5.2. Хавфсизликни таъминлаш масалалари
Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб жараёнлар
шароитида бизнинг бош мақсадимиз – Ўзбекистоннинг
давлат мустақиллиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини янада мустаҳкамлашдан
иборат бўлади.
Биринчидан, Қуролли Кучларимизнинг қудрати, мудофаа қобилиятимиз ва ҳарбий салоҳиятимизни
янада ошириш мақсадида миллий армиямизни
2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва
ҳарбий
техника билан таъминлаймиз.
Қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини
юксалтириш,
ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларни
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бошланган
ишлар жадал давом эттирилади.
Иккинчидан, ҳарбий-жанговар қудрат ва юксак маънавий салоҳиятни Ўзбекистон Қуролли
Кучларининг
икки буюк таянчига айлантирамиз.
Ҳарбий хизматчиларимизни, мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқиётган болаларимизни, барча
ёшларимизни тарихимиз ва маърифатпарвар аждодларимиз мероси асосида тарбиялаш учун зарур
Do'stlaringiz bilan baham: