95.
Поездларнинг
икки
йўлли
участкаларининг
перегонларида
учрашганида битта узун ҳуштак орқали хабарлаш сигналлари узатилади:
биринчичси - қарама-қарши поездга яқинлашганда, иккинчиси - қарама-қарши
поезднинг охирига яқинлашганда.
96. Поезднинг яқинлашиши хақида товушли сигналлар қуйидагилар
томонидан узатилади: перегонда – темир йўллар ва сунъий иншоотлар
кўрувчилари, ўтиш жойлари навбатчилари, йўл ишлари ва контакт тармоғи
бўйича ишлар раҳбарлари, йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламалари ва йўл
вагончаларини кузатувчи ишчилар; станцияда – сигналчилар ва кириш стрелка
пост навбатчилари. Тоқ йўналиш поездининг яқинлашиши хақида хабар битта,
жуфт йўналиш поездининг эса иккита узун товушли сигнал орқали узатилади.
Сигналчилар ва кириш стрелка постлари навбатчилари поезд жўнатилиш
сигналини эшитгач, битта узун товушли сигнал берадилар.
97. ДАТК раиси белгилаган рўйхат бўйича йирик шаҳарлар ва аҳоли
пунктлари, назорат жойларда жойлашган станциялар ва перегонларда
локомотивлар (моторвагон поездлар), махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби
томонидан узатиладиган товушли сигналлар, локомотивларнинг поездларда
туртки тартибида ҳаракатланганда, одамлар ёки тўсиқларни босиб кетиш хавфи
туғилганда ҳамда ҳушёрлик ва хавф (тревога) сигналларини узатиш ҳолларидан
ташқари вазиятларда паст товушда узатилиши керак.
Ушбу станцияларда поездларнинг жўнатилишида, автотормозларни
синашда ва депо йўллари бўйлаб ҳаракатланганда локомотив (моторвагон
поезд), махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби ҳуштаги орқали сигналлар
узатилмайди. Бундай станцияларда йўловчиларни поездлар жўнаш хақида
огоҳлантириш тартиби ДАТК раиси томонидан ўрнатилади.
9-БОБ
ХАВФ СИГНАЛЛАРИ ВА
МАХСУС КЎРСАТКИЧЛАР
98. Хавф сигналлари локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус
ўзиюрар ҳаракат таркибининг гудоклари, ҳуштаклари, сиреналар, дамли
найлар, ҳарбий сигнал трубалар, осилган металл предметларга зарбалар ор қали
узатилади.
Товушли сигналлар схемасида белгиланган товушлар зарбалар орқали
қуйидагича узатилади:
узун-тез-тез берилувчи зарбалар;
қисқа – зарур бўлган қисқа товушлар сонига мос битталик зарбалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |