Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/37
Sana28.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1730317
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi

Умуминсоний қадриятлар 
 
Умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги даврга келиб 
файласуфлар ва тадқиқотчиларнинг диққатини жалб этаётган асосий мавзулардан 
бирига айланмоқда. Бу ибора ҳозир кўп ишлатилаётгани билан, унинг мазмуни, 
тузилиши, асосий шакллари, намоён бўлиш хусусиятлари ва умуминсоний қадриятлар 
тизими, бу тизимдаги асосий қадрият шаклларининг ўрни ва аҳамиятини илмий таҳлил 
қилиш билан боғлиқ масалаларга эътибор кам. 
Қадрият каби умуминсоний қадриятлар тушунчасига ҳам хос бўлган кундалик 
мулоқатлардаги мазмун билан, фалсафий-аксиологик маъно ўртасидаги фарққа эътибор 
бериш лозим. Кундалик ҳаётда инсоният аҳамиятига молик бойликлар, кашфиётлар, 
хусусиятлар жиҳатлар, жараёнларнинг ўзини умуминсоний қадрият сифатида 
тушунадилар. Қадриятларга бундай таъриф берилганида, оламдаги умуминсоний 
аҳамиятига молик сон-саноқсиз нарсалар, жиҳатлар ва ҳоказоларни истаганча санаш 
мумкин. Айнан ана шундай услубий чалкашликка йўл қўймаслик учун қуйидагиларни 
таъкидлаш лозим: оламда қадрият, умуминсоний қадрият номи билан аталадиган 
объект йўқ, ҳар бир нарсанинг ўз номи, исми, оти-атамаси бор. Умуминсоний қадрият – 
жамият ва одамзод насли учн энг қадрли ва умумижтимоий аҳамиятига эга бўлган 
нарсалар, ҳодисалар, сифат, фаолият ва бошқаларнинг исми ёки номини эмас, балки 
уларнинг ижтимоий қадрини ифодалаш учун ишлатиладиган фалсафий-аксиологик 
тушунчадир. 
Бизнинг давримизга келиб умуминсоний қадриятлар жамиятдаги ҳар қандай 
умумий қадряитлар тизимининг марказий ва асосий бўғинларидан бири бўлиб 
қолганлигининг сабаблари қуйидагилардир: 
– Ер сайёрасининг оламдаги ҳамма кишилар учун, уларнинг ирқи, миллати, 
эътиқоди, тоифаси ва бошқа табиий-тарихий ҳамда ижтимоий белгиларидан қатъий 
назар, энг умумий макон вашу билан бирга чексиз коинотдаги мўъжазгина юлдуз 
эканлигини тобора яққолроқ ҳис этила бошланганлиги; 
 – оламдаги ижтимоий хилма-хиллик, сиёсий ва мафкуравий ранг-баранглик, 
турли хил эҳтиёж, қизиқиш, мақсад, интилиш, хатти-ҳаракат, фаолиятларини 
тараққиёт талабларига мос келадиган энг умумий маънавий мезонларга муҳтожлик 
сезила бошланганлиги; 
www.ziyouz.com kutubxonasi


34
– даҳшатли қуроллар, ядоро уруши, экологик бўҳрон ва маънавий таназзул каби 
хавфлар билан юзма-юз келиш натижасида инсониятнинг келажаги, Ер сайёраси 
аҳолиси умумий генофондининг тақдири хавф остида қолганлиги, Ерда инсониятнин 
ҳозирги авлоди мансуб бўлган цивилизацияни сақлаб қолиш эҳтиёжлари борлиги; 
– кишиларнинг турли ижтимоий тузумлар ва давлатларда яшашидан қатъий 
назар, ҳамма жойда энг асосий мақсад инсон, унинг тириклиги ва мазмунли ҳаёти 
эканлиги, бундай ҳаётни таъминлашда бутун жаҳон аҳамиятига молик универсал 
технологиялар, илм-фан ютуқлари, уларни ҳамма мамлакатларда қўллаш 
имкониятлариннинг умумийлиги, бу имкониятларни умумжаҳон воқелигига 
айлантириш учун умумсайёравий ҳамкорик зарурлиги тобора кўпроқ англаб 
олинаётганлиги. 
Умуминсоний қадриятлар категорясининг мазмунини ўрганиш учун.аввало, 
«умумиснонийлик» тушунчасининг маъносини таҳлил қилмоқ лозим. Бу тушнча 
жамиятнинг асосий жиҳатлари, турли ижтимоий сифатлар, хусусиятлар ва 
бошқаларнинг 
умуминсоний 
характерга 
эга 
эканлигинии 
англатади. 
«Умуминсонийлик» тушунчасида қадриятларни тирик табиатнинг бир қисми бўлган 
одам зотининг ҳаёти ва каомлоти ҳамда тарихий, сиёсий ва бошқа бирликлар 
(ижтимоий субъектлар) учун аҳамияти ҳам ўз аксини топади. Шу билан бирга 
умуминсонийликда умумижтимоий муносабталар, таълим-тарбиява маънавий-ахлоқий 
жиҳатлар, ижтимоий муҳитнинг энг умумий томонлари билан боғлиқ сифатлар ҳам акс 
этади. бир сўз билан айтганда умуминсонийлик одамлар учун умумий бўлган мезонлар, 
объектив ҳолатлар. Хусусиятлар, шарт-шароитлар ва бошқаларни ўзида акс 
эттирадиган тушунча сифатида ишлатилади. 
Одамзоднинг яшаши, умргузаронлиги, амалий фаолияти, Она-Ер сайраси 
фарзандлари ҳаётининг энг умумий соҳаларига тегишли бўлган умумжамият 
миқёсидаги қадриятлар бор. Умуминсоний қадриятлар тушунчаси бутун жамият 
аҳамиятига эга бўлган, инсониятнинг мавжудлиги, ўтмиши, бугуни ва келажагини
яшашнинг асосий йўналишлари, қонун-қоидаларини, талаб ва тартибларини, 
одамларнинг энг азалий орзу-умидлари ва идеалларини ўзида акс эттирадиган 
қадриятларнинг умумий шаклларини ифодалайди. Улар жамият аъзоларининг ҳаммаси 
учун умумий аҳамият касб этади, инсоният ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, 
кишиларнинг амалий фаолияти, яшаш тарзи, бошқаларга муносабати ҳам ана шу 
мезонларга мос келиши ёки мос келмаслигига қараб баҳоланади. 
Умуминсоний қадрият тушунчасининг объектив асоси ижтимоий муносабатлар 
ва жараёнлар, инсониятнинг узлуксиз ҳаётини ва турмуш тарзини умумлаштирадиган 
жамиятдир. Инсониятнинг энг умумий жамоаси бўлган жамиятгина умуминсоний 
қадриятларнинг яратувчиси ва сақлаб турувчисидир. Умуминсоний қадриятлар 
ниҳоятда кенг кўламли ва серқирра тушунча. У оздлик, эркинлик, тинчлик, бахт-саодат 
каби умумижтимоий маъно ва мазмун кашф этадиган қадриятлардангина иборат эмас. 
Уни фақат моддий ва маънавий бойликлар сифатида тушунишни ҳам мақсадга 
мувофиқ, деб бўлмайди. Шу билан бирга, муайян миллий, синфий ёки бошқа хусусий 
қадриятлар тизими ҳам, умуминсоний қадриятлар тизимининг ўрнини боса олмайди. 
Умуминсоний қадриятлар ва уларнинг намоён бўлиш шаклларини таҳлил қилиш, 
аслида,бу қадриятлардан иборат таркибий қисмлари бир-бири билан диалектик тарзда 
боғланганумумий тизимини, унинг асосий зисмлари ўртасидаги муносабатларни тадқиқ 
қилишдир. Бу қадриятлар, жамият тараққиётининг муайян даврида яшаётган кишилар 
учун умумий бўлган қадриятлар тизимини ҳосил қилади, бошқа қадриятлар билан 
узлуксиз алоқада, зарурий боғланишда намоён бўлади. 
Умуминсоний қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари нисбий хусусиятга эга
амо бу нисбийлик доимо ҳам кўзга ташланавермайди. бИзнингча, умуминсоний 
www.ziyouz.com kutubxonasi


35
қадриятларнинг намоён бўлиш шаклларини ўрганишда қуйидагиларга эътибор бериш 
лозим: 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling