Cўз боши
“Рақамли коммутация тизимлари” фани Телекоммуникация технологияси факультети Телекоммуникация йўналиши 3–курс талабаларига 5,6–семестрда ўқитиш мўлжалланган.
Ушбу лаборатория ишлари 5–семестрда “Рақамли коммутация тизимлари” I- қисм фани бўйича ўқитилиш кўзда тутилган. Ушбу услубий қўлланма “Рақамли коммутация тизимлари” фани бўйича лаборатория ишларини назарий ва амалиётда бажарилишининг асосий ҳолатларини ўрганишда талабаларга ёрдамчи бўлиб ҳисобланади. Мавзулар Телекоммуникация йўналиши талабалари учун ўқиладиган курс дастури билан мос равишда жойлашган. Ҳар бир лаборатория ишининг мазмуни: лаборатория ишининг мақсадини, талабанинг лаборатория ишига топшириғини, лаборатория ишини бажариш тартибини, талаба билим даражасини аниқлаш учун назорат саволларини, назарий материали ўрганиш бўйича услубий қўлланмани ўз ичига олади.
Ҳар бир мавзу устида ишлаш икки қисмдан иборат: аудиториядан ташқари мустақил ишлаш ва аудиторияда ўқитувчи билан ишлаш. Аудиториядаги машғулотлардан олдин талаба кейинги дарсга тайёрлаб келиши керак бўлган мустақил иш учун топшириқ олади. Мустақил иш бўйича ҳисоботнома назорат саволларига қисқа жавобларни ўз ичига олиши керак. Аудиторияда ўқитувчи томонидан талабанинг билим даражаси текширилгандан кейин берилган лаборатория ишини бажариш учун рухсат олади ва лаборатория ишини бажаради. Дарс якунида ўқитувчи талаба бажарган лаборатория ишини таҳлил қилади ва бахолайди.
Аудиториядаги дарсда материал қанчалик чуқур ўрганилишига эътибор берилади. Мавзуни мустақил ўрганишда талабага тушунарсиз бўлган саволлар аниқланади ва тушунтирилади.
1 – лаборатория иши
Сигналларни аналог рақамли ва рақам - аналогли ўзгартириш
1.1. Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
Импульс-кодли модуляция асосида сигналларни аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартириш тамойилларини ўрганиш.
Сигналларни ўзгартириш босқичлари ва уларни амалга оширишнинг турли вариантларини тадбиқ қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |