Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи d sc
Диссертация тадқиқоти ва хулосаларидан келиб чиққан тавсиялар
Download 0.89 Mb.
|
DSR SHUH red 23.03.21 oxiri
Диссертация тадқиқоти ва хулосаларидан келиб чиққан тавсиялар:
Марказий Осиё шиа жамоалари тарихи ва ўзига хос хусусиятларини комплекс тарзда ўрганиш ислом тарихи сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда қийин кечганлигини кўрсатди. Лекин ҳанузгача шиа ва суннийлар ўртасидаги глобал диний қарама-қаршилик, айниқса Яқин Шарқда, тўқнашувлар сабаби бўлиб келмоқда. Бу каби жараёнларнинг кенг қамровли тадқиқ этилиши замонавий ислом оламида сиёсий вазият таҳлили учун ва Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини белгилаш ҳамда шиа ва суннийлар ўртасидаги тўқнашув ва қарама-қаршиликка бевосита боғланиб қолган мамлакатлар (масалан, Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги) билан ўзаро муносабатлар ўрнатишда жуда муҳим. Бундай жараёнлар тарихини ўрганишда давом этмасдан уларни назорат ва таҳмин қилиш қийин масала. Зеро, тарихда юз берган бу жараёнларнинг сабаб ва оқибатларини инобатга олиш Ўзбекистон Республикасининг ҳар томонлама олиб бораётган сиёсатини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, кўплаб Араб мамлакатларида шиа жамоаларининг мавжудлиги ушбу мамлакатларнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир кўрсатади ва бу ҳолат, ўз навбатида, Ўзбекистонни дипломатик, иқтисодий ва маданий муносабатларда Араб мамлакатларининг ушбу хусусиятларни инобатга олишга мажбур қилади. Зеро, сўнгги пайтларда ушбу хусусиятлар (яъни шиа ва суннийлар манфаатлари) ўз тарихида илк бор Ливан шиа жамоалари учун кредит линияларини очган Ислом тараққиёт банки сиёсатида намоён бўлишни кўрсатди. Марказий Осиё шиа жамоаларининг тўла қонли ўрганилмаган тарихи оғир йўлни босиб ўтаяпти. Чунончи ҳозирги кунда бу жамоалар (биринчи галда шиаликдаги низорий исмоилийлари раҳнамоси Оға Хон IV сиёсатининг ажралмас қисмига айланган Бадахшон исмоилийлари) омили Марказий Осиё мамлакатларининг нафақат ички, балки ташқи сиёсатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса, Тожикистон Республикаси ҳукуматини зийракликка чорламоқда. Бундан келиб чиқиб, ушбу омил мамлакатдаги бирон-бир диний жамоалардан манфаатдор томонлар ва халқаро ташкилотлар томонидан фойдаланиш эҳтимоли тадқиқ этилиши лозим. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг конфессиялараро ва миллатлараро яхши вазиятни ва тотув ҳаётни сақлаш бўйича олиб бораётган сиёсати шиа жамоаларидан сиёсий омил сифатида бевосита фойдаланишни йўққа чиқарамоқда. Бу ҳукумат танлаган диний сиёсат тўғрилигини кўрсатмоқда. Яъни турли диний жамоалар урф-одат ва маданиятининг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш учун имкониятлар яратилинган. Халқаро тажрибадан кўриниб турибдики, бундай қулай шароитлар диний жамоалар сиёсийлашувининг олдини олиб келмоқда. Диссертацияда фақатгина Марказий Осиё ҳудудида истиқомат қилган ва қилаётган шиа жамоалари тарихи ва маданияти келтирилган, аммо бу ишларни давом эттириш лозим. Қиёсий тарзда бошқа минтақалар, масалан, Араб дунёсидаги шиа жамоалари тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш ишларини кучайтириш керак. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling