Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расм 3.7
Расм 3.6
Сигналлар биринчи навбатда поезд кутилаётган томонга ўрнатилади. Бир йўлли участкада, поезд қайси томонидан келиши маълум бўлмаса, сигнал биринчи навбатда тўсилаётган жой тарафига йўналган қияликка, текис майдончада - бурилиш ёки ўйилган жой бор томонига ўрнатилади. Тўсатдан пайдо бўлган тўсиқларни тўсишда ишчи-ходимларнинг мукаммал ҳаракатланиш тартиби ДАТК нинг тегишли йўриқномалари билан белгиланади. 35. Поездлар фақат кузатувчи билан ўтиши (15 км/соат дан ошмаган тезликда) мумкин бўлган жой, шунингдек, икки йўллик участкада бир сатҳда йўлларнинг мавжуд ўрами, ҳаракат учун тўсиқни чегаралаш каби, лекин петардалар ўрнатилмасдан тўсилади. Бу сигналларни ўрнатилганлиги хақида поездларга ёзма огоҳлантиришлар берилади. Поездни кузатувчи билан ўтказиш заруриятида, унга огоҳлантириш берилмаган бўлса, петардалар ўрнатилиши шарт. Поездларни кузатувчилар билан ўтказиш давомий муддатга белгиланадиган бўлса, қизил кўчма сигналларни ёпиқ ҳолда қолдирилувчи беркитиш светофорлари билан алмаштириш мумкин, уларнинг олдида огоҳлантирувчи светофор ўрнатилиши билан (расм 3.7). Расм 3.7 Бундай беркитиш светофорларини ўрнатиш хақида «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси билан келишилган ҳолда, ДАТК раисининг буйруғи билан эълон қилинади, бундай ҳолларда поездларга огоҳлантиришлар берилмайди. Тўсилган жойнинг иккала томонида йўл постлари очилганда, бу постлар оралиғида поездлар ҳаракати кузатувчисиз қўлланиладиган алоқа ва сигнализациянинг маълум бир тури бўйича амалга оширилади. Айрим ҳолларда тўсилган жойдан поезднинг белгиланган тезликда ҳаракат қилишини кузатиш учун кузатувчи ҳам тайинланиши мумкин. 36. Ҳамма ҳолатларда петардалар учтадан ўрнатилади: иккитаси поезднинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича ўнг томондаги рельсга ва биттаси чап томондаги рельсга ўрнатилади (расм 3.6). Петардалар орасидаги масофа 20 м дан бўлиши керак. 37. Тезликни чекловчи кўчма сигналлар ҳамда «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигнал белгилари 3.2 расмда кўрсатилган схемалар бўйича ўрнатилади. Агар, перегондаги тезликни пасайтиришни талаб қилувчи жой станция яқинида жойлашган бўлса ва уни белгиланган тартибда тўсиш мумкин бўлмаса, тўсиқ перегон тарафдан ушбу бандда белгиланган тартибда тўсилади, станция тарафдан эса 3.8 расмда кўрсатилган тартибда тўсилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling