Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 17- умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти таъсис йиғилиши баёни


Download 31.53 Kb.
bet1/2
Sana07.01.2023
Hajmi31.53 Kb.
#1081645
  1   2
Bog'liq
таъсис йигилиши баёни


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 17- умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти таъсис йиғилиши
БАЁНИ
“2” Сентябрь 2017й. Асака тумани
Раислик қилувчи: Д.Д.Сайдуллаев - мактаб директори
Йиғилишда 19 нафар ўқувчилар қатнашдилар

КУН ТАРТИБИ
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини тузиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта мактабидаги ёшлар етакчисини таништириш тўғрисида
3.Умумий ўрта мактабининг Сардорлар Кенгашини сайлаш тўғрисида

Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Д.Сайдуллаев, ММИБДЎ А.Эргашевлар сўзга чиқдилар.


Сўзга чиқувчилар томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Дастур ва Уставини тўлиқ қўллаб-қувватлашлари маълум қилиниб, унинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ва уларни тарғиб қилишда фаол иштирок этиш истаги билдирилди. Шунингдек, ёшлар ўз олдига Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлишни мақсад қилиб қўйиши ва бу мақсадга эришиши уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишида муҳим ўрин эгаллаши кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Дастури ва Уставини чуқур ўрганиб чиқиб, мактабнинг бир гуруҳўқувчилари томонидан мазкур Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари сафига ўз ихтиёри билан кириш истаги билдирилди, ўз бошланғич ташкилотини тузиш истаги маълум килинди ва маъқулланди.
Шундан сўнг бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси таништирилди ҳамда Сардорлар Кенгашини сайлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиб,


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Дастури ва Устави тўлиқ қўллаб-қувватланиши маълум қилинсин ҳамда умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқинингбошланғич ташкилоти очилсин.
2. Андижон вилояти танлов комиссиясининг тавсияномасига кўра Убайдуллаева Назира Илҳомжон қизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқинингумумий ўрта таълим мактабидаги ёшлар етакчиси сифатида фаолият олиб бориши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра қуйидагилар умумий ўрта мактабининг Сардорлар Кенгаши аъзолари этиб сайлансин.






Download 31.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling