Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси


Иккиламчи кодни НДВ – 3 кодига айлантириш тамойили


Download 1.31 Mb.
bet6/29
Sana14.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1198878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
1 к. ЛБ

Иккиламчи кодни НДВ – 3 кодига айлантириш тамойили





Иккиламчи код

НДВ – 3 коди


Кетма – кетликни танлаш шарти

0000




000 V

Агар аввалги V символидан олдин В символининг тоқ сони бўлган ҳолда

В00 V

Агар аввалги V символидан олдин B символини жуфт сони бўлган ҳолда

2.3-жадвалидаги V орқали қутби аввалги В символни қутбини такрорлайдиган символ белгиланади. 4 та нульдан иборат кетма – кетлик линия кодининг иккита хар хил кетма – кетлиги билан алмаштирилади. Бу линия сигналини хар хил жойида пайдо бўладиган V символлар кетма – кетлиги галма – гал қутби ўзгариши учун қилинади. Бунга ўҳшаш символларнинг ўрта қийматига таъсирини йўқ қилади. Лекин V символи киритилганлиги учун НДВ – 3 кодининг рақамли йиғиндиси ЧПИ кодига қараганда кўпаяди ва 2 (-1/2) ёки 1/2 таркибида бўлиши мумкин.


НДВ – 3 кодида линиядан узатилаётган рақамли сигналда хосил булаётган тасодифий хатоларни текшириш мумкин. Компенсация бўлмаган V бузишларни текшириш йўли билан буни амалга оширса булади. Линиявий кодни иккиламчи кодга айлантирилаётганда тасодифий хатолар рақамли тракт охирида қўшимча хатоларга олиб келади. Мисол учун линиявий коддаги кетма – кетлик В + ОВ В + да 3 символда хатолиККа йўл қўйилди ( 0 га алмашиб колди.), бундан В + ООВ + кетма – кетлик ҳосил бўлади. Буни «декодер В + ОО V деб тушунади ва бу кетма – кетликни 0000 билан алмаштиради. Шундай килиб битта ҳато ўрнида 3 та ҳато ҳосил бўлди. Хатолар сони 2 мартда ошиши хам мумкин. Баъзи бир пайтда хато купайтирмаслик ва хатони йўкотиш хам мумкин. Айлантириш усулига қараб, линиявий кодни хатони декодерлаш жараёнида декодер кўпайтириш коэффициентининг ўрта қиймати 1,18 дан 1,26 гача бўлиши мумкин.
НДВ – 3 кодига яқин яна битта линиявий коднинг кўриниши бор. Бу АҚШ да ишлатиладиган Z B SO6 (Bipolarwith Sik Zeto Sitbstition) кодидир. Бу кодда кетма – кет 6 тадан ортик ноль бўлиши мумкин эмас. Хар бир 7 та нольдан иборат комбинация линиявий коднинг иккита кетма – кетлигидан биттаси билан алмаштирилади. Бунда хам худди НДВ – 3 кодига ўхшаш V символини киритиш йўли билан коднинг ўзгармас таркибини компенсация қилиш йўли билан шарт бажарилади.
Код PST (Paired Selected Ternary) – жуфт селектив учламчи код хам иккиламчи коддаги узун кетма – кетлигидаги нолларни йукотиш хусусиятига эга. Бу кодни қурилиш тамойили иккиламчи коддаги жуфт символни учламчи коддаги жуфт символи билан алмаштиришга асосланган 2.4- жадвалда PST коди келтирилган.
2.4- жадвал



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling