«Ўзбекча рақС» (тайёрлов гуруҳи учун) «Қари наво», ўзбек халқ куйи


Download 18.8 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi18.8 Kb.
#1605559
Bog'liq
ЎЗБЕК РАҚСЛАРИ2 (1)


«ЎЗБЕКЧА РАҚС»
(тайёрлов гуруҳи учун)
«Қари наво», ўзбек халқ куйи
Дастур мазмуни: мусиқа қисмлари ўзгариши билан ҳара- катларни мустақил бажариш малакасини мустаҳкамлаш.
Ўзбек халқ рақсига хос ҳаракатларни ифодали ижро этишга ўргатиш.
6 нафар қиз қатнашади. Қизлар марказий девор олдида бир қатор бўлиб, меҳмонларга қараб турадилар.
I ҚИСМ
1 — 4-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда қадам алма- шиш ҳаракати билан бармоқларини бош юқорисида қир- силлатиб, қатор бўлиб, ўнг ва чап ёнга қўлларини узатиб, ҳар тактга ҳаракат қиладилар.
5 — 6-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда турган жой- ларида, 5-тактга «Гулни ҳидлаб», 6-тактга «Бер» ҳаракати- ни ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар.
7 — 8-тактларда, 5 - 6-тактлардаги ҳаракатлар такрорланади.
9 — 16-тактларда, жуфт бўлиб, чап қўлларини ушлаб, ўнг
қўллари билан «Қўлимиз чиройли» ҳаракатини ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар.
9 — 16-тактларда, мусиқанинг такрорланишига қаторлар тенг бўлиниб, бошқарувчилар ўнг ва чап ён деворлар олдида, 1 — 4- тактлардаги ҳаракатларни такрорлаган ҳолда қатор турадилар.
17 — 20-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда бошлари- нинг юқорисида чапак чалиб, бир-бирларига қараб, ўнг оёқни тўпиллатганча учрашиб, меҳмонларга қараб, икки қатор — кетма-кет бўлиб тўхтайдилар.
II ҚИСМ
1 — 4-тактларда, мусиқа такрорланиб' "унг қатордаги қиз- лар чап қўли билан, чап қатордаги қизлар ўнг қўли билан 1-тактга «Кўзгуга қара», 2-тактга «Кўзгуга қарама» ҳарака- тини ўнг оёқни ҳар тактга тўпиллатиб бажарадилар.
3 — 4-тактга, 1 — 4-тактдаги дастлабки ҳаракатлар так- рорланади.
5 — 8-тактларда, 1-қисмдаги 1 — 4-тактлардаги ҳаракат- лар такрорланади. Бошқарувчилар ўнг ва чап ён деворлар бўйлаб марказий девор олдида бир қатор бўлиб турадилар.
9 — 16-тактлардаги мусиқа такрорланган ҳолда 9-тактга «Ёнимга кел», 16-тактга «Бормайман» ҳаракатини ҳар такт- га ўнг оёқни тўпиллатиб бажарадилар.
11 — 16-тактларга, 9 — 10-тактлардаги ҳаракатларни так- рорлайдилар.
9 — 16-тактларда, мусиқанинг такрорланишига, бош те- пасида чапак чалиб, ҳар тактга ўнг оёқни тўпиллатиб тур- ган жойларида айланадилар. 4
17 — 20-тактларда, мусиқа такрорланган ҳолда, 1-қисм- даги ҳаракатлар такрорланиб, меҳмонлар қаршисига тўхтала- ди. Рақс тугаши билан ўнг қўл кўкракка қўйилиб салом берилади.
Методик кўрсатмалар: рақс ўргатишдан аввал болалар билан мусиқа машгулотларида «Кўзгуга қара», «Кўзгуга қарама», «Гулни ҳидлаб бер» ҳаракатларини машқ қилди- риш лозим. Қадам алмашиш ҳаракатини доирада машққил- дириш лозим. Рақс байрам эрталикларида ижро этилади.
Download 18.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling