Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

___ . ___ . ___ .
 
бўйича локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус ўзиюрар ҳаракат 
таркиби ҳуштаклари орқали;
- станциялар, заводлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа 
корхоналарида осилган металл предметларга бериладиган тез -тез зарбалар 
орқали.
«Радиация хавфи» ёки «Кимёвий хавф» сигнали станциялар, заводлар ва 
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг бошқа корхоналарида мос 


равишда станция, завод, корхона бошлиғининг фармойишига кўра, 
перегонларда эса – бош локомотив (моторвагон поезд) ва махсус ўзиюрар 
ҳаракат таркиби машинисти томонидан узатилади.
Темир йўл радиотрансляция тармоғи мавжуд ҳолларда радиоактив ёки 
кимёвий хавф хақида хабар шу тармоқ орқали кўрсатилган сигналлар матни 
билан узатилади.
103. Ҳаво хавфи тугаганлиги ҳамда радиоактив ва заҳарловчи моддалар 
билан зарарланиш хавфи четлаб ўтганлиги хақида темир йўл ходимлари ва 
йўловчиларга қуйидагича хабар берилади:
- станциялар, заводлар ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл 
транспортининг бошқа корхоналарида мос равишда станция, завод, корхона 
бошлиғининг ёки у томондан ваколат берилган шахснинг кўрсатмаси бўйича 
радиотрансляцион тармоқ ва бошқа алоқа воситалари ҳамда хабарчилар орқали;
- йўловчи поездларда – йўловчи поезднинг бошлиғи (механик-бригадир) 
кўрсатмаси бўйича поездга хизмат кўрсатувчи ходимлар ва поезд 
радиотрансляция тармоғи орқали;
- одамли ва ҳарбий поездларда – станция навбатчисидан хабар олинганда 
эшелон бошлиғи кўрсатмаси бўйича эшелон алоқа воситалари орқали;
- юк-йўловчи, почта-багаж ва юк поездларда станция навбатчиси ор қали.
104. Локомотив бригадалари ва поездга хизмат кўрсатувчи бошқа 
хизматчиларни поезднинг заҳарланган участка томон ҳаракатланаётгани хақида 
огоҳлантириш ҳамда унга одамларнинг шахсий ҳимоя воситаларисиз 
киришнинг олдини олиш учун бундай участка «Заҳарланган» махсус 
кўрсатмаси (расм 9.1) билан чегараланади.
Расм 9.1 
«Заҳарланган» кўрсатмалари станциялар ва перегонларда зарарланган 
участка чегарасидан 50 м дан кўп бўлмаган масофада ўрнатилади. Бундан 
ташқари, перегонларда заҳарланган участканинг ҳар икки томонидан ҳаракат 
йўналишининг ўнг томонидан биринчи «Заҳарланган» кўрсаткичидан 1200 м 
масофада 
иккинчи 
шундай 
кўрсаткичлар 
ўрнатилади. 
«Заҳарланган» 
кўрсаткичлари йўл четида ёки йўллар оралиғида ўрнатилади.
Поезд ҳаракати бўйича биринчи «Заҳарланган» кўрсаткичи олдидан ёки 
станция навбатчисидан олинган заҳарланган участка мавжудлиги хақидаги 
хабарга кўра кўрсатган жой олдидан (участка кўрсаткичлар билан чегараланган 
ёки чегараланмаганлигидан қатъий назар) бош локомотив машинисти 


«Радиация хавфи» ёки «Кимёвий хавф» сигналини узатиши ва за ҳарланган 
учаскани белгиланган тезликда босиб ўтиши шарт.
«Заҳарланган» кўрсаткичлари тунда ёритилиши керак.
105. Светофорлар, фонарлар, стрелка кўрсаткичлари, поезд, қўл ва бошқа 
сигналларнинг сигнал чироқлари светомаскировка қурилмалари билан 
таъминланган бўлиши керак.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling