Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси


DTS-1100A тизимининг умумий конфигурацияси


Download 1.31 Mb.
bet27/29
Sana14.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1198878
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
1 к. ЛБ

DTS-1100A тизимининг умумий конфигурацияси

Тизимнинг аппарат таъминоти 3 қисмдан (тизимча) иборат:


- коммутация имкони ASS;
- узоқлашган имкон RSS;
- киритиш/чиқариш тизимчаси IOS ва 7-сонли умумканал сигнализация модули CSM.
Коммутация имкони тизимчаси ASS тизимни асосий қисми ҳисобланади ва станцияда учтагача урнатиш мумкин (9.1-расм). Хар бир ASS имкон модулидан AM, коммутация модулидан SM, сигнализация ва текшириш модулидан STM ва назорат модулидан CM иборат.
Узоқлашган имкони RSS бу ASS га ўхшаш, лекин станциядан узоқлаштирилган ва бош станция тизими назоратида бўлади. RSS лар максимал сони 9 та бўлиши мумкин.
Киритиш/чиқариш тизимчаси IOS оператор билан богланиш интерфейсини таъминлайди. У қуйидаги дастур функцияларни бажаради: ASS га дастур ёзиш; захира маълумотларини ёзиш; сўзлашув хақи тўғрисидаги маълумотларни эслаб олиб қолиши ва тахлил қилиш; дисплей ҳолати хабарларини ва одам -машина коммуникация ва оператор маълумотларини эслаб олиб қолиш ва тахлил қилиш.
ASS даги назорат модули СМ (3.2-расм) бош процессордан МР ва линия процессорлардан LP, киритиш/чиқариш процессорларидан IOP ва 7 сонли умумканал сигнализация процессори CSP дан иборат.



9.1-расм. DTS-1100A ни аппарат қисмининг умумий структураси

Бош процессор 32 битли микропроцессор МС 68020 ҳисобланади ва юкори даражали бошқариш функциясини бажаради. Буларга чақириқлар маълумотларига ишлов бериш, рақамни шифрлаш, коммутацияни бошқариш, тизим ишини координация қилиш (тизимни маъмурий ва бошқариш функцияларини бошқариш).


Бош процессор линия процессори LP, станциялар орасидаги қурилмалар назоратчиси билан, киритиш/чиқариш процессори IOP билан, 7-сонли умумканал сигнализацияси процесссори CSP билан хамкорликда ишлайди. Бунинг учун B,T,L шиналаридан фойдаланади. (9.2-расм).
Бош процессор абонент линиясидан тушаётган чақириқларга ишлов беришни назорат килади; LP дан берилаётган абонент холати ва терилган рақамлар хакидаги ахборотни қабул килади ва унга ишлов беради; иерархияли процессорларига керакли курсатма беради; улаш трактини хосил қилиш функциясини бажаради; авкт коммутаторини назорат килади; линияни банд қилиш ва станцилар орасидаги линияларни бушатиш LP дан тушаётган суровини бошаради; автожавобни бошқаради, яъни овозни узатиш трактини танлайди ва уни бушатади, керакли жавобни ANM ячейкаларидан укишни бошқаради; конференц-алокани бошқаради, яъни уч томонлама сўзлашувни улашга суровга ишлов беради; префикс ва Б абонент линия рақамини узатиш, махсус хизмат (киска рақам териш, иссик линия хизмати ва х.к)ни ман этишни руйхатга олиш; умуимий холатни бошқариш ва хар хил тестлаш каби тармоқларга тегишли функцияларни амалга оширади; хак тулаш, статистик маълумотларни йигиш, одам-машина алокани ва маълумотларга ишлов бериш каби тизимни бошқаришга тегишли функцияларни амалга оширади; абонент линиясидан куп частотали усулда рақамларни қабул қилгич DTMF ни ва улаш линияларига куп частотали усулда қабул қилгич - узатгич MFR/S ни назорат килади ва бошқаради.

9.3-расм. Назорат модули СМ


МР ни узатиш тезлиги 8192 Кбит/c. МР-DSP 116 процессорда жойлашган. Линия процессори LP 16 битли процессор МС 68302 эга ва паст даражага жавоб беради. Уни узатиш тезлиги 8192 Кбит/с.


Линия процессори абонент линиялар ва улаш линиялар холатини тахлил килади ва уларни бошқаради. Бу ахборотни бош процессорга узатади Бош процессор МР назорати остида абонент линияси буйича керакли функцияларни амалга оширади. LP станцилараро рақамли куринишдаги ахборотни МР га узатади. МР курсатмаси буйича улашни банд қилиш, бушатиш, керакли ахборотни узатиш фнкциясини бажаради. LP ISDN терминалидан олинган хабарни МР га узатишни ва аксини бажаради. Хар бир линия процессори 512 та абонент ва 120 рақамли улаш линияларини бошқаради. Бир пайтда 128 тагача аналог ва 120 рақамли УЛ га хизмат курсата олади. Хар бир МР га 6 тагача LP уланади. LP-DSP-117 платада жойлашган.
7-сонли умумкакал сигнализация процессори CSP қуйидаги функцияларни бажаради:
- 7-сонли сигнализация звеносининг холатини кузатади ва бошқаради. МР га бу тўғрисида хабар беради. МР назорати остида сигнализация звеносида керакли функцияларни амалга оширади;
- МР назорат остида сигнал нукталаридан хабарларни узатади ва қабул килади.
Киритиш/чиқариш процессори IOP қуйидаги функцияларни бажаради:
- дастур ёзиш ва учириш;
- захира маълумотлар базаси;
- хак тулаш тўғрисидаги маълумотлар ва улар тахлили захираси;
- статистик маълумотлар захираси;
- киритиш/чиқариш қурилмаларини захиралаштириш ва уларни назорат қилиш;
- авария каналини уловчи қисми.
ASS даги имкон модулига (АМ)га қуйидагилар киради:
- аналог линия интерфейсини аппарат таъминоти ALIH;
- станциялар орасидаги аналог улаш линиялар интерфейсини аппарат таъминотини ATIH;
- линия интерфейси аппарат таъминоти ILIH;
- станциялар орасидаги рақамли улаш линиялари аппарати таъминоти DTIH;
- умумканал сигнализация аппарат таъминоти CSH;
- рақамли линия концентратори DLC;
ALIH асосий абонент линиясини, таксофондан келаётган линияни ва корхона АТС дан келаётган линияларни улаш учун ишлатилади. Бу интерфейсда узатиш тавсифи буйича мувозанатлашган тармоқ CCITTG712 ва G517 тавсифига мос тушувчи ва киришида каршиликни қабул қилиш/узатиш дастурланган кучайтиргич ишлатилган ALIH линия турига караб хар хил платалари бор:
1. DSP-141 - аналог АЛ учун битта платада -32 интерфейс жойлашган.
2. DSP-142 импульсли турдаги
3. DSP-143 - 16 КГц
ILIH га икки хил ISDN абонент уланиши мумкин: асосий даражаси BRI (2B+D); дастлабки (бирламчи) даражали PRI (30В+D). Асосий даражали абонентни ISDN тармоги улашда умумий тезлик 2B+D = 2*64+16 = 144 Кбит/с ташкил килади. Бирламчи даражали абонентни ISDN тармогига улашда умумий тезлик 30В+D =30*64+64= 1984 Кбит/c ташкил килади. Бу интерфейс жойлаштириш учун қуйидаги плата турлари ишлатилади: DSP -144 - асосий даража (30В+D ) битта платада битта Е1 асосий усулда узатиш коди FCH, бирламчи эса НОВ.
ATIH - аналог улаш линияни улашга мулжалланган. Улаш линиядаги сигнализация турига караб хар хил тур платалар яратилган:
1. DSP 153 2600 Гц бир частотали линия сигнализацияли ATIH. Битта платада 8 та линия.
2. DSP -154 импульсли карама-карши териш LD. Битта платада 8 та линия.
3. DSP -155 шлейфли, аудио-нуткли териш E&M.
4. DSP -158 COCA сигнализацияли.
DTIH европа стандарти буйича (ССII тавсияси) рақамли окимни узатишга мулжалланган. Бу раамли оким СЕРТ (Е1). Рақамли линия интерфейсининг икки хил плата версияси бор:
DSP-152 (4Е1); DSP-151 (2Е1) DITH канал сигнализациясини хам таъмилайди. Узатиш тезлиги 2048 Кбит/с. Линия коди HDВ-3 ишлатилган. АКШ стандарти (24-каналли) учун DSP-156, DSP-157 платалари ишлаб чикилган.
DLC - рақамли линия концентратори абонент линиялар, улаш линия ва станция коммутация майдонини SWH орасида нутк трактини таъминлайди.
DLC 32х32 вакт коммутатори ҳисобланади (9.3-расм). У абонент линия юкланишини зичлаштириш учун ишлатилади. Зичлаштириш коэффициенти 2:1, 4:1, 8:1, 16:1 нисбатда булади. DLC да абонент линиялари ALIH дан кейин DLC ни 16 та киришига 32 каналли рақамли оким сифатида уланади.

9.3-расм. DLC ни тузилиши


Бу киришлар SWH томон уланган 8 та чикишга улана олади. Шунинг учун 16->8. Агар зичлаштириш коэффициенти 2:1 нисбатда бўлса 16->8 қолади, 4:1 булса 16->4, 8:1булса 16->2, 16:1 булса 16->1.


DLC мультиплексордан MUX, демультиплексордан DMUX, вакт коммутаторидан ITX, аттенюатордан DAP, дистрибютер DDC дан ва назорат қурилмаси PGC дан иборат. (9.4-расм).



9.4-расм. DLC ни схемаси

DDC дистрибютер такт генератори булиб қуйидаги частоталарни ишлаб чиқаради.


СР0 = 32,768 МГц
СР1 = 16,384 МГц
СР2 = 8,192 МГц
СР3 = 4,046 МГц
СР4 = 2,048 МГц
СР5 = 1,024 МГц
СР6 = 512 КГц
СР7 = 256 КГц
СР8 = 128 КГц
СР9 = 64 КГц
СР10 = 32 КГц
СР11 = 16 КГц
СР12 = 8 КГц
Мультиплексор MUX 32 та 32 каналли рақамли оким SHW (узатиш тезлиги 2048 Кбит/с) ни 1 та 1024 канали рақамли оким га айлантириб беради. Бу ута зичлаштириш усулида тезлик 8192 Кбит/с булади. Узатиш даври 125 мкс лигича колади. Демультиплексор DMUX мультиплексорнинг аксини бажаради. DAP - сигнал амплитудасини ўзгартириш учун ишлатилади.
Вакт коммутатори ITX вакт буйича коммутация жараёнини амалга оширади. Уни параметри 1024х1024. Нутк хотира қурилмасида кетма-кет ёзиш, ихтиёрий укиш ишлатилган адресли ХК да эса ихтиёрий ёзиш, кетма-кет укиш ишлатилган. PGC - концентратор ишини назораткилади.
Демак концентратор 32 та маълумотлар шинасига эга. Улардан 16 таси абонент магистрали ҳисобланади. 4 таси улаш линия магистрали, 8 таси коммутация майдонига келаётган магистраллар ва 4 таси бошқариш магистрали (ички синхронизация, сигнализация) ҳисобланади.
DLC бажарадиган функцияси: линия процессори билан узаро мулокот; назорат хотирасидан (2К х 16 бит) укиш ва унга ёзиш; мультиплексорлаш (демультиплексорлаш); нукт хотираси (2К х 8 бит); нутк трактини тестлаш. DLC DSP-117 платада жойлашган.
Коммутация модули SM қуйидагилардан иборат: вакт коммутатори TSW, конференц алока CMX, тармоқ синхронизацияси учун аппарат таъминоти NESH. Вакт коммутатори TSW марказий коммутация қурилмаси ҳисобланади. Уни бош процессор бошқаради. TSW вакт каналларини икоммутациясини бажарди. Бундан ташкари абонент ва улаш линияни тон генераторининг сигнал қурилмаларини узаро мулокотини бажаради, хамда тест қурилма билан АЛ сини улайди, яъни тест трактини урнатади. Икки хил вакт коммутатори бор 1К ва 4К. 1К вакт коммутаторини бош процесссор назорат килади. 4К вакт коммутатори имкон коммутация қисми (ASS) лари орасида тракт хосил қилиш учун ишлатилади. У хар бир 1К вакт коммутатори учун 1024 ВИ таъминлайди. Хамма коммутация қурилмалари захиралаштирилган. TSW қуйидаги имкониятларга эга: ASS да вакт коммутация боскичи; ASS лар орасида Вакт-Вакт-Вакт коммутацияси; бир-бири билан боглик блокларга вактни таксимлаш; 1Кх1К, 4Кх4К вакт коммутацияси; узини тестлаш; шлейфни тестлаш; захиралаштирилган модулларни танлаш имкони; аналог/рақам айлантириш функциясини; мульти ёзиш усули; уз-узини диагносьтика қилиш.
3.6 расмда 1 KTS -1К вакт коммутатори мультиплексордан, 3 та вакт коммутаторидан (ТМ 1 ва СМ1, ТМ 2 ва СМ 2, ТМ 3 ва СМ 3) демультирлексордан иборат. 1 ва 3 вакт коммутатори DMUX уланган.2-вакт коммутатори 4 KTS га уланган. 4 KTS чикиши 3-вакт коммутаторининг киришига уланган. MUX киришидаги 32 SHM га АМ уланиш усули курсатилган. 1 КТS-DSP-124 платасида 4 KTS-DSP-125 платасида жойлашган.
Конференц алока блоки CMX. Конференц алокани таъминлаш учун мульти коммутация функциясини бажаради. Бош процессор назорати остида уч йуналишга чақириқ сигналини юборади. Уч абонент битта гурухга кушилиб, уч томонлама сўзлашув олиб бориш мумкин. 27 каналгача (баъзи бир вактда 24 каналгача) уч томонлама сўзлашувга ишлатилиши мумкин.

9.5-расм. 1 KTS ва 4 KTS схемаси

Тармоқ синхронизация учун аппарат таъминоти NESH синхронлаштирувчи импульс ишлаб чиқаради. У импульс частотасини ўзгаришига йул куймайди. Узатишни сурилиши ва фазали титрашни камайтиради. Коммутация тизимидан эталон импульслар 2048 МГц ташкил килади. Ячейкали тармоқ учун хужаин-буйин синувчи (РАМS) усули ишлатилади. NESH тармоқдан 2 та эталон импульсларини олади. Шулардан бири солиштириш учун ишлатилади. Уни генгерация килади ва қурилмаларга таксимлайди. Эталон синхронлаш импульслари ишдан чикса автоматик равишда янги импульслар танланади. NESH қуйидаги тавсифга эга: тармоқдан синхронлаштирилган 2 та манба; асосий синхронлаштирилган частота - 16,384 МГц; тизим синхронлашган импульс - 8,192 МГц; давр импульсларини генерацияси 8 КГц; сурилишни аниқлаш; PAMS усулини ишлатиш; DP-PLL контури. NESH-DSP-126 платада жойлашган. Сигнализация ва тестлаш модули STM қуйидагилардан иборат: куп частотали қабул қилгич ва узаткич MFR/S, тон генератори TG, хабарлар генератори ANM,тест қурилмаси ТЕН, чақириқ сигнали генератори RG.


MFR/S абонентдан ва улаш линиясидан тушаётган куп частотали сигналга ишлов беради. Бу сигнал процессори назоратида бажарилади. MFR/S TSM га магистрал оркали уланган. MFR/S-DSP-132 платада жойлашган. Тон генератори тонал сигналларни ишлаб чикади. Буларни станция тайёр, банд сигнали, чақириқни назорат сигнали, юкланиш сигналини курсатувчи сигнал ва х.к. Абонентга сигналларни бериш бош процессор назорати остида бажарилади. Сигнални ишлаб чикиш, хотирадан укиш усули билан амалга оширилади. Керакли сигнал жадвалдан укиш йули билан хосил килинади. Керак булган пайтда сигнални частотасини, такт сигналини ва даражасини кайта дастурлаш доимий хотира қурилмасига ўзгартириш киритиш йули билан ўзгартириш мумкин. TG максимум 32 тур сигнал ишлаб чиқариши мумкин. TG-DSP-131 платада жойлашган. Хабарлар генератори ANM бош процессор МР назорати остида абонентга нуткли хабар узатиш функциясини бажаради. Хар бир хабарни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун кайта дастурлаш доимий ХК га ўзгартириш киритилди. ANM 16 тур хабарни узатиши мумкин. Хар бир сигнал давомийлиги максимум 12 секунд. Хабар турлари: Рақам нотўғри терилган, сиз терган рақам тармоқда йук, абонент рақами ўзгартирилган ва х.к.
TEH куйдаги параметрларни улчайди: доимий (ўзгарувчи) ток кучланишини, сигимни, каршиликни, рақам териш импульсларининг частотасини, терилган рақамларни, ишлаш коэффициентини.
ТЕН ички линия холатини аниқлаши мумкин ва ALIH гача абонент линия контурини тестлайди.
Қуйидаги параметрларни улчайди: узатиш тавсифларни, нутк сигналини бузилишларини, йукотишларни, доимий ток буйича шлейф каршиликларини, импульсли ёки куп частотали теришни аниқлаш, алока урнатиш ва бушатиш. ТЕН абонент линияси учун DSP-161, УЛ учун DSP-162 платада жойлашган.
Чақириқ сигнали генератори RG. У линия процессори LР назорати остида чакирилаётган абонент томон чақириқ сигналини юборишни таъминлайди. RG уз ичига синусоидал тулкин генераторини, тўғрилагични, чикиш кучланиш назорати занжирини, чикиш назорати занжирини, чақириқ сигнали синусоидал окимини генерация қилиш учун ??? кесиш занжирини олади. RG параметрлари чикиш сигнали синусоида (10 % бузилиши билан), частота 25 Гц ±3 Гц, кучланиш 60 В дан 90 В гача ток кучи минимал I = 3A. RG DSP-133 платада жойлашган.
Киритиш/чиқариш модули IOM. IOM киритиш/чиқариш процессоридан (IOP) иборат. IOP киришидаги ва чикишидаги тизим қурилмаларни назорат килади. Буларга картридж лентасининг приводи, каттик диск приводи CRT, принтер, авария панели киради. IOP қуйидаги функцияларни бажаради: датурни ўзгартириб кайтадан ёзиш, маълумотларни захира ёзуви, сўзлашув хакидаги маълумотларни захира ёзиш, статистика маълумотларини захира ёзуви, киритиш/чиқаришни назоратлаш ва захира ёзув, авария панели (ALMH).
IOP-операцион хизмат килувчи терминал оператор учун тизим интерфейсини таъминлайди. У қуйидаги параметрларга эга: CPU - интел 486, Dx 50 МГц, HDD-540 Мбайт, RAM 16 Мбайт, CASH-256 Мбайт, I/O порт - 2 та серияли, 1 та параллел, СТD -150 Мбайт.
Умуканал сигнализация модули CSM -умумканал сигнализация процессоридан CSP, умумканал сигнализация аппарат таъминотидан CSH иборат.CSP 16 разрядли микропроцессор асосида қурилган. У реал вактда 7-сонли сигнализацияга жавоб беради. Битта процессор максимум 4 та сигнализация звено терминалини узатади ва назорат килади. Бош процессорга холат хакида ахборотни узатади. CSH CSP назорати остида 7сонли сигнализация звеносининг хабарларни узатиш қисмида 2 даража функциясини бажаради. У хам рақамли, хам аналог сигнализация маълумотлар звеноси SDL билан таъминлайди.CSH n + k усулида захиралаштирилган CSP тасвири 16 разрядли, Мс 68 302 микропроцессори ишлатилган, частота 16 МГц, хотира сигими 512 Кбайт, алока тезлиги 8192 Кбит/с. СSH-DSP -133 платада жойлашган.
Узоқлашаган имкон тушинчаси RSS ASS ни узоқлашган варианти булиб, станция сигимини абонент қурилмаларини олиб чикиш йули билан ошириш ва кабелни тежаш учун ишлатилади. Агар ASS факат RSS ишлатилса, улар максимал сигими 8 та бўлиши мумкин.
RSM модули 480 та АЛ, 240 ISDN абонент линияси, 120 УЛ улашга мулжалланган. Унинг коммутация модули 400 Эрл юкланишни утказа олади.
RSS қуйидагилардан иборат: назорат модули СМ, имкон модули (АМ), коммутация модули SM, сигнализация ва тестлаш модули STM.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling