Мавзу: IPSec - тармоқларни химоялаш протоколи. (2 соат)
Ишнинг мақсади:
Тажриба ишининг асосий мақсади талабаларга тармоқларни химоялаш протоколи – IPSec хақида билим ва кўникмаларини ошириш
Зарурий назарий маълумотлар:
Хозирги кунда тармоқ қурилишининг структураси ривожланиб ва мураккаблашиб борган сари, уларни химоялаш ва хавфсизликни таъминлаш асосий мақсадлардан бирига айланди. Тармоқ топологиясига қараб биз уларни химоялаш усулларини қўллашимиз мумкин. Тармоқларни химоялашнинг кўпгина усуллари мавжуд бўлиб, улар ўзига хос хусусиятга эгадир. Масалан, ташқи хужумдан химоялашни олдини олиш мақсадида серверга махсус дастурлар ўрнатилади. Бу дастурларни биз кейинги тажриба ишимизда кўриб чиқишимиз мумкин.
Тармоқларни яна бир усул билан химоялашимиз мумкин, бу протоколлар усулидир. Махсус протоколлар тармоқга кирувчи ва чиқувчи пакетларни назорат қилиш, уларни текшириш каби ишларни амалга оширишади. Бу протоколларга мисол қили IPSec ни олишимиз мумкин.
IPSec архитектураси
IPSec протоколи IP манзил орқали юборилаётган пакетлар эгасига тегишли ёки тегишли эмаслиги текширади.
IPSec – IP Secure протоколи бу маълумотларни IP протоколи орқали химоялашдир. Маълумотларни IP орқали хавфсиз утишини таъминлашда IPSec асосан аутентификация ва шифрованияга суянади.
Назорат саволлари
Ахборот хавфсизлигини таъминловчи қандай протоколларни биласиз?
IPSec архитектураси қандай тузилган?
ESP протоколи.
АН протоколи.
IPSec нинг ишлаш принцпи?
Топшириқ вариантлари
IPSec ни тизимга ўрнатиш.
Пакетлар назоратини амалга оширувчи хохлаган дастур ўрнатиш.
Трафикни хисобловчи дастурни ўрнатиш ва созлаш, ҳамда IPSec ни созлаш.
Трафикни химоялаш ва чиқувчи трафикни қисқартириш.
IPSec га ўхшаган бошқа протоколларни ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |