Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети


- Тажриба иши Мавзу: Компьютер тизимларига бўлган хужумларни классификациялаш (2 соат)


Download 0.62 Mb.
bet2/16
Sana14.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1198319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Bajarildi!!! Безопасность Тажриба Узбек - 21

1 - Тажриба иши

Мавзу: Компьютер тизимларига бўлган хужумларни классификациялаш (2 соат)




Ишнинг мақсади:

Компьютер тизимларига бўлаётган хужум турларини ўрганиш, уларни классификациялаш кўникмаларини ҳосил қилиш.




Зарурий назарий маълумотлар:

Компьютер тизимлари ва тармоқларига бўлган хужумларни 3 та классификацияга бўлиш мумкин. Операцион тизим даражасидаги, маълумотлар базасини башқариш тизимлари даражасидаги ва тармоқ дастурлари даражасидаги хужумлар.


Маълумотлар базаси тизимлари даражасидаги бўлган хужумлар энг оддий хисобланади, чунки маълумотлар базаси аниқ структурага эга бўлиб, бу структуранинг буйруқлари аниқдир. Булар қидириш, қўйиш, ўчириш ва элементларни алмаштиришдир. Бошқа операциялар қўшимча хисобланиб, улар ёрдамчи операциялар хисобланади. Аниқ структурага эга бўлганлиги сабабли, тизимга эга бўлиш масаласини енгиллаштиради.
Бундан ташқари, МБ га хужумнинг иккита яна бир усули бўлиб, бундан химояланишнмнг махсус усуллар қўлланилади.
Операцион тизимни “бузиш” маълумотлар базасига қараганда мураккаброқдир. Чунки хозирги замон операцион тизимларнинг ички структураси жуда мураккб бўлиб, қандайдир қонуният асосида унга хужум қилиш кўп ҳолларда ярамайди. Кўпчиликниннг фикрича хозирги замон операцион тизимларни “бузиш” учун кучли дастурчи бўлиб, замонавий техниканинг энг охирги янгиликларидан бохабар бўлиши лозим дейишади. Аслини олганда эса операцион тизимни “бузиш” учун юқори даражадаги мутахасис бўлиши унчалик талаб қилинмайди. Чунки хар қандай тизимни бузиш учун, унинг нозик тарафини билиб олиш кифоядир. Мана шу холлардан химояланиш усулларини қўллашни ўрганиш лозим.
Ҳар қандай тизим махсус усуллар билан химояланган бўлиб, бу усуллардан бири парол орқали химояланишдир. Бундай ҳолларда, паролнинг ўғриланишини олдини олиш каби усуллар қўлланилади, яъний паролларни сканерловчи махсус дастурларни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш, ташқи мухитдан таъсирни камайтириш ва рўйхатга олинмаган фойдаланувчиларни операцион тизим томонидан инкор қилиниш усуллари қўлланилади.
Тармоқ дастури даражасидаги хужумлар махсус қонуниятларга бўйсунган холларда амалга оширилиш орқали амалга оширилиб, тармоқ дастурларини “паралич” холга олиб келадиган дастурлар қўлланилади.
Тармоқ дастури даражасида қуйидаги хужумлар амалга оширилиши мумкин:

  • локал тармоқ сегментига қулоқ солиш;

  • маршрутизоторда ахборотни ушлаб олиш;

  • ёлғон маршрутизатор яратиш;

  • ёлғон хабарлар юбориш орқали ички манзил маълумотларига эга бўлиш;

  • махсус хабарлар юбориш орқали сервер ёки масофадаги компьютерни ишдан чиқариш;

Демак, компьютер тармоқлари ва тизимларига бўладиган хужумлар 3 турга бўлиниб, мураккаблик даражаси бўйича бир биридан фарқ қилар экан. Ҳар қандай тизимнинг ўзига хос камчилиги бўлиб, хакерлардан бундай камчиликлар иложи борича беркитилиб химояланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling