Томорқаларда эрта баҳорда экилган экинлар устига кул сепилса
қорлар тез эриб, ер очилади ёки қора плёнка ёпиб қўйиш керак.
Қолган парваришлар баҳорги экинлар билан бир хил.
Саримсоқпиёз етиштириш
Экиш муддатлари:
Саримсоқ пиёз шимолий вилоятларда сентябрнинг биринчи ўн
кунлигида, марказий вилоятларда сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида
ва жанубий вилоятларда сентябрнинг учинчи ўн кунлигида экилади.
Кечи билан октябрь ойида экиб тугатилиши керак. Умуман олганда,
саримсоқпиёз паллалари экилганидан сўнг, албатта, камида 2-3 ҳафта
ривожланишга эришиши керак.
Акс ҳолда саримсоқпиёз яхши томир отиб улгурмайди. Шу боисдан
паст ҳарорат ҳамда турли касалликларга чалинувчан бўлади. Бу
ҳосилдорликнинг камайишига олиб келади.
Нав танлаш: Ўзбекистонда саримсоқпиёзнинг
икки нави -
Жанубий "Маҳаллий пушти" (
Южно фиолетовий)
ва "Майский ВИР"
туманлаштирилган. Ҳар иккала нав ҳам кузги, ўзакловчи "Майский
ВИР" нави эртапишар, "Жанубий пушти" кечпишар.
Do'stlaringiz bilan baham: