Ўзбек тили ва жаҳон тиллари


Download 210.61 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.01.2023
Hajmi210.61 Kb.
#1078680
Bog'liq
Академик ёзув 1



Ўзбек тили ва жаҳон тиллари 
 
Ер юзида яшовчи турли миллат, элат ва қабилалар 3 мингдан 7 
мингтагача тилда гаплашишади. Бу тилларнинг хусусиятларини, 
жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини, катта ва кичиклигини 
тадқиқотчилар қуйидаги хусусиятларига кўра тасниф қилишади. 
1. Тилда сўзлашадиган аҳоли сонига кўра гуруҳлаш. 1995 йилда 
АҚШнинг Сиэтл университети илмий маркази жаҳондаги 25 та энг кўп 
тарқалган тилларнинг рўйхатини эълон қилганди. Кейинчалик таниқли 
тилшунос олим Абдузуҳур Абдуазизов бу йўналишдаги тадқиқотни 
давом эттириб 2015 йилда энг кўп аҳоли (20миллиондан ортиқ) 
гаплашадиган тиллар рўйхатини тузиб чиқди ва рўйхатни 40 тага 
етказди. Профессор Абдузуҳур Абдуазизов рўйхатига кўра хитой 
(мандарин) тили рўйхатда биринчи ўринни эгаллайди ва бу тилда 975 
миллион аҳоли сўзлашади. Иккинчи ўринда инглиз тили бўлиб, у Буюк 
Британия, Ирландия, Шимолий Америка, Австралия, Янги Зеландия
Канада, Ҳиндистон, Африканинг 15та давлатида расмий тил сифатида 
қўлланилади ҳамда ер юзидаги 478 миллион киши гаплашади. Учинчи 
ўринда ҳинду (437млн) бўлса, 39 ва 40 ўринларни румин (20млн), 
йоруба (20 млн) тиллари эгаллашади. Ўзбек тили эса 30 миллион аҳоли 
билан бу рўйхатда 34-ўринни банд этган. Бу рақам ўзбек тилининг 
жаҳон тиллари қаторидан муносиб ўрин эгаллаётганини ва ўзбек 
тилида сўзлашувчи аҳоли йил сайин кўпайиб бораётганини кўрсатади. 
Мустақилликдан олдин ўзбек тилида сўзлашувчилар сони кам бўлган: 
1971 йилда -11 миллион, 1979 йилда 14 миллион, 1989 йилда -16 
миллион. 
Юқоридаги рўйхатда ўзбек тили туркий тиллар орасида турк 
тилидан кейин (22-ўрин, 60млн) 2-ўринни, собиқ МДҲИ давлатлари 
орасида рус (5-ўрин,284 млн), украин (29-ўрин,46 млн) тилларидан сўнг 
3-ўринни банд этиб турибди. 
2. Тилнинг луғат бойлигига кўра гуруҳлаш. 
Дунёда луғат бойлиги мингта сўзга етмайдиган қабилалар ҳам, сўз 
бойлиги ярими миллиондан ошган миллатлар ҳам бор. Тил миллатнинг 
умумий маданиятини муҳим кўрсаткичи бўлиб, қабила учун мингта сўз 
етиб ортади,лекин маданияти юксак халқлар учун ярим миллион ҳам 


камлик қилиб бошқа тиллардан сўз олади. Тилнинг луғат бойлигини 
аниқлашда икки усулдан фойдаланилади. Биринчиси, ўша тилда ижод 
этган шоир ва ёзувчиларнинг қўллаган сўзлари орқали аниқланади. Бу 
таснифга кўра ўзбек тили дунёнинг энг бой тили,чунки Алишер 
Навойи ўз асарларида 28 мингдан ортиқ сўзни ишлатганлар, рус шоири 
Пушкин 26 минг, инглиз адиби Шекспир 22 минг,испан ёзувчиси 
Сервантес 18 минг сўзни қўллаган. 
Иккинчи тасниф тилда яратилган изоҳли, тарихий, частотали, 
орфографик, орфоэпик луғатлардаги сўзлар миқдорига қараб 
аниқланади. Масалага бу жиҳатдан қараганда ўзбек тилининг луғат 
бойлиги яққол намоён бўлмаган, чунки ўзбек тилида яратилган 
5жилдли изоҳли луғатда 50-70 минг атрофида сўз, имло луғатида эса 
75минг сўз мавжуд .Ҳолбуки, турклар 2008йилда жаҳон олимларининг 
туркий халқларнинг тили , адабиёти, фольклори, тарихига бағишланган 
анъанавий 5–қурултойида 617 минг сўзли луғатини тақдимот 
қилишганини академик Э.Фозилов қайд этган эди.Рус ,инглиз,француз 
тилларининг луғатларида 250- 400 минг сўз бор. Ўзбек тилининг луғат 
бойлиги 100 миндан ортиқлигини исботловчи луғатлар яратилган эмас. 
Аниқроғи, тарихий ёдномаларимиздаги сўзлар, ўзбек шевалари 
лексикаси, турли соҳаларга тегишли сўз ва терминлар тўлиғича 
тўпланилмаган. Луғатчилик бўйича амалга оширилаётган ишлар жаҳон 
ва давр талабларидан орқада қолаётганлиги сабабли ўзбек тилининг 
луғат бойлиги намойиш қилинмаяпти. 
3.Сўз ва гап тўзилишига кўра гуруҳлаш.Ўзбек тили сўз ва гап 
қурилиши, қоидаларининг аниқлиги ва изчиллигига кўра дунёнинг энг 
ривожланган тиллари қаторида туради. Ўзбек тилида сўз ясалиши 
содда, ясовчи қўшимчалар аниқлар кўпликни,-чи ҳунар эгасини, -к,-
им,-дош,-ар,-сиз ва бошқа қўшимчалар ўзига хос янги сўзларни ясайди. 
Бошқа тиллардаги каби отлар ва феъллар фарқланмайди, келишик 
қўшимчалари аниқ. Шу сабабли бошқа миллат вакилларининг ўзбек 
тилини қийинчиликсиз, осон ўрганадилар, фақат кучли хоҳиш керак. 
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган 1989 йилдан бошлаб 
ўзбек тилини ҳаётга ҳаётга, олий таълим тизимига жорий қилиш 
жараёнида фаол иштирок этиб келаяпман. Қонун қабул қилиниши 
мунособати билан Тошкент Давлат Аграр университетига ишга ўтиб у 


ерда “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасини ташкил қилдим, ўқув 
режасига “Ўзбек тили”, “Қишлоқ хўжалигида иш юритиш”, ”Нутқ 
маданияти”, “Эски ўзбек ёзуви”, ”Ўзбек тили ва адабиёти” фанларини 
киритдим. Бу фанлар бўйича ўқув адабиётлари тайёрладим, давлат 
тилини университетга жорий қилишда жонбозлик кўрсатдим. Шунинг 
натижаси бўлса керак Давлат тилига бағишланган 4- Республика 
илмий- амалий конференцияси 1993 йилнинг 24- 25 сентябрларида 
ўтказилди.
1996 йилдан буён ТМИ “Ўзбек ва рус тиллари”, 2019йилдан 
“Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедрасида мудир бўлиб ишлайман. 
Институт раҳбариятининг қўллаб қувватлаши ва изланувчан педагог 
сифатида натижасида ўқув режасига янги танлов фанларини киритдим: 
“Мутахассислик тили”, “Иқтисодиёт атамалари ва иш юритиш”, 
“Иқтисодиётда техник ёзув”, “Ўқитувчи нутқи маданияти”, “Нутқ 
маданияти”. Бу фанлар бўйича 10та ўқув адабиёти ва 8та ўқув луғати 
чоп этдик. Кафедра ходимлари билан 2016-2017 ўқув йилидан хорижий 
адабиётлар (Стефен Белли,Викрам Безен Прия) асосида “Академик ёзув 
ва бизнес мулоқот” фани бўйича дастур, қўлланма тайёрладик ва ўша
йили ўқув режасига киритдик. “Академик ёзув ва бизнес мулоқот” 
илмий саводхонлик ва нутқ маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга 
эга. Шу сабабли бу фан Оксфорд, Брайтон, Токио,Сингапур 
университетларида асосий фанлардан бири сифатида ўқитилади. 
Тилшунос олим сифатида таклифларим қуйидагилар: 
1.Давлат тилига бағишланган тадбирлар,анжуманлар,кўрсатувлар
нафақат 21 октябрда,балки йил давомида амалга оширилиши лозим. 
2.Барча соҳаларда кишиларнинг ёзма ва оғзаки саводхонлигини 
ошириш, ўзбек тилида нутқий маҳоратини ошириш усулларини 
такомиллаштириш зарур. 


3.Ўзбек тилида мукаммал тарихий, соҳавий имло, изоҳли, 
терминологик луғатлар тузиш ва чоп этишга алоҳида эътибор қаратиш 
керак. 
Нишонбой Ҳусанов 
Тошкент молия институти “Ўзбек ва хорижий тиллар” 
кафедраси мудири, филология фанлари доктори. 

Download 210.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling