«Ўзбекча рақС» (тайёрлов гуруҳи учун) «Қари наво», ўзбек халқ куйи
Download 18.8 Kb.
|
ЎЗБЕК РАҚСЛАРИ2 (1)
«ЎЗБЕКЧА РАҚС» (тайёрлов гуруҳи учун) «Қари наво», ўзбек халқ куйи Дастур мазмуни: мусиқа қисмлари ўзгариши билан ҳара- катларни мустақил бажариш малакасини мустаҳкамлаш. Ўзбек халқ рақсига хос ҳаракатларни ифодали ижро этишга ўргатиш. 6 нафар қиз қатнашади. Қизлар марказий девор олдида бир қатор бўлиб, меҳмонларга қараб турадилар. I ҚИСМ 1 — 4-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда қадам алма- шиш ҳаракати билан бармоқларини бош юқорисида қир- силлатиб, қатор бўлиб, ўнг ва чап ёнга қўлларини узатиб, ҳар тактга ҳаракат қиладилар. 5 — 6-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда турган жой- ларида, 5-тактга «Гулни ҳидлаб», 6-тактга «Бер» ҳаракати- ни ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар. 7 — 8-тактларда, 5 - 6-тактлардаги ҳаракатлар такрорланади. 9 — 16-тактларда, жуфт бўлиб, чап қўлларини ушлаб, ўнг қўллари билан «Қўлимиз чиройли» ҳаракатини ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар. 9 — 16-тактларда, мусиқанинг такрорланишига қаторлар тенг бўлиниб, бошқарувчилар ўнг ва чап ён деворлар олдида, 1 — 4- тактлардаги ҳаракатларни такрорлаган ҳолда қатор турадилар. 17 — 20-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда бошлари- нинг юқорисида чапак чалиб, бир-бирларига қараб, ўнг оёқни тўпиллатганча учрашиб, меҳмонларга қараб, икки қатор — кетма-кет бўлиб тўхтайдилар. II ҚИСМ 1 — 4-тактларда, мусиқа такрорланиб' "унг қатордаги қиз- лар чап қўли билан, чап қатордаги қизлар ўнг қўли билан 1-тактга «Кўзгуга қара», 2-тактга «Кўзгуга қарама» ҳарака- тини ўнг оёқни ҳар тактга тўпиллатиб бажарадилар. 3 — 4-тактга, 1 — 4-тактдаги дастлабки ҳаракатлар так- рорланади. 5 — 8-тактларда, 1-қисмдаги 1 — 4-тактлардаги ҳаракат- лар такрорланади. Бошқарувчилар ўнг ва чап ён деворлар бўйлаб марказий девор олдида бир қатор бўлиб турадилар. 9 — 16-тактлардаги мусиқа такрорланган ҳолда 9-тактга «Ёнимга кел», 16-тактга «Бормайман» ҳаракатини ҳар такт- га ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар. 11 — 16-тактларга, 9 — 10-тактлардаги ҳаракатларни так- рорлайдилар. 9 — 16-тактларда, мусиқанинг такрорланишига, бош те- пасида чапак чалиб, ҳар тактга ўнг оёқни тўпиллатиб тур- ган жойларида айланадилар. 4 17 — 20-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда, 1-қисм- даги ҳаракатлар такрорланиб, меҳмонлар қаршисига тўхтала- ди. Рақс тугаши билан ўнг қўл кўкракка қўйилиб салом берилади. Методик кўрсатмалар: рақс ўргатишдан аввал болалар билан мусиқа машгулотларида «Кўзгуга қара», «Кўзгуга қарама», «Гулни ҳидлаб бер» ҳаракатларини машқ қилди- риш лозим. Қадам алмашиш ҳаракатини доирада машққил- дириш лозим. Рақс байрам эрталикларида ижро этилади. Download 18.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling