Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи d sc


-БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИ ҲАЁТИДАН: ЭТНОЛОГИК, МАДАНИЙ ВА ДИНИЙ ТАЪРИФЛАР…………..…102-141


Download 0.89 Mb.
bet2/25
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1142995
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
DSR SHUH red 23.03.21 oxiri

3-БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИ ҲАЁТИДАН: ЭТНОЛОГИК, МАДАНИЙ ВА ДИНИЙ ТАЪРИФЛАР…………..…102-141
3.1. XX-XXI аср бошларида Марказий Осиё шиа жамоаларининг этник гуруҳ сифатида шаклланиши ва ижтимоий ҳаёти…......…………………102-111
3.2. Марказий Осиё исмоилийларининг ижтимоий-маънавий ҳаёти................................................................................................................111-115
3.3. Ўзбекистон шиа жамоаларининг муқаддас жойлари ва урф-одатлари……………………………………………………………………..115-141


ХУЛОСА……………………………………………………………....142-147


ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..148-158
КИРИШ


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда содир бўлаётган воқеалар орасида миллатчилик, диний экстремизм ва терроризм, этник низолар каби ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларнинг ечимини топишда ислом дини доирасида пайдо бўлган турли йўналиш ва мазҳабларнинг ўзаро мулоқотини йўлга қўйиш миллатлараро тинчликни таъминлашда долзарб саналади. Исломдаги йўналишлардан бири бўлган шиаликнинг келиб чиқиши, шаклланиши, ўзига хос хусусиятлари ҳамда шиалар жойлашган ҳудудларда маҳаллий сунний аҳоли билан узоқ йиллар давомидаги ҳаёт тарзининг намоён этилиши ҳозирги кунда сунний ва шиа жамоалари ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Дунёдаги бир қатор илмий тадқиқот муассасалари томонидан шиа жамоалари тарихини махсус ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Бинобарин, Арабистон ярим ороли, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида жойлашган минтақаларининг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос ўринга эга бўлиб, уларнинг ҳаёт тарзи, фаолият услуби, хусусан суннийлар билан дўстона муносабатлари тадқиқ қилинган. Бироқ, Марказий Осиё сунний ва шиалари ўртасидаги муносабатлар тарихи ва ҳозирги кундаги аҳамияти махсус тадқиқ этилмагани объектив ёндашув асосида алоҳида илмий изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда диннинг аҳамияти, унинг шахсий, оилавий ва ижтимоий этика (ахлоқ нормалари)га оид қадриятларига алоҳида эътибор қаратилиб, турли диний конфессияларнинг расмий фаолияти учун барча шарт-шароитлар яратилди. Миллатлар ва турли конфессиялар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни шакллантиришда диннинг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кўп миллат ва конфессиявийлик сиёсати илмий асосларга эга бўлиши давр тақозосидир. Жамиятимиздаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқийликни таъминлаш асосий масала саналади. Шундан келиб чиқиб, Марказий Осиёда истиқомат қилаётган шиа жамоалари тарихи ва маданиятини ўрганиш аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг бешинчи бандида қайд этилган Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш масалалари, 2017 йил 19 майдаги ПФ-5046-сон “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5046-сон “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон ислом маданияти марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling