Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/61
Sana20.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1789675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
b8fd5522-1110-406f-9aec-3315962c80dd

Алоқанинг маҳфийлиги. Толали оптик кабеллар радио диапазонида 
умуман нур узатмаслиги сабабли, ундан узатилаётган ахборотни узатиб-
қабул қилишни бузмасдан рухсатсиз ташқи уланишларда эшитиш жуда 
қийин. Оптик алоқа линиясининг мониторинг тизими (узлуксиз назорат) 
толанинг юқори сезгирлик хусусиятини қўллаб, дарҳол рухсатсиз 
ташқаридан эшитилаётган алоқа каналини ўчириши ва хавф (тревога) 
сигналини узатиши мумкин. 
Тарқалувчи оптик сигналларнинг интерференция эффектини қўлловчи 
тизимлар тебранишларга, босимнинг озгина о½ишларига сезувчанлиги жуда 
юқори. ²укумат, банк ва маълумотлар ҳимоясига юқори талаблар 
қўйиладиган бошқа махсус хизматларнинг алоқа линияларини ташкил 
этишда бундай тизимлар айниқса зарурдир [1].
Ён½индан ҳимояланган. Оптик толада учқун ҳосил бўлмаслиги 
кимёвий, нефтни қайта ишловчи корхоналарда, портлаш ва ён½ин хавфи 
мавжуд бўлган биноларда хавфсизликни оширади. 
Иқтисодий самарадор. Оптик тола кварцдан ишлаб чиқарилади. Унинг 
асосини табиатда кенг тарқалган кремний икки оксиди - SiO
2
ташкил этади. 
Демак, толали оптик кабелларни ишлаб чиқариш учун ноёб рангли металл 
сарфланмайди. Мис ва қўр½ошиннинг дунёвий заҳиралари чегараланган 
ҳозирги вақтда ноёб бўлмаган маҳсулотга ўтиш кабелли алоқа техникасининг 
келгуси ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Натижада оптик 
кабелларнинг нархи мис кабелларга нисбатан арзонлашади. 



Толали оптик кабеллар сигналларни узоқ масофаларга ретрансляциясиз 
узатиш имконини беради. Узоқ масофали алоқа линияларида оптик 
кабелларнинг қўлланилиши ретрансляторлар сони қисқаришига олиб келади. 
Натижа сарф ҳаражатлар ҳар камаяди.
Фойдаланиш муддати узоқ. Тола вақт ўтган сари эскиради, яъни 
ётқизилган кабелларда сўниш аста-секин ошиб боради. Бироқ оптик тола 
ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларининг мукаммаллашуви бу 
жараённи секинлаштиради ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Толали 
оптик кабеллардан фойдаланиш муддати тахминан 25 йилни ташкил этади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling