Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон миллий университетидаги бошланғич ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши


Download 37.16 Kb.
bet1/2
Sana08.02.2023
Hajmi37.16 Kb.
#1177339
  1   2
Bog'liq
ОТМ хисобот сайлов йиғилиши Намуна




Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
Ўзбекистон миллий университетидаги бошланғич ташкилоти
ҳисобот-сайлов йиғилиши
БАЁН И №___



2022 йил « » сентябрь

Тошкент шаҳри


Раислик қилувчи

:

Университет ректори ёки проректори










Котиб

:

Делегатлар орасидан










Қатнашчилар

:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси __________, Олмозор туман Кенгаши раиси ____________, университет ректори ___________, проректорлар __________ҳамда делегатлар (рўйхат бўйича)



КУН ТАРТИБИ:

1. Бошланғич ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларини баҳолаш тўғрисида.


2. Бошланғич ташкилот Кенгаши таркиби ва етакчисини сайлаш тўғрисида.
3. Бошланғич ташкилот фаолиятининг 2020-2023 йиллардаги устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида.
4. Иттифоқнинг маҳаллий Кенгаши конференциясига делегатларни сайлаш тўғрисида.
5. Бошқа масалалар.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида 120 нафар делегатдан 110 нафари иштирок этди. Йиғилишни очиш таклифи билдирилди ва делегатлар томонидан маъқулланди.


Йиғилишнинг белгиланган тартиб-қоидалар асосида ўтишини назорат қилиш мақсадида 5 кишидан иборат таркибда йиғилиш ҳайъати шакллантирилди. Унинг таркибига Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси __________, университет ректори _______, физика факультети 3-босқич талабаси _________, журналистика факультети
2-босқич талабаси ___________ ҳамда ўзбек филологияси факультети
4-босқич талабаси _____________лар сайланди.
Шунингдек, 3 кишидан иборат таркибда йиғилиш котибияти шакллантирилди ҳамда унинг таркибига математика факультети 3-босқич талабаси ______________, геология факультети 1-босқич талабаси _____________ ва физика факультети 2-босқич талабаси ____________лар сайланди.
Йиғилиш ҳисоб гуруҳи 3 кишидан иборат таркибда шакллантирилди ва унинг таркибига журналистика факультети 1-босқич талабаси ____________, математика факультети 3-босқич талабалари ___________ ва _____________лардан сайланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида асосий маърузалар учун 15 дақиқагача, мукозаралар учун 3-5 дақиқагача вақт берилиши таклифи билдирилди ва делегатлар томонидан маъқулланди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон миллий университетидаги бошланғич ташкилот етакчиси __________ нинг ҳисоботи эшитилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон миллий университетидаги бошланғич ташкилоти 6 минг 500 нафарга яқин фаолларини бирлаштиргани ҳақида маълумот берилди.
Бошланғич томонидан ўтган ўқув йилида 54 нафар талаба ёшлар ва ота-оналарнинг таълим жараёни билан боғлиқ масалалардаги мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилишида кўмаклашилгани айтиб ўтилди.
Бошланғич ташкилот томонидан ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар”, “Талабалар баҳори”, “Ёшлар кубоги” футбол мусобақаси, “Мунозара” интеллектуал танлови, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” республика кўрик-танлови каби лойиҳалар ёшлар томонидан илиқ кутиб олингани ва жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилгани таъкидланди.
Бошланғич ташкилотнинг саъй-ҳаракати билан таълим муассасасининг “Шоввозлар” жамоаси “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритгани жуда катта ютуқ сифатида эътироф этилди.
Ҳисобот юзасидан музокарада таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори ________________, Иттифоқнинг Олмозор туман Кенгаши раиси _______________ ҳамда университет ёшларидан физика факультети 3-босқич талабаси ___________, журналистика факультети 2-босқич талабаси ___________лар сўзга чиқдилар.
Улар бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, жумладан, ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган сўровлар, таълим муассасаси ҳудудида ўрганиш ва рейдлар ўтказиш, Илмий кенгаш йиғилишларига масалалар олиб чиқишга эътибор қаратишни таъкидлаб ўтишди.
Сўнг бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти овозга қўйилиб, делегатлар томонидан қониқарли деб топилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолигига университет ёшларидан (13 нафар) ____________________________________________________________________________________________________________________________________лар номзоди таклиф этилди ҳамда делегатлар томонидан сайланди.
Шундан сўнг бошланғич ташкилот етакчилигига номзодлар ____________________________, ____________________________, _______________________________ лар ўз сайлов олди дастурлари билан таништириб ўтишди. Делегатлар томонидан очиқ овоз бериш йўли орқали номзодлар овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра __________________________________________ ____ та овоз, __________________________________________ ____ та овоз, __________________________________________ ____ та овозни қўлга киритишди. Энг кўп овозни қўлга киритган ________________________ бошланғич ташкилот етакчилигига қайта сайланди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан бошланғич ташкилот етакчиси _____________ ахборот бериб ўтди. Бошланғич ташкилот фаолиятининг 2022-2023 ўқув йилидаги устувор масалалари (иш режаси) овозга қўйилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан иттифоқнинг маҳаллий Кенгаши конференциясига делегат сифатида _____________ номзоди кўрсатилди ва бир овоздан маъқулланди.
Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш



Download 37.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling