Мавзу
|
Анъанавий оила ва никоҳ
муносабатларини
сақлаш энг устувор масала
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
76-модда.
(Биринчи қисм) Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
(Иккинчи қисм) Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
(Учинчи қисм) Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
|
Тезислар
|
Ўзбекистон оила институт жамиятнинг пойдевори бўлиб, ижтимоий ҳаётимизда муҳим роль ўйнайди. Оила муқаддас деган тушунча халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Бироқ, дунёда амалга ошрилаётган жараёнларга кўра, «оила ва никоҳ» тушунчалари «янгича» талқин қилиш кузатилмоқда.
Биз учун муқаддас бўлган анъанавий оилавий қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида Конституцияда никоҳ Ўзбекистон халқнинг АНЪАНАВИЙ оилавий қадриятларига асосланади, деб белгиланмоқда.
Шундан келиб чиқадики, юртда яшаётган фуқароларимизнинг анъанавий оилавий қадриятлари ҳурмат қилинади ва Оила кодексимизда аниқ тиниқ белгиланганидек, никоҳ фақат аёл ва эркак ўртасида тузилади.
Хусусан, Оила кодексининг 2-моддасида, оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий никоҳи принципи асосида амалга оширилиши аниқ кўрсатилган.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришларнинг муҳими шуки,
никоҳ тузилишида аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги талаб этилади.
Давлат оила ривожига етарли шароитлар яратиш бўйича ўзига мажбурият олмоқда ва кафолат бермоқда.
|
Хулоса
|
Замонавий ўзгарувчан дунёда оилавий қадриятларни сақлаш давлатларнинг асосий вазифаларидан бирига айланмоқда. Шу сабабли, ушбу ўзгартиришлар замон талаби деб баҳолаш керак.
Конституцияда оила қадриятларининг киритилиши келажакда юз бериши мумкин бўлган турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Эркинлик ниқоби остида халқимизга бегона анъаналар кириб келишига тўсиқ бўлади.
Ушбу норма давлатнинг бир жинсли никоҳ масаласига нисбатан қатъий позициясини акс эттиради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |