Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi
Қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари
Қадриятларнинг асосий шаклларини аниқлаш борасида олимлар орасида бир хил ва ҳамма эътироф этган ягона позиция йўқ. Бу борадаги нуқтаи назарларни диққат билан таҳлил қилиш ҳамда қадрият шаклларини бир-биридан фарқланувчи икки катта гуруҳга бўлиш йўлидан бориш, моддий ва маъанавий ёки умумбашарий ва умуминсоний қадриятлар ибораларини қўллаш имконини беради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, моддий қадриятлар ибораси қўлланганда муқаррар равишда табиатдаги нарса, буюм ва бошқаларни қадрият ва унинг шакллари билан айнийлаштириш хавфи туғилади. Бундай ҳолдан холи бўлиш учун табиат, унинг бўлаклари, нарсалар қадрланадилар, табиатда қадрият номи билан аталадиган бирор нарса, эисм, буюм йўқ, балки қадрланадиган нарсалар, жисм ва буюмлар бор, деб эътироф этишга тўғри келади. жамиятда ҳам шундай, қадрият номли бирор субъектни топа олмаймиз, балки қадрланадиган кишилар, воқеалар, ҳолат, ғоялар, мақсадлар бор, деган фикр туғилдаи. Қадриятлар категорияси ва унинг тузилишини таҳлил қилганда у боғлиқ бўлган объект ва қадриятнинг аҳамияти ҳамда қадрини сезаётган, ўрганаётган, англаётган субъект диалектикасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. лоҳида иши учун бир томондан башарият билан, иккинчи томондан эса, инсоният билан боғлиқ умумий қадриятдар ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Ушбу маънода умумбашариятга ваумуминсониятга алоқасига қараб ажратиладиган қадрият шаклларини кўрсатиш мумкин. Улар башарият ва инсониятга тегишли табиий-ижтимоий воқеликнинг энг муҳим шакллари, кўринишлари, хусусиятлари ва жиҳатлари билан боғликликда намоён бўлади (яъни ўзлари таяанадиган объектга эга бўладилар). Бундай ҳолда ана шу қадрият объектларининг бир қатор жиҳатларини ўрганиш мумкин бўлади. Бу хусусиятлар қадрият шаклларини тавсифлаш, уларнинг аҳамиятини изоҳлашда қўл келади, шу билан бирга «умумбашарий қадрият» ва «умуминсоний қадрият» иборалари аксиологик жиҳатдан боғлиқ тушунчалар эканлигидан далолат беради. Орадаги фарқ қадрият шаклларининг аксиологик таҳлилида, уларни башариятдаги нарса ва ҳодисалар ёки инсониятга хос ижтимоий субъектлар ва жараёнлар билан боғлаб ўрганишда кўзга ташланади. Кундалик мулоқатларда эса, бу фарққа кўпчилик эътибор бермайди, юқоридаги ибораларни бир хил маънода қўллаш ҳоллари кўп учраб туради. Албатта қадриятларга бундай қараш ҳам нисбий хусусиятга эга, гап қадриятларни илмий ўрганиш учун бирор-бир нуқтаи назарнинг зарурлигидадир. Ҳеч бир нуқтаи назар классификация қадриятларни тўлиқ қамраб ололмайди ва мутлақ ҳақиқат даражасига кўтарила олмайди. Қадриятлар намоён бўлиши шаклларининг ҳар қандай классификацияси уларни фалсафий-аксиологик англаш воситаси, шу билан бирга қадриятлар турли-туманлигининг инъикоси ҳамда шубу инъикоснинг ифодасидир, холос. Бир қарашда қадриятларнинг шакллари сон-саноқсиз ва ниҳоятда тартибсизга ўхшаб кўринади. Аслида эса башарият, олам, табиат ва жамиятда ажабтовур қонуний, зарурий уйғунлик мавжуд. Қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари ҳам уларга мос равишда ана шундай уйғунликда, қонуний боғланишда, умумий алоқадорликдадир. Бундай ҳолатда уларнинг классификациясида табиат ва жамиятдаги нарса, воқеа, ҳодиса, жараёнлар муайян кўламда, қадрият шакллари эса улар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади: š š š š Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling