Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
Частота бўйича зичлаштириш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
b8fd5522-1110-406f-9aec-3315962c80dd
Частота бўйича зичлаштириш. Частота бўйича зичлаштириладиган
ТОА линияларида турли ахборот манбаларининг бошлан½ич сигналларига аниқ частота оралиқлари ажратилади. Бу ҳолда гуруҳли линия сигналларини хосил қилиш учун яқин жойлашган стабил оптик ташувчилар талаб қилинади. Бироқ айниқса юқори тезликли модуляциялашда ярим ўтказгич лазерларнинг нурланиш линияларининг ностабиллиги қўшни каналларнинг ишчи тўлқин узунликлари орасида спектр бўйича оралиқларини информацион сигнал оралиқларидан бир неча марта ортиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ТОАда спектрал яқин жойлашган каналларни ҳосил қилиш учун турли манбаларнинг турли ташувчиларидан эмас, балки оптик ташувчиларни суриш ёрдамида битта манбанинг турли ташувчиларидан фойдаланилади. Гуруҳли сигналларнинг шаклланиш схемаси 1.8-расмда тасвирланган. [4] қатор f 1 ,f 2 ,...,f n ташувчилардан иборат оптик нурланишлар лазер нурланиш манбаи (НМ) чиқишидан анализатор А 1 га тушади. Сўнг чорак тўлқинли λ/4 призмадан ўтиб биринчи каналнинг Ф 1 фильтрига узатилади. Бу фильтр биринчи каналнинг f 1 оптик ташувчисини ОМ 1 оптик модуляторига ўтказади ва бу ерда у модуляцияланади. f 2 ,f 3 ,...,f n (f 1 , дан ташқари) частотали оптик нурланиш фильтрдан акс этиб, у ҳам А 1 анализаторга қайтади. Йўли бўйлаб у иккинчи марта чорак тўлқинли λ/4 призмадан ўтиб, А 2 анализаторга тушади. ОМ 1 оптик модуляторда информацион сигнал билан модуляцияланган биринчи каналнинг оптик ташувчиси ойнадан акс этиб, А 1 анализаторга қайтади. Икки марталаб чорак тўлқинли λ/4 призмадан ўтган оптик сигналнинг қутбланиш юзаси бошлан½ич тебранишнинг қутбланиш юзасига нисбатан π /2 га бурилади. Натижада ёру½лик тўплами призмада бир томонга оқади ва ундан чиқади. Сўнг умумий сигнал А 2 анализаторга тушади ва жараён қайтарилади, фақатгина фарқи бунда f 2 частотали оптик нурланиш модуляцияланади. Шу тарзда оптик линия трактида узатиладиган оптик гуруҳли сигнал шаклланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling