Ўзбек халқининг достончилик жанри


Download 64 Kb.
bet2/2
Sana19.01.2023
Hajmi64 Kb.
#1101016
1   2
Bog'liq
o\'zbek xalq dostonchilik janri

Йигирма хил оҳанг билан сўз айтиб,
Йигирма хил нома дўмбра чертиб
Хоҳ катта, хоҳ кичик эшитса,
Ҳар қандай одамни балқитиб, эритиб
Шеробод мактабининг машҳур бахшиси Умар шоир Сафар ўғли ижодига мансуб шеҳрда эса Сурхондарё-Қашқадарё достончилигидаги номалар сони келтирилади.
Эй дўмбирам кажакдор,
Ўттиз икки номанг бор,
Ҳаммаси ҳам мафтункор,
Бирин чалсам бири бор...
деб, 32 нома борлиги таҳрифланади. Кейинчалик 60 га етказилган. Ушбу маълумотлардан кўринадики, достон қўшиқлари қадимдан номалар деб юритилган.
Хоразм номалари йирик ҳажм, куй йўналиши, парда, лад ва авжлари ўзига хос ёрқин услуби билан ажралиб туради.
Махсус тил иродаси, мусиқий нуқтаи назардан Хоразмда иккита йирик достончилик услуби мавжуд. Улар бахшиларнинг иборалари билан Ширвоний ва Эроний ёки Жанубий ёки Шимолий хоразм услублари деб юритилади. Ширвоний услуб ўз ичига Ҳазарасп, Боғот, Янгиариқ, Қўшкўпир, Урганч, Хонқа, Шовот, Тошҳовуз вилоятининг Илонли, Кўҳна Урганч, Қорақолпоғистоннинг Тўрткўл, Элликқалҳа туманларини қамраб олади. Унинг марказини шартли равишда Хива шаҳри деб белгилаш мумкин. Мазкур услуб номалари 72 та бўлиб, улар достон шеҳрларининг вазни, бўғинларига ижрочи бахшини овоз имкониятларига қараб ўқилади.
Эроний услуб Гурлан туманининг бир қисмини Қорақолпоғистоннинг Амударё, Хўжайли Тошҳовуз вилоятининг шимолий туманларини ўз ичига қамраб олади. Унинг марказини шартли равишда Манғит шаҳри деб белгилаш мумкин.
Устоз бахшиларнинг фикрича мусиқий моҳиятга кўра ширвоний услуб 72, эроний услуб 32, Сурхондарё, Қашқадарё воҳаларининг Шеробод мактаби 64 номадан иборат.
Хулоса қилиб айтганда достон ижрочилиги ўзбек мусиқа санъатининг ажралмас бўлагидир.
Фойдаланилган адабиётлар


  1. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997.

  2. И.А.Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т., «Ўзбекистон», 1995.

  3. И.А.Каримов. Асарлар. 6- жилд. Т., «Ўзбекистон», 1998.

  4. И.А.Каримов. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т., «Ўзбекистон», 1992.

Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling