Мавзу
|
Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституцион вазифаларидан бири бўлади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
79-модда.
(Биринчи қисм) Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
(Иккинчи қисм) Давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
|
Тезислар
| Ўзбекистон – ёшлар мамлакати, унда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этган улкан қатлам Ўзбекистонда ҳар доим давлатнинг эътиборида бўлган. Бу борада 2017 йилда туб бурилиш юз берди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилди, 2020 йилда Ёшлар ишлари агентлигининг ташкил этилиши Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни янги босқичга олиб чиқди. 30 июнь мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб белгиланди, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ва тизимли ишлар йўлга қўйилди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади. Ўтган давр ичида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир нечта қонун, ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди. Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида сўнгги икки йилда 281 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 триллион 992 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди. |
Do'stlaringiz bilan baham: |