Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси
Download 1.31 Mb.
|
1 к. ЛБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория иши бўйича ҳисобот
- 2.5 Назорат саволлари
- Назарий қисм Қисқача назарий маълумотлар
Лаборатория иши бўйича ҳисобот Ҳисоботга қуйидагиларни келтириш лозим; Назарий қисмнинг қисқача мазмуни. Бажарилган иш бўйича олинган маълумотлар. 2.5 Назорат саволлари Синхронлашнинг вазифаси. Синхронлаш усулларини айтинг ва ҳар бирини тушинтиринг? ИКМ-30 даги 0- канал вазифасини тушинтиринг. ИКМ-30 трактини тузилишини келтиринг. Тактли частота бўйича синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади? Циклли синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади? Ўтациклли синхронлаш нима учун мўлжалланган ва қандай бажарилади? Линиявий код турларини келтиринг. HDB-3 кодини тушинтиринг. HDB-3 кодига айлантириш мисолини келтиринг. Назарий қисм Қисқача назарий маълумотлар Рақамли сигнални узатиш учун мўлжалланган линия трактининг киришида иккиламчи сигнални рақамли линия сигналига айлантиргич қуйилади. Чиқишига эса уни тескарисини бажарувчи қурилма ўрнатилади. Линия сигналининг турини танлашда, у линия турига боғлик бўлади. Бундан ташқари регенераторлардан ўтиш, регенераторларни бошқаришни ҳам кўзда тутилган бўлиши керак. Линиявий кодни шундай тиклаш кераККи, линия сигналининг энергетик спектри иложи борича кичик полосани эгаллаши керак. Бу спектр максимуми паст частота чегараларида ётиши ва спектрнинг ўзгармас қисмида бўлиши керак эмас. Ундан ташқари сигналнинг символлар йиғиндиси минимал бўлиши керак. Бу дегани ўзгармас қисмни узлуксиз равишда йуқотиб туриш керак. Бу амал жуда қиска вақтда кетма – кет код символларини ўзаро компенсация йўли билан амалга оширилади. Буни ҳисобга олганда, линиявий кодида қарама – қарши қутбли импульслар бўлиши керак. Яъни импульсларнинг қарама – қарши қутбли кетма – кетлиги бир хил ҳосил бўлиши керак. Иккиламчи код импульсларини ҳосил бўлишига чегара қўйиш мумкин эмас. Шунинг учун линиявий код ортиғи билан бўлиши керак. Сигналларга икки даражадан кўп даража киритиш йули билан линиявий сигнални ортиқчаликни узатиш тезлигини ошириш мумкин. Масалан N даражали линиявий кодни олайлик. Амалиётда 3 даражали линиявий код ишлатилади. Масалан 1В – 1Т. Бунинг маъноси иккиламчи коднинг (Bi nary) битта символи учламчи код (Ternary) нинг битта символига айлантириш деганидир. 1В 1Т. Узатиш тезлиги иККаласида бир хил, яъни икки даражали кодни ҳамда , 3 даражали кодни узатиш хам бир хил вақтда бажарилади. Демак, ортиқчалик ҳосил қилинди. Бу ортиқчалик етарли даражада катта, бўлгани учун линиявий кодни қуриш тамойилини танлаш катта эркинликни беради. 1В – 1Т туридаги кўп ишлатиладиган код импульс қутбларини алмаштириш билан квазиучламчи код (ЧПИ) ёки AMI (Alternating Mark Lnversion) бирни ўзгартирувчи инверсия коди ҳисобланади. Рақамли йиғинди 1 А =р/2(-1/2)+(1-р)0+р/2 = 0 2 Ўзгармас қисми йўқ қилингандан сўнг ЧПИли коднинг энергетик спектри йўколади, дискретлар хам йўколади. Шунинг учун бундай код сигнал хақида хеч қандай ахборот узатмайди. Лекин туғрилагичда ғтказилиб иккиламчи кодга айлантирилса, ўзгармас қисм пайдо бўлади. Бу код орқали узатиладиган ахборотни билмаса ҳам ҳосил бўладиган хатоларни топиши мумкин. Символлар кетма – кетлиги тасодифан бузмаган ҳолда, яъни: а(2) =0 ни а(1) =-1/2га ёки а(3)=1/2 ни алмашиб қолган, ҳамда а(1) ёки а(3) ни а(2) га алмашиб қолганда, қўшни импульслар қутбининг галма-гал алмашиш тамойили бузилади. Бу эса линия сигналини узатиш сифатини кўрсатади. ЧПИ кодининг камчилиги: бу код линия трактига узун «нуллар» сериясини узата олмайди. Бу камчиликни йўкотиш учун ЧПИ модификацияси ишлаб чиқилган. Бундай линия кодларини бир неча кўринишлари мавжуд. Энг кенг тарқалгани НДВ – 3 (High Density Bipolar Excess 3). Бу кодни қурилиш тамойили худди ЧПИ га ўхшайди. Бу ўхшашлик иккиламчи символлар орасида 3 та дан ортик ноль пайдо бўлмагунча давом этади. Агар иккиламчи кодда 4 та ёки ундан ортик ноллар пайдо бўлса, кетма – кет келган 4 та ноллар комбинацияларнинг хар бири 2.2- жадвалда келтирилган кетма – кетлик билан алмаштирилади. 2.2-жадвал
2.3 - жадвал Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling