Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети


– Тажриба иши Мавзу: Криптография ва ундан қўлланиш. (2 соат)


Download 0.62 Mb.
bet12/16
Sana14.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1198319
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Bajarildi!!! Безопасность Тажриба Узбек - 21

6 – Тажриба иши




Мавзу: Криптография ва ундан қўлланиш. (2 соат)




Ишнинг мақсади:

Тажриба ишининг асосий мақсади талабаларга криптография ва ундан қўлланиш кўникмаларини ҳосил қилишдир.




Зарурий назарий маълумотлар:


Криптография – ахборотни қайта акслантиришнинг математик усулларини излайди ва тадқиқ қилади.
Криптоанализ – калитни билмасдан шифрланган матнни очиш имкониятларини ўрганади.
Замонавий криптография қуйидаги тўртта бўлимларни ўз ичига олади:

  1. Симметрик криптотизимлар.

  2. Очиқ калитли криптотизимлар.

  3. Электрон имзо тизимлари.

  4. Калитларни бошқариш.

Криптографик усуллардан фойдаланишнинг асосий йўналиши – махфий ахборотнинг алоқа каналидан узатиш (масалан, электрон почта), узатиладиган хабарнинг узунлигини ўрнатиш, ахборотни (ҳужжатларни, маълумотлар базасини) шифрланган ҳолда рақамли воситаларда сақлаш.
Замонавий АТларида қўлланиладиган алифболарга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Z33 алифбоси – рус алифбосининг 32 ҳарфлари ва бўш жой белгиси;

  • Z256 алифбоси – ASCII ва КОИ-8 стандарт кодларига кирувчи белгилар;

  • Бинар алифбо - Z2={0, 1}

  • Саккизлик ёки ўн олтилик алифболар.

Шифрлаш – акслантириш жараёни: очиқ матн деб ҳам номланадиган матн шифрматнга алмаштирилади.


Дешифрлаш – шифрлашга тескари жараён. Калит асосида шифрматн очиқ матнга акслантирилади.
Калит – матнни шифрлаш ва шифрини очиш учун керакли ахборот.
Криптографик тизим – очиқ матнни акслантиришнинг Т оиласини ўзида мужассамлаштиради. Бу оила аъзолари k билан индексланади ёки белгиланади. k параметр калит ҳисобланади. K калитлар фазоси – бу калитнинг мумкин бўлган қийматлари тўплами. Одатда калит алифбо ҳарфлари кетма-кетлигидан иборат бўлади.
Маълумотларни криптографик акслантириш жараёни дастурий ва аппаратли амалга оширилиши мумкин. Аппаратли таъминот қиммат, аммо у сермаҳсуллик, оддийлик, ҳимояланганлик каби афзалликларга эга. Дастурий таъминот фойдаланишга қулайлиги учун кўпроқ амалий ҳисобланади.
Амалга ошириш усулларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ахборотни ҳимоялашнинг замонавий криптографик тизимларига қуйидаги умумий талаблар қўйилади:

  • шифрлаш алгоритмини билиш шифрматн криптобардошлилигини тушириб юбормаслиги лозим. Барча криптотизимлар бу талабга жавоб бериши керак;

  • шифрланган хабарнинг бирор қисми ва унга мос очиқ матн асосида калитни аниқлаш учун зарур бўлган амаллар сони мумкин бўлган умумий калитларга сарфланадиган амаллар сонидан кам бўлмаслиги керак;

  • шифрланган матндан очиқ матнни ҳосил қилиш учун мумкин бўлган калитлар тўпламини тўла кўриб чиқиш амаллари сони қатъий паст кўрсаткичга эга бўлиши ва замонавий компьютерлар имкониятлари чегарасидан чиқиб кетиши керак;

  • шифрлаш алгоритмини билиш ҳимояга таъсир қилмаслиги керак;

  • калитдаги ёки бошланғич очиқ матндаги кичик ўзгаришлар шифрланган матнни тубдан ўзгартириб юбориши керак;

  • шифрлаш алгоритмининг таркибий элементлари ўзгармас бўлиши лозим;

  • шифрлаш жараёнида қўшилган қўшимча битлар шифрматнда бир бутунлигини сақлаши ва етарлича яширилган бўлиши талаб этилади;

  • шифрматн узунлиги очиқ матн узунлигига тенг бўлиши керак;

  • шифрлаш жараёнида кетма-кет қўлланиладиган калитлар ўртасида ўзаро оддий ва осон боғлиқлик бўлмаслиги керак;

  • мумкин бўлган калитлар тўпламидаги ихтиёрий калит, шифрматннинг криптобардошлилигини таъминлаши керак;

  • алгоритм ҳам дастурий, ҳам аппаратли реализацияга қулай, ва калит узунлигининг ўзгариши, шифрлаш алгоритмининг сифатини пасайтирмаслиги керак.




Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling