Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/37
Sana11.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1698687
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
29.06.2019 I.Ermatov Avtoreferat

морфология (тилшунослик бўлимининг номи), морфология (биология бўлимининг номи) каби.


16 
тожикча терминларга нисбатан бундай деб бўлмайди. Бунинг сабаби форс-
тожик тилидан ўзбек тилига тилшунослик терминларининг ўзлашиб, сингиб 
кетмаганлигидир. Шундай бўлса ҳам, ўзбек тилшунослиги терминологиясида 
форс-тожик тилидан олинган ном, равиш, гап сингари терминлар борки, улар 
иштирокида ҳаракат номи, ном кўчиши, пайт равиши, равишдош, содда гап, 
қўшма гап каби содда ва бирикма терминлар ҳосил қилинган. Ўзбек тилида 
асли форс-тожикча бўлган -шунос аффикси бирор фан ёки унинг бўлими 
номини ифодаловчи терминлар ҳосил қилади. -шунос қўшимчаси форс-
тожикча сўзлар таркибида ўзбек тилига ўзлашган. Кейинчалик сўз ясаш 
вазифасини ўзбек тилида ҳам давом эттирган. Масалан, тилшунос, 
тилшунослик, номшунос, номшунослик терминларининг ясалишида шу форс-
тожикча қўшимча иштирок этган. 
-шунослик қўшимчаси икки ясовчи қўшилишидан ҳосил бўлган. 
Масалан терминларни ўрганувчи бўлим номи бўлган атамашунослик, луғат 
тузиш ва луғатчилик тамойилларини ўрганувчи луғатшунослик, услуб ва 
унинг турларини ўрганувчи бўлим номи услубшунослик, тилшуносликнинг 
номларни ўрганувчи бўлими номшунослик, сўзларни ўрганувчи бўлими 
сўзшунослик каби терминлар ўзлашма ва ўз қатлам қўшимчалари 
бирикувидан ҳосил бўлган қўшимча ёрдамида ясалган. -шунослик асосида 
ясалган бир қатор терминларнинг ҳозирги ўзбек тилшунослиги 
терминологиясида фаоллашуви ижобий ҳолат бўлиб, мазкур компонент 
билан ясалган терминлар рус тили орқали ўзлашган терминларнинг 
муқобилларидир. Масалан: стилистика – услубшунослик, лексикография – 
луғатшунослик, ономастика – номшунослик каби. Айрим араб тилидан 
ўзлашган тилшунослик терминлари ҳам -шунослик компоненти ёрдамида 
ясалган муқобилларига алмаштирилди: услубият – услубшунослик каби.
Ўзбек тилига рус тилидан жуда кўп тилшунослик терминлари олинган. 
Бу ҳолни, биринчи навбатда, рус-тузем мактаблари учун яратилган 
дарсликларнинг юзага келиши билан боғлаш мумкин. Қолаверса, 30-
йилларнинг охирларидаги руслаштириш сиёсати рус тилидан терминлар 
ўзлаштиришни янада тезлаштирди. Бу ҳолат О.Усмон ва Б.Авизовларнинг 
дарсликларида
1
яққол кўзга ташланади. Ушбу дарсликларда фонетикага оид 
фонема, сўз органлари, сонор, фонетика, алфавит, апостроф; морфологияга 
оид суффикс, категория, префикс, инфинтив (масдар), грамматика
морфология, турловчи суффикс, ясовчи суффикс, предмет, составли сонлар; 
синтаксисга оид синтагма, синтаксис; пунктуацияга оид точка, икки точка 
терминлари, А.Ғуломнинг қўлланмасида эса
2
нутқ органлари, нафас 
аппарати, артикуляция ўрни, артикуляция усули терминлари қўлланган.
А.Ғулом кўплаб тилшунослик терминларини калькалаш орқали ҳам 
ўзбекчалаштирган: гортань – бўғиз, звонкие звуки – жарангли товушлар
1
Usmon О., Аvizov B. Ko‘rsatilgan darsliklar.
2
Ғулом А. Ўзбек тилидан программа ва методик кўрсатма. Сиртқи педагогика билим юртлари учун. – Т., 
1940. 


17 
глухие звуки – жарангсиз товушлар, слог – бўғин, ударение – урғу, основа – 
негиз, прямая речь – кўчирма гап, связка – боғлама ва бошқалар.
Ҳ.Ғозиев ўз дарслигида
1
фонетикага оид интонация, тон, морфологияга 
оид сифатдош оборот, равишдош оборот, синтаксисга оид гап, синтаксис, 
пунктуацияга оид точка, вергул точка, икки точка, кўп точка, скобка, 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling