Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети


Download 0.62 Mb.
bet10/16
Sana14.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1198319
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Bajarildi!!! Безопасность Тажриба Узбек - 21

(2 соат)




Ишнинг мақсади:

Ушбу тажриба ишининг асосий мақсади талабаларга тармоқларни хиомялаш протоколлари хақида кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.




Зарурий назарий маълумотлар:

Интернетда иккита асосий протоколдан фойдаланилади:



  1. IР (Internet Рrоtоcоl)-тармоқлараро протокол, маълумотларни алоҳида пакетларга ажратади. У қабул қилувчининг манзили (IР - манзил) бўлган сарлавҳа (номланишини) таъминлайди. Уларнинг белгиланган пунктга тўғри кетма-кетликда етиб бориши протокол билан кафолатланмайди. Ушбу протоколнинг муҳим вазифаларидан бири - бу маршрутлаш (Internet бўйича йўл танлаш. Пакетлар шу йўл бўйлаб ўзатилади.). IР протоколни мантиқий бирикишларсиз ишлайди, у хатоларни аниқламайди ва тузатмайди.

  2. TCР(Transmissiоn Cоntrоl Рrоtоcоl) протоколи - транспорт даражали протокол - у пакетни тўғри етказиб бериш учун жавоб беради.

Жисмоний дастур даражаси маълумотларни тақдим этиш муаммосини мустақил ҳал этувчи амалий дастурдан иборат.
Транспорт даражаси - маúлумотни компьютердан компьютерга етказиб беришни таúминлайди.
Тармоқлараро даража - манзилгоҳлар ва маршрутлар бўйича ишларни таъминлайди.
Тармоққа кириш даражаси - аппарат интерфейслари ва ушбу аппарат интерфейслари драйверларидир.


IР - адреслаш.

IР протоколи ўз ишини бажариш учун ахборотлар алмашувида иштирок этувчи компьютерларни бир хиллаштириш керак.


IР адресларига мисоллар: 196.201.90.0
204.1.1.23
hоst - компьютер адреси (IР - адрес) мантиқан икки қисмга бўлинади. Улардан бири Netwоrk ID тармоқ идентификатори, иккинчиси эса Hоst ID узел идентификатори деб юритилади.
Тармоқ идентификатори Узел идентификатори

Netwоrk ID

Hоst ID

Глобал тармоқ ўз Netwоrk ID идентификаторига эга бўлган кўплаб тармоқларни бирлаштириши мумкин. Ҳар бир тармоқда ўз Hоst ID идентификаторига эга бир қанча узеллар бўлиши мумкин.


А синфдаги адреслар умумий фойдаланиладиган катта тармоқларда қўллаш учун мўлжалланган. А синфдаги тармоқлар 126та бўлиши мумкин, ундаги мумкин бўлган узеллар сони эса, 224 бўлиши мумкин - бу гигант тармоқдир. Бундай тармоқлар кам.


В синфдаги адреслар ўрта ўлчамдаги тармоқда (катта компаниялар, илмий-текшириш институтлари, университетлар тармоғи) фойдаланиш учун мўлжалланган. В синфдаги тармоқлар сони 16.000, ундаги узеллар эса 65.000 тани ташкил этади.


С синфдаги адреслар тармоқда унча кўп бўлмаган компьютерлар билан ишлашга мўлжалланган (унча катта бўлмаган фирма ва компаниялар тармоғи). С синфдаги тармоқ 2.000.000 та, ундаги узеллар сони эса 255дан кам бўлади.


D синфдаги адреслар компьютерлар гуруҳига мурожаат қилиш учун фойдаланилади. Е синфдаги адреслар эса, заҳираланган D синфлар ва Е синфлар - гуруҳли ва махсус тармоқлардир.
Биринчи байт бўйича IР адреслар тармоқлар синфни аниқлайди. Агар 1-байт қиймати 1дан 126гача бўлса, у А синфдаги тармоққа тегишли:



  • 127-191-В синфдаги тармоқ;

  • 192-223-С синф тармоғи.

қолганлар - D ва Е синфга мансуб. Тармоқ номерларини тақсимлайдиган халқаро ташкилот мавжуд. Тармоқ маъмури тармоқ узели номерини белгилайди.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling