Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Download 126.5 Kb.
|
1698747585 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. МУСТАҚИЛ ИШ ТАРКИБИ
- Келтирилган мавзулар бўйича кириш,МП техник
Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Инфокоммуникация инжиниринги кафедраси мустақил ишларни бажариш бўйича УСЛУБИЙ КЎРСАТМА Тошкент 2023 КИРИШ Мустақил ишлар бўйича услубий кўрсатма фан бўйича ўқув дастурига асосланган бўлиб, “Талабанинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида “намунавий низом”га мувофиқ тузилган бакалавриат таълим тизими бўйича таълим олувчи талабаларга мўлжалланган. Мазкур услубий кўрсатмада “Микропроцессор ва ассемблер тили” фанларидан мустақил бажариладиган ишлар таркиби, мустақил ишларни бажариш тартиби, талаба ўз билимини мустахкамлаши учун лозим бўлган мустақил иш мавзулари, мавзуни ўрганиш учун лозим бўлган қисқача маълумотлар ва қўлланиладиган адабиётлар кўрсатиб ўтилган. Берилган топшириқлар ва уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар, мустақил ишнинг мазмунини белгилаш ва уларни самарали ташкил этишга қаратилган. Мустақил ишлар талабаларга ҳар-ҳил функционал мурракабликдаги рақамли қурилмаларни қўллаш ва қуриш принципларини йўналиш профилига мос, таълим стандартида талаб қилинган билимини мустахкмлаш ва оширишга мўлжалланган. Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад, талабалар дарс жараёнида олган билимларидан ташқари, мавзуга оид қўшимча маълумотлар ва кўникмаларга эга бўлиши ва ушбу услубий кўрсатмада хар бир иш учун берилган адабиётларга асосланган ҳолда, мустақил равишда ўз билимларини оширишдан иборат. 1. МУСТАҚИЛ ИШ ТАРКИБИ 1.1. Мустақил иш куйидаги қисмлардан ташкил топиши лозим: титул варағи; мундарижа; кириш; мўлжалланган мавзунинг тахлили; бўлимлар (Келтирилган мавзулар бўйича кириш,МП техник характеристикалари , структуравий схемаси,Функционал схемаси, асосий блокларининг вазифаси ва ассемблер командалар тизими) хулоса (ёки мулоҳаза); фойдаланилган адабиётлар рўйхати; илова (агар лозим бўлса). Титул варақа мустақил ишнинг биринчи бети ҳисобланиб, қатъий равишда тасдиқланган қоида бўйича тўлдирилади (титул варағининг намунаси 1 иловада келтирилган); титул варағидан сўнг мундарижа жойлаштирилади. Мундарижа - мустақил ишнинг қисм, бўлим ва параграфларининг рўйхати бўлиб ҳисобланади. Мустақил ишнинг бўлим ва параграфларининг номларини қисқартирилган ҳолда ёки тасдиқланган қоидадан бошқа кўринишда берилиши мумкин эмас. Кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: • ўрганилаётган мавзунинг аҳамияти; • мавзунинг долзарблиги (янги технологияларга тегишлилиги); мавзуни ўрганишдан мақсад; 1.5. Бўлимларда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: Download 126.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling