Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Мавзу Давлат фуқаролик хизмати


Download 49.03 Kb.
bet3/17
Sana28.03.2023
Hajmi49.03 Kb.
#1304708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1-тезис

Мавзу

Давлат фуқаролик хизмати

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

37-модда.
(Биринчи қисм) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир.
(Иккинчи қисм) Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади.

Тезислар

Мамлакатимизда ҳеч қачон фуқароларни ажратган ҳолда маълум бир фуқаролик хизматига киришида ёки кирмаслигини белгиланишига йўл қўйилмайди.
Конституция лойиҳасида давлат фуқаролик хизматига киришда барча тенг имкониятга эга эканлиги мустаҳкамланиши давлатни бошқарувда иштирок этишни билдираётган фуқароларга кенг йўл очилишини билдиради.
Мазкур қоида асосида давлат хизматчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг бевосита тартибга солинишига эришилади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасининг асосий ютуқларидан бири 2022 йилда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидир.
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилмоқда.
Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг сони 100 мингдан ортиқ бўлиб, уларга берилаётган эътибор Конституцияга киритилаётганлиги уларнинг ҳақ ҳуқуқлари олий қонун даражасида ҳимоя этилаётганлиги ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунинг ижроси таъминланишига олиб келади.
Шунингдек, миллий қонунчиликда (“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси) суд томонидан коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг давлат хизматига қабул қилинишига йўл қўймаслик бўйича қоидалар мавжуд.

Хулоса

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
21-моддасида ҳар ким ўз мамлакатида давлат хизматидан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Конституцияда давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисидаги қоидаларнинг киритилиши мамлакатимизда профессионал ходимларнинг фаолиятига эътибор юқори даражада эканлигини билдиради. Қолаверса халқимиз бундай тартибни анчадан бери кутган эди. Бу қонун ҳар биримизнинг ҳаётимизга бевосита ижобий таъсир қилади, кейинги ислоҳотлар учун замин яратади.
Ушбу норма фуқаролар давлат хизматига киришда дуч келиши мумкин бўлган турли тўсиқларни, шу жумладан, бюрократия ва таниш-билишчиликни бартараф этиб, кадрларни салоҳияти ва ишчанлик қобилиятига қараб ишга қабул қилишга қаратилган. Келгусида худди ўтмишда бўлганидек, келиб чиқиши, доимий яшаш манзили каби масалалар қайта юзага келмаслиги учун ҳам мазкур норманинг Конституцияга киритилиши жуда муҳим.
Суд томонидан коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг давлат хизматига қабул қилинишига йўл қўйилмайди.




Download 49.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling