1-мавзу: ислом маданияти ва санъати тарихи фанининг предмети, мақсад ва вазифалари режа


Download 29.16 Kb.
bet1/2
Sana27.02.2023
Hajmi29.16 Kb.
#1233860
  1   2
Bog'liq
1-мав.Islom madaniyati va san’ati tarixi fanining predmeti, maqsad va vazifalari.


Ислом маданияти ва санъати тарихи Ҳусен Хайруллоевич Джураев

1-мавзу: ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ТАРИХИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:

  1. Фаннинг объекти ва предмети

  2. Фаннинг мақсад ва вазифалари

  3. Фаннинг тарих фанларида тутган ўрни

Таянч тушунчалар. Ислом, маданият, манавий оқибатлари, бошқарув тизими, ҳукмронлик.
Фаннинг объекти ва предмети – ҳар кандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ҳодисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди. Изланиш усуллари назариядан келиб чиққан ҳолда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ҳодисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чиқиш лозим.
Ислом маданияти ва санъат тарихи предмети мақсад ислом тарихи ва маданиятига оид қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари, бу борада Ўзбекистон ва хориж тажрибаси, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъатларини тиклаш ва ўрганишга доир замонавий илмий тадқиқот натижалари билан танишиш хамда тажриба алмашиш ва ислом маданияти ҳамда тараққиётини тарихини ўрганишдан иборатдир.
Ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни юксалтириш, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни таъмирлаш йўналишида ҳамда асрлар давомида шаклланиб келаётган маданий мерос, хаттотлик санъати ва ҳунармандлик каби соҳалар яна қайтадан тиклаш мақсад қилинмоқда.
IX-XII асрлар давомида Мовароуннаҳр бутун мусулмон оламида илмий-маданий жиҳатдан энг ривож топган ўлка сифатида машҳур бўлиб, бу ерда қадимий анъаналар билан араб, форс, қисман ҳинд ҳамда қадимги юнон илмий-маданий анъаналари қоришуви асосида исломий, фалсафий ва табиий илмлар - астраномия, математика, тиббиёт, кимё, доришунослик, жуғрофия кабилар ривож топди. Бу ерда машҳур ҳадисшунослик ва ислом фиқҳшунослик мактаблари шаклланиб, тарихшуносликда муҳим асарлар вужудга келди.
Фаннинг ўқитилишидан мақсад ва вазифалари: фанни ўқитишдан мақсад – Ислом маданияти ва санъати тарихининг VII-асрдан бошлаб ҳозиргача бўлган давр тарихини ўрганиш, Исломнинг маданияти ва санъати тарихини давлат ҳамда жамият тараққиёти натижаси эканлиги, ислом ривожланишида маданият ва санъатнинг муҳим соҳа ҳисобланишини кўрсатиб бериш.
Фаннинг вазифаси – муқаддас Ислом динимиз тарихида аждодларимиз томонидан яратилган бой маданиятимизни ўрганиш ва тарихий дунёқарашни бойитиш, мустақил фикрни қарор топтириш, Ислом маданияти ва санъати тарихининг инсон ва жамият тарихи билан узвий боғлиқлигини тушунтиришдан иборат.
Ўрта Осиё араблар томонидан фатҳ этилган кейин Мовароуннаҳр ислом тарқалган ўлкалардан бири экани, ўрта асрларда юртимиздан чиққан алломалар асарлари исломий илмлар тараққиётида етакчи ўринни эгаллгани ҳамда ҳозирги замон ислом концепциялари, уларнинг ғоявий асослари, ислом дини аҳкомларининг шаклланиш тарихи ва тадрижий тараққиётини тўлақонли тарзда ёритишдан иборатдир.
“Ислом маданияти ва санъати тарихи” фанининг вазифалари Ўрта Осиёга арабларнинг келиши унинг иқтисодий манавий ҳолатлари ва ислом ҳақида тингловчиларда тарихан муайян пайтда вужудга келган ва ҳозир ҳам фаолият кўрсатаётган мафкуравий тизим сифатида илмий тасаввур ҳосил қилиш, ислом таълимотининг шаклланиши ва моҳияти, унинг Шарқ халқлари ижтимоий-сиёсий, маданий ва хусусий ҳаётидаги роли тўғрисида тўлиқ маълумотлар беришдир.
“Ислом маданияти ва санъати тарих” ўқув фани талабаларни тарихда ўтган шахс ва воқеаларнинг ривожи ва бориши ҳақида таништириб, уларнинг ўзларини ҳам шундай шахс қилиб етиштириш, комилликка интилишга даъват этиш масалаларида ғоявий-ахлоқий нуқтаи-назарни шакллантириш ҳамда тарбиялаш учун мўлжалланган.
“Ислом маданияти ва санъати тарихи” фанининг мазмун – моҳияти араблар VII асрнинг биринчи ярмида, яъни улар тарих саҳнасига фотиҳлар сифатида чиққан пайтларида ижтимоий ва маданий жиҳатдан ғоят турли-туман халқ эди; уларнинг кўпчилиги ўз чорвалари билан Арабистон саҳроси ва воҳалари атрофида кўчиб юрар эди. Араблар шундай синфий жамиятда яшар эдиларки, бунда қулдорлик муносабатлари билан бир қаторда феодал эксплуатациясининг дастлабки аломатлари ҳам пайдо бўлган эди. Лекин бадавийларнинг (кўчманчи арабларнинг) асосий қисми ҳали ҳам эркин ҳаёт кечирарди. Араблар ўртасида уруғчилик-қабилачилик муносабатлари ҳали барҳам топмаган эди, бу чўл кўчманчиларининг ижтимоий турмушида кучли из қолдирган эди.
Мамлакат алоҳида-алоҳида воҳаларда жойлашган марказ шаҳарларга суянувчи бир қанча майда сиёсий бўлакларга бўлинган эди. Араб жамиятидаги хўжалик тараққиётининг етакчи марказлари бўлмиш деҳқончилик воҳаларининг аҳолиси ўша вақтда қулдорлик жамиятининг тез бузила бориши жараёни билан бирга таркиб топа бошлаган феодализмнинг илк босқичида эди.
VII аср араб қабилалари ўртасидаги қаттиқ уруш-жанжаллардан сўнг кичкинагина Мадина шаҳри барча араб қабилаларини сиёсий жиҳатдан бирлаштирган янги марказ бўлиб қолади. Ислом бу ҳаракатнинг мафкурасига айланади.
Мусулмонлар Сурия, Фаластин ва Эронни тезлик билан фатҳ этдилар. 651 йилда улар бой ва маданий шаҳар бўлган Марвга етиб келадилар ва уни урушсиз бўйсундирадилар. Арабларнинг бундай ғалаба қозонишларига сабаб уларнинг бирлиги ҳамда жангларда анча тажрибага эгаликлари ҳамда ушбу мамлакатларнинг ҳарбий жиҳатдан заифлиги ва тарқоқлиги эди.
Мусулмонларнинг Ўрта Осиёга қилган дастлабки юришлари муқаддас Ислом динини ёйиш характерида эди. Ўша даврда Бухоро, Сўғд, Ўрта Осиёнинг бошқа жойларида ҳам ягона ҳокимлик йўқ эди. Ўрта Осиёни, хусусан Мовароуннаҳрни фатҳ қилишда Қутайбанинг юришлари катта рол ўйнади. Мусулмонлар фатҳ этган ҳудудларда ислом динини ёйишга ҳаракат қилганлар. VIII-IX асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросон мусулмон халифалари томонидан бошқарилди. Мусулмонлар томонидан Ўрта Осиёни фатҳ этилиши натижаси бўлса-да, бу ерда бошланғич даврда муқаддас Ислом дини ҳақида тасаввурга эга бўлмасда қаршиликлар кўрсатилди, кейинчалик эса ихтиёрий равишда ислом динининг ёйилиши Марказий Осиёга дунё динларидан бири бўлмиш исломнинг тарқалишига, унинг асосида ўзига хос мусулмон ренессансининг вужудга келишига сабаб ҳам бўлди. Бугунги кунда Мовароуннаҳр ва Хуросонда мусулмонлар ҳукмронлиги мана шу икки жиҳатдан талқин ва тадқиқ этилмоқда.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда мусулмонлар халифалиги даври тарихини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шўролар даврида яратилган бу даврга оид адабиётларда мустабид тузумнинг марксизм-ленинизм мафкурасидан келиб чиқиб баҳо берилган эди. Энди эса ислом динининг ролини ҳисобга олган ҳолда бу давр тарихини янгича ёндашув асосида ёритиб бериш долзарб муаммолардан бирига айланди.
Аввало шуни айтиш керакки, мусулмонларнинг Мовароуннаҳрни фатҳ қилиши, арабларга қарши кўтарилган қўзғолонлар ўрта аср муаррихлари асарларида ёритиб берилган. Жумладан, Ал-Балазурий (араб. 892 й.) - араб-мусулмон тарихчиси, “Китоб футуҳ ал-булдан” (“Мамлакатлар забт этиш китоби”), Абу Бакр Наршахий – Марказий Осиё тарихнавислигининг илк қадимий дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шухрат топган нодир асарнинг муаллифи, милоднинг IX-XI асрлари Марказий Осиёда илм-фан юксак тараққий этган ва буюк алломалар даври эди. Ўша даврнинг кенг билимли, пешқадам олимларидан бири Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий ўрта аср буюк муаррихлари ислом халифалигининг Мовароуннаҳрда юритган сиёсатларини, олиб борган сиёсатлари, ислом динини тарғиб этиш билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни ёритиб берганлар1.
Араблар, Араб халифалиги ҳақида умумий маълумотлар В.А. Беляев2 асарида келтирилган. Унда араблар ҳақида умумий маълумот берилиб, Арабистонда ислом динининг пайдо бўлиши, дастлабки араб халифалари, уларнинг ҳарбий юришлари ва тарихи ҳар томонлама тарифлаб берилган. Араблар томонидан Мовароуннаҳрнинг фатҳ этилиши, халифалар томонидан тайинланган ноибларнинг бу ерда юритган сиёсати, иқтисодий ҳаёт Ўзбекистон тарихига бағишланган қатор дарслик ва ўқув қўлланмаларида очиб берилган3.3 Араблар истилосига қарши кўтарилган халқ қўзғолонларига А.Ю. Якубовскийнинг “Муқанна қўзғолони”, Т.К. Қодированинг “Деҳқонлар ҳаракати тарихидан…”4 асарлари бағишланган.
Биз ҳозир глобаллашув жараёнини бошимиздан кечирмоқдамиз. Бундан 20 йил аввалги “ғарб - шарқ”, “шимол - жануб”, “капиталистик – социалистик лагерь” каби тушунчалар аҳамиятини йўқотди. Худо бир бўлгани каби олам ҳам бир. Арабчада глобаллашув сўзи – “авлама”, айнан “олам”дан олинган. Шундай экан, жуда кўп қотиб қолган ақидалар, стереотип5лардан воз кечишга тўғри келади.
Хўш, шундай вазиятда биз қандай йўл тутишимиз керак? Аввалам бор, бизнинг юртимиз доимо анъанавий диний бағрикенглик ўлкаси бўлиб келган. Минг йилдан ортиқ давр давомида уламоларимиз ҳам ҳукамоларимиз ҳам изчиллик билан “аҳли сунна ва жамоа”ни ҳимоя қилиб келишган. Бунинг натижаси ўлароқ минтақамизда бағрикенг ва маърифий ислом шаклланган Арабистон деганда биз беихтиёр ислом дини билан боғлиқ нарсалар, ёки, аксинча, ислом деганда Арабистон ҳақида ўйлаймиз. Бунга сабаб – яқин пайтларгача Арабистонга оид жамики адабиётда арабларнинг тарихи ислом вужудга келган вақтдан бошланар, ундан олдинги даврга эса иккинчи даражали нарса деб қараларди. Совет тарих фанида 70 йилдан ортиқ давр ичида ислом динининг генезиси (келиб чиқиши) хусусида на методологик ёндашиш нуқтаи назаридан ва на мавжуд маълумотлардан фойдаланиш услуби жиҳатидан ҳозирги замон фани талабларига жавоб берадиган ягона, ҳар томонлама мақбул фикрга келинмади. “Айбни” 20-30, 50-60 ва ҳатто 80 йилларда юзага келган нотўғри назарияларга ағдариб қўя қолиш мумкин. Лекин бу камлик қилади. Асосий “айб” тарихнинг барча босқичлари идеологизация қилинганида эди.
Ислом динининг генезиси6 ҳусусида сўз юритиш учун олдиндан (априори7) ўша давр араб жамиятига муайян формацион «либос» (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик ёки феодализм) кийдириш, сўнг бу жамиятни «расталарга жойлаб» таҳлил қилиш талаб қилинарди. Ваҳоланки, Арабистон халқи VII асрда ислом вужудга келмасдан олдин бир неча минг йиллик тарихий йўлни босиб ўтдики, ислом шунинг маҳсули эди.
Гап шундаки, ярим оролнинг турли районлари, айтайлик, жануби, шимоли ва саҳровий қисми алоҳида-алоҳида ўрганилган; кўп ҳолларда ҳар бир тадқиқотчи ўзи эришган хулосаларни пировард натижада ислом динининг асосий омиллари сифатида кўрсатишга уринган. Шунинг учун ҳам ислом “савдо –капиталистик”, “кўчманчи – чорвадорлик” ёки “деҳқончилик” заминида вужудга келди, деган ўндан ортиқ фикрлар билдирилган. Бу фикрларнинг биронтаси илмий жамоатчиликни қониқтирмаяпти. Бизнингча, Арабистон ярим оролининг айрим қисмлари бир-биридан ижтимоий-иқтисодий тараққиёти жиҳатидан қанчалик фарқ қилмасин, VI аср охири - VII аср бошида улар ўртасида социопсихологик умумийлик, муштараклик ёки унификациялашув жараёни юз бердики, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаолияти туфайли атиги 10 йил ичида асрлар давомида тарқоқ бўлиб келган ўлкаларни бирлаштириш мумкин бўлди.
XXI аср бўсағасида ислом динини ўзларига “ниқоб” қилиб олган баъзи халқаро экстремистик ташкилотлар “олтин аср” - илк ислом даври қонун-қоидаларини жамият ва давлат қурилишининг “идеал намунаси” ёки “назарий асоси” сифатида қабул қилиш даъвоси билан жаҳон афкор оммасини чалғитишга уринаётган бугунги пайтда “Жоҳилия” (Қадимги Арабистон) ва умуман ислом тарихини илмий асосда, объектив ўрганиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолди.
Совет тарихчилигида ислом дини Макка жамиятида ҳукм сурган кризис натижасида вужудга келган, деб уқтириларди. Китобнинг Макка тарихига оид қисмида муаллиф, аксинча, ўша даврда шаҳар гуллаб-яшнаб тургани, шаҳардаги савдо аристократияси Арабистон ярим ороли бўйлаб ўз гегемонлигини ўрнатганини тасдиқловчи кўплаб далиллар келтиради.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Фаннинг объекти ва предмети ҳақида сўзлаб беринг.

  2. Фаннинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Фаннинг тарих фанларида тутган ўрни қандай?


Download 29.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling