр (13) орқали ёритилган майдон ва шкаланинг бир кисми кўриниши керак. Йиғилган ўлчов меъёр блоки оптиметр столига (14) ўрнатилади ва қисми струбцина билан қотирилади. Сўнгра винт (15) бўш бўлган ҳолда ўрнатилган блокни чекка юзаларининг ўртаси ўлчаш учликларига (11) туғри келмагунча маховик (16) ёрдамида столга кўтарила боради. Винтни (6) бўшаштириб, пинол трубкаси (9), ўрнатилган кронштейнни (5) суриб, блокининг ўлчов юзаларининг икки томонини ўлчаш учликларига теккизамиз. 11 – расм Винтни (6) қотириб, винт (17) ни бўшатамиз, пинол микровинтни (18) каллагини бураб, оптиметр шкаласини нольга ўрнатамиз ва винтни (17) қотирамиз. Бу ишларни тўлиқ бажаргандан сўнг асбобнинг столчаси пастга туширилади, ўлчов меъёри блоки олинади ва детал ўлчамларини ўлчашга ўтилади. Детал ўлчамларини ўлчаш икки кесимда, икки ўзаро перпендикуляр йўналишида амалга оширилали. Столчанинг юқорига ва пастга ҳаракати маховик (16) ва деталларни ҳар ҳил кесимларда ўлчаш учун керак бўлган ўлчов ўқига нисбатан перпендикуляр бўлган ҳаракати эса каллак (19) ёрдамида бажарилади. Оптиметр шкаладаги кўрсатгич текширилаётган детал ўлчамининг ўлчов блоки ўлчамидан анча оғишини белгилайди. Шунинг учун текширилаётган ўлчамнинг ҳақиқий қиймати оптиметр кўрсатгичи ва блок ўлчамининг йиғиндиси орқали ифодаланади. Ҳисоб натижаларини ҳисобот жадвалига киритинг ва калибрни яроқлиги тўғрисида хулоса беринг.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Оптиметр ОГО-1 нинг тузилиши Асбоб қандай қилиб нулга созланади? Асбобда детал ўлчами қандай ўлчанади? Оптиметрда ўлчовнинг қандай усули қўлланилади? АДАБИЁТЛАР 1. Арипов А. Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техник ўлчамлар. Ўқитувчи.Т. 2001 й. 2. Бурдин Г.Д., Марков Б.И. Основы метрологии. М. Издательство Стандартов, 1988 г. 3. Якушев А.И., Ворянцова А.Н., Федотов Н.Н. Взаимозаменяемость, стандартизация и технические измерения. М. Издательство Стандартов, 1988 г. . Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling