Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи d sc
Download 0.89 Mb.
|
DSR SHUH red 23.03.21 oxiri
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг объекти сифатида Марказий Осиёда истиқомат қилаётган шиа жамоалари олинган.
Тадқиқотнинг предметини Марказий Осиёда шиаларнинг жамоа сифатида шаклланиши ва бугунги кунда сақланиб қолган ўзига хос хусусиятлари ташкил этган. Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда илмий билишнинг диалектик, таҳлил ва синтез, мантиқийлик ҳамда манба, дала тадқиқотлари ва адабиётларни қиёсий таҳлил этиш усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Марказий Осиёдаги шиа жамоаларининг катта қисми ибодатида сажда жойига софлик белгиси бўлган сопол ғишт қўйиш, қиёмда қўл боғламаслик сингари махсус амалиётларидан келиб чиқиб, шиаликнинг мўътадил имомийлик оқими тарафдорлари эканлиги аниқланган; Минтақада шиа жамоаларининг шаклланиши уч босқичда: биринчиси, XVI-XVIII асрларда Эрон Сафавий ва Афшар ҳукмдорларининг Марказий Осиёга қилган ҳарбий ҳаракатлари натижасида қўшиннинг айрим қисмлари Бухорода муқим қолгани; иккинчиси, XVIII-XIX асрларда Манғит ҳукмдорларининг форсларга жавобан қарши қилинган юришлари натижасида асир тушган шиаларни Мовароуннаҳрга мажбурий кўчиргани; учинчиси, ХХ аср бошларида рўй берган Эрондаги инқилоб туфайли эронийларнинг фаровон турмуш кечириш учун Марказий Осиёга кўчиб келгани исботланган; Марказий Осиё сунний халқларининг шиалик эътиқодига ижобий муносабатда бўлиши ҳамда уларни диндош сифатида қабул қилишлари билан бир қаторда шиа-сунний низолари билан боғлиқ айрим вазиятларда ушбу ноанъанавий таълимотни ҳатто динсизликда айиблаш билан боғлиқ фатволар ҳам қабул қилингани далилланган; Марказий Осиё шиа жамоалари Совет даврида ўз эътиқодини сақлаш мақсадида ибодат ва урф-одатларини яширинча бажариш учун минтақанинг турли ҳудудларида ал-Ҳусайнийат (الحسينية) деб номланган ибодатхоналарни ташкил қилгани ва улар ҳанузгача шиалик анъаналарини сақлаб қолишга хизмат қилгани аниқланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: ислом дини доирасида шиалик йўналишининг келиб чиқиш сабаблари, тарихий ва замонавий босқичлари назарий методологик жиҳатдан тадқиқ этилиши ўз навбатида, ислом динининг ҳам ақидавий ҳам урф-одатда хилма-хиллигини намоён қилиб, жамоа орасида ички қарама-қаршилик келиб чиқишининг олдини олиш йўллари кўрсатиб берилган; шиаликдаги оқим ва фирқалар тарихини ўрганиш асосида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ этиш бўйича таклифлар берилган; Мамлакатимиздаги шиа жамоалари ҳаётини тадқиқ қилиш жараёнида Ўзбекистон ҳукуматининг конфессиялар борасида олиб бораётган сиёсатининг самараси ва бу сиёсат шубҳасиз, бошқа давлатларга намуна бўлиши исботланган; нафақат Марказий Осиё ҳудудида истиқомат қилаётган шиа жамоалари тарихи ва маданияти, балки бошқа минтақалар, масалан, араб дунёсидаги шиа жамоалари тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш ишларини кучайтириш юзасидан амалий тавсиялар ёритиб берилган. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling