«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»


Download 1.98 Mb.
bet11/12
Sana24.06.2020
Hajmi1.98 Mb.
#121325
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Метрология лаб.ишлари

9 – расм

Проекцияловчи микроскопда тор тирқиш орқали юза ёритилади. Детал юзасидаги тирқишнинг тасвири кузатиш микроскопининг окулярида курилади.

Микроскопик силжитиш винтини (18) бураб кузатиш микроскопини шундай фокуслаштириладики, шунда яққол тасвирланган детал юзаси бўлаги кузатиш майдонининг ўртасига жойлашади. Тирқиш кенглигини созлаш учун гайка (15), хизмат қилади. Микрофокуслаш алоҳида винтлар (16) ёрдамида амалга оширилиб, тўғри кўриш майдонига эришилади. Микроскоп окулярини (6) ўз ўқи атрофида айлантириб, горизонтал кесишиш чизиқларини тирқиш тасвирига параллел ҳолатда келтирилади.

Микротекисликнинг баландлигини база 1 узунлик ораликда бешта баландлик ва бешта чуқурлик бўйича ўлчанади.

Бунда окулярдаги горизонтал чизиқ олдин баландликка, кейин чуқурликка келтирилади. Ўлчов натижалари ҳисобот жадвалига киритилади ва Rz киймати бешта нотекислик баландликларидан чиқарилган арифметик миқдори билан белгиланади.

Ҳисобланган Rz қиймати бўйича уни стандарт кўрсаткичи аниқланади.


Rz=ΣR/5
ЮЗА ҒАДИР-БУДИРЛИГИНИ ПРОФИЛОМЕТР М-283 БИЛАН ЎЛЧАШ

Профилометр контактли асбоблар туркумига таълуқли бўлиб, у ғадир-будирликларни Ra профилнинг ўртача арифметикларга оғиш кўрсаткичи бўйича ўлчашга мўлжалланган.



Профилометрнинг ишлаши олмос нина (1) детал юзаси бўйлаб ҳаракатга келтирилганда унда содир бўладиган механик тебранишларни датчик (2) ёрдамида электр кучланишнинг ўзгариши орқали ифодаланишга асосланган (10-расм).

Бунинг учун асбобнинг юритмасини (3) унинг электрон блокига (4) уланг. Датчикни (2) нина (1) билан юритма кареткасидаги тешикка киритинг ва уни винт (5) билан қотиринг. Тумблерни (16) ёқиб асбобни электр манбаига ўлаш (сигнал лампа ёнади).



Белгиланган ғадир-будирлик намунаси бўйича асбобни созланг. Бунинг учун датчик намунанинг ишчи зонасига (тўртбурчак билан чегараланган) ўрнатилади ва меъёр кўрсаткич улагичи (9) намунанинг номинал қийматига келтирилади.

Детал юзасининг ғадир-будирлигини ўлчаш учун маховикни (7) айлан­тириб, датчикни (2) детал (13) юзасига то штоклардаги учбурчаклар (8) бир бирига мос келгунча тушира борамиз ва бу вазиятни винт (5) ёрдами­да қотирамиз. Меъёр кўрсаткич улагичи ёрдамида мўлжалланаётган ғадир-будирлик қиймати ўрнатилади.

Ричаг (10) билан талаб қилинаётган 0,25 мм/с ва 0,8 мм/с тезликларни ўрнатиш мумкин. Бундай тезлик ўрнатилганда, ўлчашнинг ишчи трассаси автоматик белгиланади - 1,5 мм, Vz =0,25 мм/с ва 4,3 мм, V = 0,8мм/с.

Датчикдан чиқаётган электр сигналлар электрон блокка боради ва унинг қиймати кўрсатувчи асбобда аниқланади. "Пуск" кнопкаси босилганда (сигнал чироқ ёнади) датчик нина билан детал юзаси бўйича ҳаракатланади. Датчик ҳаракатдан тўҳтагандан сўнг (сигнал чироғи ўчади) кўрсатувчи асбобнинг (11) шкаласидан Ra нинг қиймати аниқланади. Бундай ўлчаш детал юзасининг ҳар ҳил бўлакларида уч марта такрорланади. Олинган натижалар ҳисобот жадвалига киритилиб унинг ўртача арифметик қиймати ҳисобланади. Ҳисобланган Қиймат бўйича Ra нинг стандарт қиймати белгиланади. Детал эскизини чизинг ва унинг юзасига ғадир-будирлик белгисини қўйинг.


Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling