Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси


Download 1.31 Mb.
bet8/29
Sana14.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1198878
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
1 к. ЛБ

3.2 Лаборатория ишига топшириқ

Лаборатория ишига тайёргарликда [3, 39-43, 57-60 бетлар], ёки [1, 35-38 бетлар], ёки [2, 164-166 бетлар], ёки ўқув қўлланмани назарий қисмини ўрганиши лозим.




3.3 Лаборатория ишини бажариш тартиби

Берилган маълумотлар (3.1-жадвал) асосида ИКМ 30/32 тизимини қўллаб, NxM параметрли ФКБ ни мультиплексор ёки демультиплексор базасида қуринг. Берилган Х ва У қийматлари асосида коммутация жараёнини ААБ блоки билан бажаринг.


3.1 – жадвал





Вариант
номери

Кириш
трактининг номери
X

Чиқиш
трактининг номери
Y

Блок
параметри
nxm

Канала номери
i

Элемент
базаси

1

2

3

4

5

6

1

6

3

10x12

2

MS

2

7

9

10x10

3

DMS

3

8

4

9x8

4

MS

4

3

2

8x10

5

DMS

5

5

3

8x6

6

MS

6

4

1

6x4

7

DMS

7

1

6

6x6

8

MS

8

2

7

6x8

9

DMS

9

10

8

12x10

10

MS

10

8

3

12x11

11

DMS

11

4

11

10x16

12

MS

12

14

2

16x11

13

DMS

13

16

6

16x10

14

MS

14

12

11

16x14

15

DMS

15

9

4

14x12

16

MS

16

2

8

8x11

17

DMS

3.1-жадвалнинг давоми





















1

2

3

4

5

6

17

11

10

12x11

18

MS

18

11

6

14x15

19

DMS

19

13

8

15x13

20

MS

20

9

12

16x13

21

DMS

21

4

10

10x11

22

MS

22

8

1

11x12

23

DMS

23

7

5

10x8

24

MS

24

10

12

10x13

25

DMS

25

12

6

13x11

26

MS

26

6

2

8x7

27

DMS

27

3

14

16x12

28

MS

28

5

13

15x16

29

DMS

29

14

12

14x15

20

MS

30

11

4

11x9

31

DMS




    1. Лаборатория иши бўйича ҳисобот

Ҳисоботга қуйидагиларни келтириш лозим;



  1. Назарий қисмнинг қисқача мазмуни.

  2. Бажарилган иш бўйича олинган маълумотлар.



3.5 Назорат саволлари:



  1. РКТ да КМ нинг қурилиш услубининг ўзига хос хусусиятларини тушинтиринг.

  2. Фазовий коммутация нима?

  3. Уни камчиликлари нималардан иборат?

  4. ФКБ қандай элементлар асосида қурилади?

  5. Мультиплексор нима?

  6. Мультиплексор негизида ФКБ қуриш тамойилини тушинтиринг.

  7. Демультиплексор нима?

  8. Демультиплексор негизида ФКБ қуриш тамойилини тушинтиринг.

  9. Фазовий коммутаторни қандай функционал тугунлар ташкил этади?

  10. Мультиплексорлар ва бошқариш ХҚ сининг сонлари нима билан белгиланади?

  11. Разрядлар ва бошқариш ХҚ сининг сонлари нима билан белгиланади?

  12. Бошқариш ХҚ сининг уячаларида қандай ахборот сақланади?

3.6 Назарий қисм


Мультиплексор негизидаги фазовий коммутаторни ўрганиш
бўйича услубий кўрсатмалар

Фазовий коммутатор (ФК) турли ИКМ линияларининг бирномли вақт оралиқларининг (ВО) коммутациясини таъминлайди, яъни ВО номерини ўзгартирмасдан рақамли сигнални битта рақамли линиядан бошқасига кўчиради. 3.1- расмда мисол тариқасида 0 – киришнинг 30 – ВО си билан (n – 1) чиқувчи ИКМ линиясининг, ҳамда (n – 1) – киришнинг 1 – ВО си билан 0 – чиқувчи ИКМ линиясининг коммутацияси кўрсатилган.


Умумий ҳолда n x m ИКМ линияларининг ФК ишлашини қуйидаги система кўринишида ёзиш мумкин:

бу ерда хi (i)i – ИКМ линиянинг i – ВО си;
уf(i) – j чиқувчи ИКМ линиянинг i – ВО си;
Sij(i) – i ВО нинг коммутацияланадиган адресини аниқловчи функция.
Мазкур система Sij адрес бўйича n x 1 туридаги ихтиёрий танловчи схемалар негизида амалга оширилиши мумкин.

3.1-расм. Рақамли сигнални битта рақамли линиядан бошқасига кўчириш

Бундай схема мисолида қуйидаги функцияни амалга оширувчи мультиплексорни келтириш мумкин:



Мультиплексор рақамли оқимларни битта рақамли оқимга бирлаштиришни ва уларни вақт бўйича ажратишни таъминлайди. Мультиплексор n информацион кириш ва битта информацион чиқишга эга (3.2- расм). Ҳар бир вақт онийсида мультиплексор маълум кириш ва чиқиш билан боғланишни таъминлайди. Кириш номери адресли шина (ША) бўйича келувчи ахборот билан аниқланади. Боғланиш эса бошқарув шинасидан (ШБ) келувчи буйруқ бўйича амалга оширилади. Бу боғланиш ША ва ШБ да сигналлар бўлгунча мавжуд бўлади.




    1. – расм. Мультиплексорнинг тузилиши

ФК мультиплексор негизида бажарилганда бошқарув системасидан адресли (манзилли) ахборот олиш, уни сақлаш ва ИКМ нинг ҳар бир циклида уни ҳисоблаш учун хотирловчи бошқариш қурилмаларига (ХБК) эга бўлиш керак. Бунда, ХБК ҳар бир мультиплексор чиқишига (чиқувчи ИКМ линияга) бириктирилади. ХБК уячаларининг сони ИКМ линиялар ВО сининг сони билан аниқланади. ХБК уячаларига ёзиш бошқарув системаси (кирувчи ИКМ линияларнинг номери) ёрдамида, ҳисоблаш эса чиқувчи ИКМ линиянинг ВО номерига мос синхрон тарзда амалга оширилади. Ўқиш сигнали (ХБК уячаси адреси) такт импульслари (ТИ) таъсири остида ВО ҳисоблагичида ишлаб чиқилади. Ҳисоблагичнинг разрядлилиги рақамли линиянинг ВО лар сони билан аниқланади. ХБК уячалар разрядлилиги эса кирувчи линиялар сони n ҳамда мультиплексорни бошқарувчи қўшимча разряд билан белгиланади, қўшимча разряд мультиплексорнинг махсус киришига келади. Ундан ташқари бу қўшимча разряд О-кирувчи ИКМ линиянинг номери билан машина номи ўртасидаги (коммутация мавжуд бўлганда) фарқни киритиш учун зарур.


Мисол учун 8 х 8 ИКМ линияларнинг ФК си (ҳар бири 32 та ВО дан иборат) учун 8 та мультиплексор ва 8 та ХБК зарур. Ҳар бир ХБК 32 та тўртразрядли уячалардан иборат бўлиши керак. Агар, масалан, бундай ФК да, 2 – кирувчининг 3, 5, 7 – ВО сини ИКМ линиянинг 6 – чиқувчиси билан коммутациялаш зарур бўлсин, у ҳолда ХБК 6 қуйидаги ахборотга эга бўлиши керак:



ХБК уячаси номери
0
:
.
3
4
5
6
7
:
.
31



ХБК 6 уячаларининг таркиби
0000
:
.
1010
0000
1010
0000
1010
:
.
0000

К 155 КП 1 мультиплексорида қурилган ФКБ 16 х 16 нинг схемаси 3.3 – расмда келтирилган.


3.3 – расм. 16 х 16 лик ФКБ схемаси


Буни ишлашини иккита кириш ва иккита чиқиш каналларини коммутациялаш мисолида кўрамиз.


kКИР. ( S11 , t3 ) kисх ( S11 16 , t3 )


kКИР. ( S11 , t5 ) kисх ( S111 t5 )

Фазодаги коммутацияни бажариш учун, бошқарув қурилмадан MS мульти-плексорнинг адрес киришига t3 интервалда 1-чи кириш трактининг адреси fi (a) бе-рилиши керак, натижада 1 кириш трактининг 3 - каналидаги ахборот 16 - чиқиш трактнинг 3- каналига узатилади. Шунга ўҳшаш t 5 интервалда бошқарув қурилма-дан MS1 нинг адрес киришига f1 (a) берилади ва 16 - кириш трактининг 5 – канали-даги ахборот 1 - чикиш трактининг 5- каналига берилади. Агар ФКБ да кириш тракт-лар сони N > 16 булса, мультиплексорли дарахтларни қуриш зарур.


Хар бир дарахтдаги каскадлар сони коммутацияланаётган трактлар N сони ва ишлатиладиган мультиплексор турига қараб аниқланади. 2– системанинг таҳлили шуни кўрсатадики, хар бир функцияни амалга ошириш fi (a) адреси бўйича бошқа-риладиган 1 х m туридаги танлаш схемаси орқали амалга оширилиши мумкин. Бундай мисол тариқасида:
Р = {Zj=S*X*fj (a), j = 1,m, функцияни амалга оширувчи демультиплексор бўлиши мумкин. Бу ерда S – бошқарув сигнали (строб) fj (a) - tj чиқиш адреси, Х шу билан коммутацияланадиган кириш. 3.4 – расмда эса ФКБ демуль-типлексорнинг шартли белгиланиши ва 1 х m ФКБ ни амалга ошириш кўрсатилган.


3.4- расм. ФКБ ни демультиплексор асосида қурилиши


Мультиплексор ва демультиплексорлардан ташқари ФКБ КИС ТТЛШ К 156 РК 1 16 х 48 х 8 параметрли дастурланган мантиқий матрица (ДММ) ёрдамида амалга оширилиши мумкин.


Аналог каналларни фазода коммутациялашни рақамли каналларни коммутациясида коммутациялашдан фарқи рақамли каналлар орасида хам туғри йўналишда, хам тескари йўналишда узатиш / қабул қилиш тракти ҳосил қилинади, яъни рақамли каналларнинг тўлиқ дуплекс боғланиши ўрнатилади.


3.5 - расм. Рақамли каналларни тўлиқ дуплекс боғланиши.





Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling