Ўзбек халқ рақс элементлари
Download 14.6 Kb.
|
ЎЗБЕК ХАЛҚ РАҚС ЭЛЕМЕНТЛАРИ (6)
ЎЗБЕК ХАЛҚ РАҚС ЭЛЕМЕНТЛАРИ Кичкинтойларнинг ақлий, эстетик ва жисмоний ривож- ланишида мусиқа билан ҳаракат катта аҳамиятга эга. Му- сиқа фаолиятининг бу тури, боланинг ҳар томонлама ўси- шига катта ёрдам беради. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий ритмик ҳаракатлар болаларга турли характердаги мусиқа оҳангига мос ҳолда ҳаракатланишига, кичик гуруҳ- ларга бўлиниб, якка ҳолда, жуфт-жуфт бўлиб, жамоа билан ҳамоҳанг ҳаракат қилган ҳолда оддий рақс элементларини аниқ бажаришга ўргатади, мушакларини мустаҳкамлайди,нафас ва қон айланиш аъзолари фаолиятини яхшилайди. Рақсга тушиш болаларда нафисликни, гўзалликни, ифо- дали ҳаракатларни қарор топтириб, ижодий қобилиятини гарбиялайди. Ўзбек рақсларини болаларга ўргатишдан мақсад — мил- лий рақс ҳаракатлари ва уларни характери билан таништи- риш, ҳаракатдаги қувноқлик ва жўшқинликни нафислик билан уйғунлашувини болаларга сингдиришдан иборат. Рақс элементлари билан таништириш мусиқа билан бог- ланган ҳолда амалга оширилиши керак. Мусиқа раҳбари рақс элементи билан боғлиқ мусиқа оҳангини хиргойи қилган ҳолда ўргатади. Фақат саноқ остида ўргатишга зинҳор йўл қўйилмайди. Ҳали нотаниш бўлган рақс элементини ўрга- гишда мусиқа раҳбари бу элементни ифодали, ёрқин кўрса- тиб бериши керак, токи, мусиқа ва ҳаракатдаги уйғунлик болалар онгига етиб борсин. Ҳаракатни тўғри кўрсатиб бериш ва тушунтириш болалар диққатини торта оладиган, рақс эле- ментларини мусиқа билан боғлиқ эканлигини англаб ета ола- диган даражада аниқ, қисқа, ифодали бўлмоғи даркор. Бола- дарда ўзи ўрганаётган рақс ҳаракатини англаб, ҳаракат аниқ- диги малакасини ҳосил қилган ҳолда ҳаракатга тақлид қилиш ёки образли таққослашлардан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу услубий қўлланмага ўзбек рақси элементларини турли ёшдаги гуруҳларга ўргатиш усуллари, миллий рақс элементла- рининг таърифи, болалар учун рақслар, жуфтлик рақслари ки- ритилган. Бу эса мусиқа раҳбарларига рақс элементларини бос- қичма-босқич ўргатиш имконини беради. Ушбу услубий кўллан- ма мактабгача тарбия муассасалари мусиқеГраҳбарларига рақсларни саҳналаштиришга ёрдам беради, деб умид қиламиз. Download 14.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling