Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети тт ва кт кафедраси
Download 1.31 Mb.
|
1 к. ЛБ
8.6 Назарий қисм
Чақирувга хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш дастурлари ва диспетчерланиши Ёзилган дастур бўйича бошқарувчи АТС да турли хилдаги боғланишларни (ички станцион, кирувчи, чиқувчи, транзит) ўрнатиш АТС нинг коммутацион ва ббошқарувчи ускунаси билан биргаликда амалга оширилади. КМ ва комплектлардан таркиб топган коммутацион ускуна (КУ) одатда АТС га бошқа абонентлардан ва бошқа коммутация узенлларидан келадиган ташқи сигналаларни қабул қилиш, КМ га уланган комплектлар ўртасида ўрнаталган физик боғланаишлар ва абонентларга ҳамда бошқа коммутация ўзакларига заруру си8гналларни узатиш бўйича фақат ижро функцияларини бажаради. КУ нинг ҳар бир қурилмаси берилган вақтда ички холатларининг мумукин бўлган чекланган тўпламидан фақат биттасигина бўлиши мумкин ва бу холатда ташқи сигналларнинг чекланган тўпламидан фақат биттаси қабул қилдиши ёки узатиши мумкин. КМ нинг ички холати уни ташкил этувчи коммутацион элементлари холатларининг тўплами билан комплекларининг ички холатлари эса уларнинг хотира (реле, тригерлар) элементларининг холатлари билан аниқланади. КУ барча қурилмаларининг ички холатлари тўплами КУ нинг умумий ички холатини белгилайди. Алоҳида қурилмалар ички ҳолатининг сони чекланган бўлиши туфайли КУ ички ҳолатининг сони ҳам чекланган. Талаб этилаётган боғланиш турини ўрнатиш жараёни келаётган ташқи сигналлар бўйича КУ ички ҳолатининг бирин кетин алмаштиришдан ва АТС га боғланиш ўрнатиш жараёни бошқарувчи чиқувчи ташқи сигналларни шу ҳолатларга мос равишда бўлишидан иборатдир, яъни КУ ни битта ички ҳолатдан иккинчисига ўтишини ПУЧ ва ЧШР да ташкил топган АТС нинг бошқарув қурилмаси бажаради. АТС нинг коммутацион ва бошқарув ускунасида турли хилдаги боғланишлар ва бошқарув жараёнларига мос алгоритмларни таҳлиллаш ва оптималлаштириш, фақат адрес ишлаш жараёни формаллаштиришда мумкин, яъни уни бирон бир формал модел кўринишида тасвирлаш мумкин. Бу масалаларни ечишда самарали ишлатиш мумкин бўлган мақсадга энг мувофиқ АТС модели бўлиб, уни чекли автомат кўринишида тасаввур этишдир. АТС ишлаш жараёнини формал тасвирлашдан маъноли тасвирга яқинлаштириш учун боғланишни ўрнатиш босқичи ва чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари деган тушунчаларни киритамиз. Еi боғланишни ўрнатиш босқичи деб, автоматнинг gi холатлари ва Uвыхi чиқиш сигналлари холатлари мажмуасини атаймиз. Боғланишни ўрнатиш босқичи АТС нинг коммутацион ускунасида амалга оширилади. EJK(Uвхi/ Vвхi) чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи деганимизда, Uвхi/ Vвхi кирувчи сиганли келганда коммутацион учкунани Uвхi/ Vвхi*Li боғланиш ўрнатиш босқичидан Lк босқичга ўтиш учун АТС нинг бошқарувчи ускунасининг бадарадиган амалларининг кетма-кетлигига тушунамиз. Энди боғланишларни ўрнатиш графи деб боғланишни ўрнатиш босқичлари чўққилар, чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари эса ребролари бўлган графни атаймиз. КЭАТС учун боғланишларни ўрнатиш графига соддалаштирилган мисол 8.1 – расмда келтирилган. 8.1 – расмда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган. eo – боғланиш ўрнатиш босқичи, бу босқичда АК бирон бир хизмат комплекти билан боғланмаган ва абонентга станциянинг чақирувга тайёргарлиги тўғрисида псевдосигнал юборилади. E01(Uвх0) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда Uвх0 “абонент А трубкани олди” сигнали бўйича КУ ни l0, босқичдан l1 босқичга ўтказиш амалга оширилади. e1 – боғланиш ўрнатиш босқичи, бунда чақирувчи А абонентнинг АК си КПН билан боғланган бўлади ва А абонентга номернинг терилишига станциянинг тайёргарлиги тўғрисида сигнал юборади. E10(Uвх1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх1 “абонент Атрубкани қўйди” сигнали бўйича l1 босқичдан l0 босқичга ўтказиш амалга оширилади. E12(Uвх2) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх2 “номернинг биринчи импулси (биринчи рақам) келди” сигнали бўйича l1 босқичдан l2 босқичга ўтказиш амалга оширилади. e2 – боғланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си КПН билан боғланган ва А абонентга номер терилишини қабул қилишга тайёргарлик тўғрисидаги сигнални узиш тўғрисидаги псевдосигнал келади. E20(Uвх1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх1 сигнали бўйича l2 босқичдан l0 босқичга ўтказиш амалга оширилади. E23(Uвх3) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх2 “номернинг охирги импулси (рақами) келди” сигнали бўйича l2 босқичдан l3 босқичга ўтказиш амалга оширилади. e3 - боғланишни ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си чақирувни юборишни (узатишни) назоратлаш комплекти (ЧЮНК) билан боғланган, Б абонентнинг АК си чақирувни юбориш комплекти билан боғланган ва А абонентга чақирувни юборишни назоратлаш зуммерли сигнали, Б абонентга эса чақирувни юбориш сигнали юборилади. E30(Uвх1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх1 сигнали бўйича l3 босқичдан l0 босқичга ўтказиш амалга оширилади. E34(Uвх4) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх4 “абонент Б трубкани олди”сигнали бўйича lку босқичдан l4 босқичга ўтказиш амалга оширилади. e4 – боғланиш ўрнатиш босқичи, бунда абонент А – шнурли комплект абонент Б боғланиш ўрнатилган. А ва Б абонентларга станциянинг абонентларга отбой сигналини (сўзлашув босқичи) қабул қилишга тайёргарлиги тўғрисидаги псевдосигнал юборилади. E45(Uвх1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх сигнали бўйича l4 босқичдан l5 босқичга ўтказиш амалга оширилади. E46(Uвх5) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uвх5 “абонент Б трубкани қўйди” сигнали бўйича l4 босқичдан l5 босқичга ўтказиш амалга оширилади. e5 – боғланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг боғланиши ШК - Б абонент ўрнатилган ва Б абонентга “банд” сигнали юборилади. e6 – боғланиш ўрнатиш босқичи, бунда абонент А – шнурли комплект абонент Б боғланиш ўрнатилган ва А абонентга “банд” сигнали юборилади. E50(Uвх5), Eвх(Uвх1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари, бунда КУ ни Uвх5(Uвх1) сигнали бўйича l5 босқичдан l0 босқичга ўтказиш амалга оширилади. Кўрилган ички станцион боғланишни ўрнатиш гафи соддалаштирилган бўлиб, унда бир қатор чўққи ва реброларни акс эттирувчи келаётган кирувчи сигналлар Uвх3 мавжуд эмас. Бу мазкур боғланиш турини ўрнатиш жараёнида КМ даги барча зарур комплектлар ва оралиқ йўллар бўш бўлади деган фаразга тенг кучлидир. Равшанки бундай фараз ҳар доим ҳам реал вазиятга мос келмайди. Бироқ келтирилган мисол боғланиш ўрнатиш графи тузилишининг ҳусусиятлари ва қонуниятлари етарли даражада яхши акс эттиради ва аввал кўрилган умумий холатларни яққол ва конкрет тасаввур этиш имконини беради. Боғланиш ўрнатиш графи умуман олганда боғланиш ўрнатиш жараёнида вужудга келадиган барча вазиятларни тасвирлайди ва асосан мазкур жараённинг мантиғини акс эттиради ва статистикдир. Боғланишни ўрнатишнинг реал жараёнида вазиятларнинг чекланган тўплами учрайди, у конкрет абонентлар ўртасида ўрнатилаётган боғланиш ўрнатилиши билан ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган КМ нинг конкрет комплектлари ва элементларининг холати билан белгиланади. Реал жараённинг динамикасини боғланиш ўрнатиш графидаги йўл тавсифлайди, бу йўлни чақирув ўзининг юзага келиш вақтидвн бошлаб хизмат тугагунга қадар ўтади. Бу йўл бир маънода граф чўққиларининг кетма-кетлиги тарзида икки хил берилиши мумкин, бу чўққилар орқали ёки унга мос қиралар кетма-кетлиги орқали чақирув ўтади. Биринчи холда граф чўққиларининг кетмакетлиги боғланиш ўрнатилиши босқичларининг маълум кетма-кетлиги (l0 …l0) дек. Боғланиш ўрнатиш жараёни динамикасини тасвирлайди. Иккинчи хода граф реброларининг кетма-кетлиги чақирувга хизмат кўрсатиш босқичларининг маълум кетма-кетлигидек (E01 ... E20) тасвирлайди. Шундай қилиб, ихтиёрий турдаги боғланишни ўрнатиш жараёни ва шунга мос чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни кўп босқичли характерга эгадир. Бунда босқичлар бир-биридан вақт бўйича маълум оралиқлар билан ажратилган бўлиб, уларнинг узунлиги мос равишда чақирувларга хизмат кўрсатиш босқичларининг узунлиги ёки боғланишларни ўрнатиш узунлиги билан бегиланади. Боғланишни ўрнатишни бошқаришда ЭБМ да юз берадиган ички жараёнларни тахлил қилиш мақсадида боғланишларни уларга мос чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёни кўинишида тасвирлаш энг қулай ҳисобланади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling