Халқчил Конституция сари


Download 20.43 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi20.43 Kb.
#1332920
Bog'liq
Маълумотнома-мақола


Халқчил Конституция сари

Бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Мажидов, Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди раиси О.Аллаев, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг раиси Ж.Хамраев ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Юлдашевлар томонидан Тойлоқ туманидаги “Чароғбон МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Конституция - ўзимизники” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.


Тадбир давомида йиғилиш қатнашчиларига янгиланаётган Конституциямиз ва унда акс этган ўзгартиришлар бўйича батафсил маълумот берилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказилган мазкур тадбирда маърузачилар Бош қомусимизга киритилаётган ушбу ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.
Шубҳасиз, мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни ўзининг сифати ва моҳисти билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ишлаб чиқилган дастлабки даврдан тубдан фарқ қилмоқда. Агар, олдин ушбу лойиҳани ўрганиб чиқишда асосий вазифани 64 кишилик комиссия бажарган ва хориж тажрибасига таянган бўлса, эндиликда, 47 кишилик комиссия, кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўрганган ҳолда, 5 та сиёсий партиянинг ҳам ёндашувларини, шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг таклифларини ҳам ҳисобга олиб, замонавий хорижий тажриба ва экспертларнинг тавсияларини чуқур ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳаси бўйича таклифлар билан ишлаш жаҳон миқёси бўйича олиб қараганда ҳам жуда кенг қамровли бўлди. Тан олиш керакки, амалиётда, дунёнинг кўпчилик давлатларида, ҳозирги кунда ҳам, конституция ислоҳотчилиги бу қадар кенг кўламга эга бўлавермайди. Бунда, давлат томонидан ҳуқуқий ташвиқот ва замонавий ахборот коммуникациялари воситалари орқали яратилган имкониятлар аҳолининг ушбу ўзгаришларга бефарқ бўлмаслигига ва мазкур норма ижодкорлиги жараёнига оммавий равишда иштирок этишига туртки берди. Жумладан, давлат раҳбарияти томонидан лойиҳа бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида аҳолидан келиб тушган 220 мингдан зиёд таклифлар МФЙлар орқали, интернет халқаро тармоғи воситасида веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали, шунингдек, “1341” қисқа рақами орқали ҳам қабул қилинган. Бунда, фуқароларнинг таклифлари билан ишлашда самарадорликка эришиш учун максимал даражада барча воситалардан фойдаланиш мақсад қилинганлигини англаш қийин эмас. Конституцион ислоҳотлар бўйича фуқароларнинг бефарқ бўлмаганлигини 2022 йилнинг 25 июнидан 2022 йилнинг 1 августигача 150 мингдан ортиқ таклиф келиб тушганидан ҳам билиш мумкин. Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганидан бери мазкур конституцион ислоҳотларга қадар келиб тушган жами таклиф ва тавсиялар сони 7 мингтага ҳам етмас эди. Демак, айни конститцион ислоҳотлар доирасида билдирилаётган оммавий ва жонли таклифлар негизида халқимизнинг бевосита ҳаётий эҳтиёжлари мужассам дейишга маънавий асосимиз бор.
Мазкур таклифлар асосида шакллантирилган қонун лойиҳасига кўра бош қомусимиздаги инсон ҳуқуқларига доир нормалар ҳажми 3,5 баробарга ошмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг шу вақтга қадар бўлган барча конституциявий ислоҳотлардан асосий фарқи шундаки, бунга қадар Конституцияга киритилган ўзгаришларда асосий масала давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатлари ва уларнинг тузилиши билан боғлиқ бўлган бўлса, эндиликда эса инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг самарали ҳимоя қилинишига ва уларнинг энг олий даражада аниқ қилиб мустаҳкамлаб қўйилишига асосий урғу қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам, Мазкур Конституция лойиҳасини чинакам халқчил Конституция сари ташланган қадам дейиш мумкин.
Нурмуҳаммадхон Абулсаидов
Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
судья ёрдамчиси


(2023 йил 31 март)
Download 20.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling