Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Download 49.03 Kb.
bet16/17
Sana28.03.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1304708
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-тезис

онангга бор деб сарсон қилишлар бўлмайди, ҳамма давлат ишига киришда тенг ҳуқуқли экани белгиланиб, уни таъминлашни давлат бўйнига олмоқда.
(37-модда)

5

Бир эслаб кўринг, мактабда кўпроқ қизлар аълочи бўлишади. Институтда ҳам қизлар йигитлардан кўра яхшироқ ўқишади. Демак, кўп қиз-аёллардан яхши мутахассислар чиқиши керак. Аммо ишга олишга ёки лавозим беришга келганда, асосан эркакларга ён босилади. Чунки, аёл кишининг болали бўлиши бор, фарзандлари, рўзғори билан банд бўлиши бор.
Бу ҳолат кўпинча аёлларга нисбатан адолатсиз муносабатни келтириб чиқаради.

Энди ҳамма – эркакми, аёлми қатъи назар, меҳнат қилиш ва бунинг учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига бирдек ҳақли.
Аёл кишини ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги учун ишга олмаслик, ишдан бўшатиш ёки маошини камайтириш тақиқланади.
(42-модда)

6

Бозор шароитида йилдан йилга нарх-наво ошиб боради. Бу эса ўз навбатида аҳоли учун қийинчилик пайдо қилади. Шундай шароитда меҳнат қилиб, оила боқаётган инсонларга арзимаган иш ҳақи бериб, агар ишчи норози бўлса ёки иш берувчига нимасидир ёқмай қолса, катта кўчага ҳайдаб юбормайди, деб ким кафолат бера олади?

Албатта давлат кафолатлайди! Бунинг учун Конституцияга ҳар бир ходим ўзи ва оиласи учун муносиб турмуш тарзини таъминлайдиган, заруратга кўра озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой олишга етадиган қониқарли ҳақ олиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида қатъий талаб киритилмоқда.
(42-модда)

7

Олдинлари кўп мактабларда ўқувчилар ўқув йилини асосий қисмида синф хоналарида ўтириб билим олиш ўрнига далада ёки пиллахонада катталар билан баравар меҳнат қилиб ўтказишарди. Ҳали суяги қотмаган ёш болачалар ўзидан катта фартукларга пахта тўлдириб, нимжон елкаларида кўтаришарди. Бир томондан дарслар ўлда-жўлда, иккинчи тарафдан болаларни соғлиғига зиён бўларди.

Энди болаларнинг саломатлиги, хавфсизлиги, жисмоний, ақлий ривожланишига зарар келтирадиган, таълим олишига ҳалақит берадиган мажбурий меҳнат мутлақо тақиқланади.
(44-модда)

8

Олдинги даврда биз таълимга нисбатан ҳурматни ўлдирдик, унинг муҳимлигини тушириб ташладик, ўқитувчиларни камситдик. Болалар боғчаси деярли қурмадик, мактаб­лар сони етмаган. Жамиятда «ўқиб одам бўлармидинг», «ўқиганнинг бири икки бўлармиди» деган шаблон фикрлар тарқалди. Давлат ўқитувчи ва ўқувчига ишчи кучи деб қаради.

Энди асло бундай бўлмайди, чунки давлат ўз хатоларини тушунди ва бу ёғига ўз бўйнига таълимни «чёткий» қиламан деб мажбурият олди ва унинг устига яна кафолат ҳам берди.
Шунингдек, давлат ўзига яна бир мажбурият олди. Яъни жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ҳам мактабларда сифатли таълим ташкил этилади, улар камситилмайди.
(50-модда)

9

Кейинги ўн йилликларда ўқитувчиларнинг обрўйи қанчалик тушиб кетганини, улар ҳимоясиз бўлиб қолганини кўриб турибмиз. Ўқитувчига ҳамма «хўжайин»! Ҳокимлик ёки бошқа юқори ташкилотнинг оддий ходими ҳам ўқитувчига унинг

Аслида давлат ҳам, жамият ҳам ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиб, уларга ғамхўрлик қилиши зарур. Энди шу нарса Конституцияда «михлаб» қўйилади. Ўқитувчининг меҳнати жамиятимиз ва давлатимизни ривожлантиришнинг асосий омиллардан бири эканлиги тан олиняпти.




вазифасига кирмайдиган иш­ларни буюриши мумкин.
Бу билан ўқитувчиларнинг ўзини камситишдан ташқари, бутун бошли авлодларнинг таълим-тарбиясига зарар етган.
Билимсиз авлод қандай қилиб келажакда давлатимизни ривожлантириши мумкин?!

Бундан буён ҳеч қайси мансабдор ўқитувчиларни камситишига, уларнинг хотиржам ўз иши билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Download 49.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling