Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi
- қадрият тизимлари боғланган объектларнинг ўзини ҳам реал система тарзида
тушуниш, уларга асосланадиган қадриятлар системасининг мураккаб тузилишини эътибордан четда қолдирмаслик; - қадриятлар тизимининг таркибий қисмларини, яъни мазкур тизимни ташкил қиладиган қадрият шаклларини аниқлаш, улар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олиш; - қадриятлар тизимининг реал манзарасидаги асосий боланишларни аниқлаш, уни ташкил этадиган таркибий қисмлар муайян тизимни ташкил этганларида содир бўладиган аксиологик ҳолатни назардан қочирмаслик; - қадриятлар тизимининг шаклланиши ва амалиёти жараёнидаги таъсир ва акс таъсирларни, уларнинг орасидан эса асосий, ички ва ташқи жараёнларни ҳисобга олиш; - муайян қадриятлар тизимининг барқарор ва ўзгарувчанлик ҳолатларини, бу борадаги инкор ва ворислик диалектикасининг эътиборга олиш; - ижтимоий воқеликдаги жараёнларнинг қадриятлар тизимига таъсири, акс этиши ва қадрият тизимларининг замона реалликларига мослашуви жараёнини назардан қочирмаслик. Бизнингча, жамиятнинг ижтимоий тузилишга боғлиқ бўлган қадриятлар тизимининг турли ҳолатларини ўрганишда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим: 1. Қадрият тзимларининг бирор бир ҳолати, уларнинг барқарорлиги ва ўзгаришлари, тизимни ташкил этган қисмларнинг аксиологик боғлиқлиги ва намоён бўлиш хусусиятларини илмий тадиқ этиш аксиологиянинг бу борадаги масалаларини таҳлилқилиш учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. 2. Аммо тизимнинг амалиёти масаласи ҳам бор. Хўш умумижтимоий қадриятлар тизими жамият ривожининг муайян босқичи тузилишининг оддий аксиологик инъикоси холосми: унинг ўзи жамият ва уни ташкил этадиган ижтимоий субъектлар учун аҳамият касбэтмайдими? — деган муаммоларга эътибор бериш масалани назария соҳасидан амалиётга кўчиради, яъни унинг амалиёт, замона реалликлари билан боғлиқлигини англатади. 3. Маълум бир ривожланиш босқичига хос умумижтимоий қадриятлар тизими ўша давр жамиятидаги барқарорлик ва уни ташкил этадиган ижтимоий субъектлар орасидаги ҳамжиҳатликни таъминлайдиган, уларни бир-бири билан боғлаб турадиган маънавий аксиологик мезон (кретирий) ролини ўтайди. Яъни жамиятдаги субъектлар ижтимоий барқарорликка йўл қўймайдиган барқарор муносабатларни сақлаб туришда бирор туркумдаги қадриятлар мезони асосланадилар, унинг асосида ўзаро келишадилар ва ҳамжиҳат фаолият юритадилар. 4. Субъектларнинг бирор бирқадриятлар тизими мезонга асосланган ижтимоий ҳамжиҳатлиги жамиятдаги туб бурилишлар даврида ниҳоятда зарур. Бу айниқса собиқ иттифоққа хос қадриятлар тизими ўтмишда қолаётган, Ўзбекистонда мустақилликка асосланган ижтимоий тузум ва янги қадриятлар тизими шаклланаётган ҳозирги давр учун катта аҳамият касб этади. Қадриятлар тизими мураккаб ва серқирра аксиологик ҳодисадир. Назарий жиҳатдан олганда қадриятлар тизими билан боғлиқ масалаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, тизимнинг муайян ҳолатидаги манзарасини таҳлил қилишда, асосий диққат-эътибор унинг таркибий қисмлари алоқаси, ўзаро муносабатлари, мутаносиблиги ёки номутаносиблигига қаратилса, тизимдаги ўзгаришларни қараб чиқиш эса замон билан боғлиқ жараёнлар, кетма-кетлик ва давомийликка, яъни қадриятлар тизимининг амал қилишидаги жараёнларга кўпроқ эътибор беришга тўғри келади. Қадриятлар тизимини мавҳум тушунча сифатида қарамаслик, уни ҳаёт ҳодисаларидан ажратмаслик лозим. Жамиятга хос бўлган энг умумий қадриятлар www.ziyouz.com kutubxonasi 64 тизимини конкрет ҳолда таҳлил қилиш унга хос қуйидаги бир қанча функциялар ҳам борлигини кўрсатади: 1. Қадриятлар системаси муайян аксиологик аҳамиятга эга бўлади, уни англаш ва тасаввур қилишнинг ўзига хос гносеологик хусусиятлари ва билиш жараёни билан боғлиқ жиҳатлари бор. Яъни ҳар қандай қадриятлар тизими турлича англанади, билиб олинади, унга муносабат ҳам хилма-хил бўлади. 2. Кишилар бирор бир қадриятлар системасига амал қиладилар, ўз фаолиятлари ва ҳаёт тарзларини унга мослаштиришга интиладилар. Яъни жамиятдаги қадриятлар тизими кишиларнинг интилишлари, қизиқишлари ва фаолиятларини белгилайдиган маънавий мезон вазифасини ҳам бажаради. 3. Қадриятлар тизимининг маънавий бошқарувчанлик (регуляторлик) хусусияти ҳам бор, у жамиятдаги ижтимоий субъектларнинг ўзаро алоқаларига таъсир кўрсатади, улар ўртасидаги муносабатлардаги мутаносиблик ёки номутаносибликни бегилайди. 4. Муайян қадриятлар системасини барқарор қилиш бутун жамият ёки ундаги айрим субъектлар учун мақсадга айланиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда мазкур қадриятлар тизими ижтимоий интилиш, манфаат ва фаолиятларни бир йўналишга бирлаштирувчи мақсад ёки идеал тарзида намоён бўлади. Юқоридаги фикрлардан баъзи хулосаларга келиш мумкин: 1. Қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари хилма-хил ва турли-туман бўлгани билан, улар ўртасида ўзига хос боғланишлар ва ўзаро алоқадорлик мавжуд. Бу, айниқса, бирор ижтимоий воқелик, унинг кўриниши, нарса, воқеа, ижтимоий субъектлар билан боғланган қадрият шаклларининг намоён бўлишида яққол кўзга ташланади. Улар орасидаги диалектик боғлиқлик ва ўзаро алоқадорлик қадриятлар тизими тушунчасида ифодаланади. 2. Ҳар қандай тарихий давр, жамиятнинг ривожланиш босқичи, ижтимоий субъектлар (шахс, синф, миллат ва ҳок.) ва бошқалар ҳам ўзига хос қадриятлар тизимига эга бўладилар. Муайян ижтимоий воқелик ёки унинг бирор бир намоён бўлиш шаклида муайян қадриятлар тизими мос келган сингари, ўзгарган ижтимоий воқелик ёки даврга бошқа қадриятлар тизимининг мос келиши қадриятлар соҳасидаги асосий қоидалардан биридир. 3. Ҳар қандай қоидалар тизими шаклланиш, амал қилиш, такомиллашув ва таназзул даврларини бошидан кечиради. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, уни ташкил этадиган қадрият шакллари тизимининг амалиётида ёки унинг бирор-бир конкрет ҳолда намоён бўлишида ўзига хос аҳамият касб этади. 4. Собиқ иттифоқ тарқалиб кетгандан кейин унинг қадриятлар системаси ўтмишига айланиб бормоқда. Мустақил Ўзбекистонда эса янги демократик қадриятлар системасини вужудга келтириш имконияти пайдо бўлди. Бундай шароитда қадриятлар тизимининг ўзгаришларини таҳлил қилиш муҳим вазифа бўлиб қолади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling