Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Таржима таҳририяти таржимонлари томонидан


Download 18.91 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi18.91 Kb.
#1289857
Bog'liq
02-08.03


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)
Таржима таҳририяти таржимонлари томонидан
2-8 март кунлари бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотнома 

Таржима таҳририяти таржимонларининг ўз фаолиятини лавозим йўриқномаси талабларига мувофиқ, одатдаги тартибда тўлиқ амалга ошириши таъминланди.


Бу ҳафта давомида таржима қилинган материаллар қуйидагича: 2 март – 26та, 3 март – 39та, 4 ва 5 март – 9та, 6 март – 28та, 7 март – 32та материал ўзбек тилидан рус тилига таржима қилинган.
Хорижий тилларга 2-8 март кунлари нисбат бўйича инглиз тилида 180та, немис тилида 105та, француз тилида 90та, араб тилида 101та, қозоқ тилида 104та, испан тилида 102та, хитой тилида 92та материал таржима қилинди ва веб-сайтга жойлаштирилди.
ЎзА ва бошқа расмий ташкилотлар сайтларидан хабарларни таржима қилишдан ташқари, хорижий тил таржимонлари ЎзАдаги барча таҳририятлар билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, Халқаро ахборот таҳририятини хориж хабарлари, чет элларда Ўзбекистон ҳақида ёзилган хабар ва мақолалар билан таъминламоқда.
ЎзА веб-сайтида хорижий тиллардаги таржима материаллар нафақат мамлакатдаги тегишли ташкилотлар, Ўзбекистоннинг хориждаги ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуслари балки хориждаги бошқа ташкилотлар сайтларида ҳам мунтазам бериб борилмоқда. Хусусан, ЎзА веб-сайтига барча тилларда узатилган давлатимиз раҳбарининг Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштироки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашуви, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Конституцияга таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув, Тошкентда Озарбайжон-Ўзбекистон Дўстлик музейи очилганига оид хабарлар ва бошқа ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларга оид материаллар агентлигимиз манбаси билан ўнлаб маҳаллий ва хорижий сайтлар томонидан эълон қилинди:

https://www.gov.uz/en/news/view/36581


https://www.gov.uz/en/news/view/36582
https://www.uzbekembassy.in/the-president-of-uzbekistan-put-forward-several-important-international-initiatives-at-the-summit-of-the-non-aligned-movement/
https://www.uzbekembassy.in/consultations-on-the-study-of-proposals-for-amendments-to-the-constitution/
https://www.uzbekembassy.in/statistics-agency-of-uzbekistan-announces-the-number-of-foreign-students-studying-in-the-country/
https://www.uzbekembassy.in/uzbek-scientists-develop-a-new-variety-of-hot-pepper/
https://www.uzbekembassy.in/18-more-countries-have-replenished-the-geography-of-exports-of-fruits-and-nuts-from-uzbekistan/
https://www.uzbekembassy.in/uzbekistan-and-azerbaijan-leaders-note-the-importance-of-building-up-practical-cooperation/
https://newsgrabb.com/en/casia/uzbekistan/13865.html
https://www.einnews.com/pr_news/620457431/uzbekistan-and-kazakhstan-leaders-call-for-further-development-of-full-scale-cooperation
https://brightuzbekistan.uz/en/uzbekistan-and-kazakhstan-on-the-way-to-further-development-of-full-scale-cooperation/
https://turkic.world/en/articles/uzbekistan/73764
2-8 март кунлари сайтда ўқилган материаллар бўйича маълумот
Сайтга жойлаштирилган рус тилидаги материалларнинг ҳафта давомида ўқилгани ўртача 3100тани ташкил этмоқда. Инглиз тилида 2850та, қозоқ тилида эса ҳафта давомида ўқилган материаллар сони ўртача 2300 тани ташкил қилган. Араб тили материаллари бир ҳафта давомида ўртача ўқилгани 1950тани ташкил қилади. Хитой, француз, испан ва немис тилларида ҳафта давомида энг кўп ўқилган материал ўртача 1800тани ташкил этмоқда.

Таржима таҳририяти бош
муҳаррири Дурдона Салихова
Download 18.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling