Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш


 Кœп модали ёки Фабри-Перо


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/61
Sana20.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1789675
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61
Bog'liq
b8fd5522-1110-406f-9aec-3315962c80dd

4.4.1. Кœп модали ёки Фабри-Перо 
 
резонаторли лазерлар 
Рнур, мВт 


I, 
мА 
I
ч 


71 
GaAs ёки InP ярим œтказгич турларидан бири асосида тайёрланган, 
кристаллнинг икки қарама-қарши кœндаланг кесимига перпендикуляр 
бœлган p-n œтишли параллелепипед кœринишидаги оддий ЛД тузилиши 
4.12-
расмда тасвирланган. 
4.12-
расм. p-n œтишли, Фабри-Перо 
резонаторли лазер диоди 
Акс 
эттирувчи 
параллел, 
кœндаланг 
юзалар 
Фабри-Перо 
резонаторларини ташкил этади. Ташувчилар рекомбинацияси œтиш 
текислиги яқинида амалга ошади ва Фабри-Перо резонаторлари ҳисобига 
мусбат тескари алоқа ҳосил қилинади. Кœндаланг юзалардан акс этиш 
хавонинг ва ярим œтказгичнинг n синдириш кœрсаткичларини фарқланиши 
билан тушунтирилади. Номақбул йœналишларда генерация юзага 
келмаслиги учун нурлантирмайдиган юзаларнинг ½адир-будирлиги 
таъминланиб, уларнинг да½аллашувига эришилади [4]. 
Фабри-Перо резонаторли ЛДлар кœп модали лазерлар ҳам дейилади. 
Чунки улар бир неча модаларни нурлантиради(4.13,а-расм).
4.13,а-расмдаги катта амплитудали мода – бу тœлқин узунлигининг 
асосий модаси, кичик амплитудали модалар – ён модалари ҳисобланади. Ён 
модалар ораси тахминан 1 нм га тенг. Лазер нурланиш модуляциясида 
нафақат асосий мода, шунингдек ён модалар ҳам модуляцияланади. Бундай 
лазерларда оптик нурланишнинг тœлиқ спектр кенглигини ярми 4-5 нм га 
тенг [6]. 


p-n-¢
тиш 
нурланиш 
(
 =1-3 
нм) 
~
1нм 
К¢п модали лазер 
(
 =0,1-0,4 
нм) 
Бир модали лазер


72 
4.13-
расм. Лазер диодларни нурланиш спектрлари:
а) кœп модали ЛД нурланиш спектри;
б) бир модали ЛД нурланиш спектри. 
Спектрни кенглиги дисперсияни ошишига олиб келади. Фабри-Перо 
резонаторли, кœп модали лазерлар жуда юқори техник тавсифларга эга эмас. 
Лекин тузилиши содда бœлгани учун нарх-самарадорлик нуқтаи назаридан, 
бундай лазерлар жуда юқори тезликлар талаб этилмайдиган ОА тизимларида 
қœлланилади. 
Айтиб œтиш жоизки, бир модали нурланиш режимида бœлиб, Δλ кичик 
бœлса ҳам узатиш тезлиги ошиши билан Фабри-Перо резонаторли ЛД 
модаларида қувватни қайтатдан тақсимланиши кузатилади [1]. Бунда ҳар бир 
алоҳида модани қуввати сезиларли даражада œзгариши мумкин. Лазер 
сигнали тола бœйлаб узатилганда, тœлқин узунлигига бо½лиқ бœлган 
гуруҳли кечикиш (хроматик дисперсия)ни ҳисобга олсак, модалар бœйлаб 
қувватни тақсимланиши чиқишда шовқин сатҳини ошишига [6] ва Δλ 
спектрни динамик кенгайишига (1-2 ГГц частота модуляциясида 10 нм гача) 
[1] олиб келади. Юқори тезликли тизимларида бу секция узунлигини 
чегараловчи асосий омил бœлиши мумкин [6]. 
Оптик резонаторларни ташкил қилиш усули билан фарқланувчи, 
маълум даражада оддий Фабри-Перо резонаторларининг такомиллашуви 
ҳисобланган бошқа мукаммал ЛДларда бу камчиликлар мавжуд эмас[1]. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling