Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси
Рақамли абонентнинг интерфейс қурилмаси
Download 1.31 Mb.
|
1 к. ЛБ
Рақамли абонентнинг интерфейс қурилмаси
Абонент линиясининг интерфейс платаси GSLB деб аталади. GSLB нинг блок схемаси 6.2 - расмда келтирилган GSLB платаси, абонент линия ва МАТС лар билан уланган. Платага дискли ТА ва кўп частотали (MFC) ТА ва купчастотали сервис хизматлари уланиши мумкин. GSLB ALID аппарат блокига қуйилади. GSLB интерфейси абонент линияси билан КС ўртасида мослама вазифасини бажаради ва BORSCHT функциясини бажаради. Схемадаги TEST IN - ички станция тести, TEST OUT - ташқи абонент линия тести Битта платада 16 та абонент интерфейси жойлашади. Ҳар бир абонент линияси ўзининг кодек ва бошқарув буферига эга. Тест қурилмасидаги К2 - релеси қуйидаги вазифаларни бажаради: - абонент линияни улаш - узиш, банд қилиш, изоляция ҳолати ва кувватини ўлчаш; - TIP, Ring ( а ва в) линияларнинг созлигини аниқлаш; - Абонент чақириғида ва абонент жавоб холатини ва рақам тергич импульс параметрларини ўлчаш; - Киритилган шовқинларни ва линияда қисқа туташув (К*3) холатини ўлчаш; - "а" ва "в" симлар ўртасида линиянинг қаршилик шлейфини ва изоляция қаршилигини ўлчаш; - К3 - релеси қуйидаги вазифаларни бажаради: - Сўзлашув трактида чақириқ қисмининг частотали характеристикасини ва сўниши холидаги сатхини ўлчайди. - Чақирув токи интерфейс қаршилигининг турли хил шовқинларини ўлчайди. (6.3 - расм). 6.2- расм. GSLB блок схемаси 6.3 - расм. Тест қурилмаси Тест қурилмаси қуйидаги 8 та параметр бўйича текширув ўтказади: 1. Абонент линия номерини 2. Абонент линиясининг ишга яроқли ва яроксизлигини 3. Станция тайёр сигналини (СТ) улайди ва узади. 4. Қўнғироқ ва тон қурилмаларини текширади. Батареяли таъминот (манба) (6.4- расм) Абонент линиясининг электр манбаи билан таъминлайди. 6.4 - расм. Батареяли таъминот Дифсистема узатиш трактини қабул қилиш трактидан ажратади ва узатувчи ва қабул қилувчи қисмини сўзлашув трактига улайди. ДС - ярим ўтказгичли компонентлардан қурилган икки - симли абонент линиясидан уни 4 - симли икки йўналишда ўтказади. (Rx ва Tx). Д.С. занжари баланс схемаси асосида қурилган бўлиб, узатувчи ва қабул қилувчи қисмида оқаётган ток амплитудалари бир - бирига тенг ва қарама-қарши фазада бўлади. 6.5 - расм. Дифсистема Баланс системаси қабул қилувчи сигнални узатувчи охирги қисмида оқаётган сигналдан химоя қилади. Қўнғироқ занжири - Ringing (6.6 - расм). 6.6 - расм. Қўнғироқ чизмаси Қўнғироқ занжири абонент линиясини 20 Гц ли чақириқ сигнали билан таъминлайди. КА ва КВ - уланиши билан дифсистемага қўнғироқ кучланишини тушмаслигини таъминлайди. КОДЕК фильтр билан РАЎ ва АРЎ вазифасини бажаради ва бу СОМВО қурилмасида жойлашган. СОМВО қуйидаги функцияларни бажаради: - Сигналларни узатиш ва қабул қилиш; - Кодлаштириш коррекция қилиш. Супервизор: aбонент линиясининг қуйидаги электр холатларини назорат қилади: - Трубка кўтарилган; - Трубка ричагли ўзгартиргичнинг устида; - Рақам-тергич импульс параметрларини; - Техник хизмат ва эксплуатацияни тестлашни. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling