Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi
келганидек, ўзгарган ижтимоий воқеликка ҳам ўзгарган тизим мос келади. Бундай ҳол
замондаги давомийликка нисбатан мос келмаслиги, воқелик ёки қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар бир-биридан қисман илгарилаб кетиши ёки орқада қолиши ҳам мумкин, аммо бу — юқоридаги қоиданинг бутунлай бузулиши, дегани эмас. Ана шу — юқоридаги қоиданинг бутунлай бушилиши, дегани эмас. Ана шу хулоса қадриятлар тизимининг ижтимоий тараққиёт билан боғлиқлик қонунининг асосий мазмунини ифодалайди. Бу қонун ҳозирги замондаги ўзгаришлар билан боғлиқ ўрганиш нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. мазкур қонунни амалиётга тадбиқ қилиш эса, айниқса, ҳозирги даврда жаҳонда МДҲ мамлакатлари ва Ўзбекистонда рўй бераётган мураккаб ўзгаришларнинг қадриятлар соҳасида намоён бўлиши хусусиятларини билиб лиш, қўлга киритилган илмий далилларни тажрибада қўллаш учун зарур бўлиб хисобланади. Шу билан бирга бундай қарши республикамиз ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларнинг қадриятлар омили ва мезони билан боғлиқ жиҳатларига амалий таъсир кўрсатиш, бу борадаги вазифаларни аниқлаш, зарур чора- тадбирларни белгилаш имконини беради. зеро мустақиллик шароитида республикамизда истиқлолга асосланган янги қадриятлар тизимини, шакллантириш, кишиларда қадрлаш тўғрисини тўғри тарбиялаш Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг таркибий қисмига айланиб бермоқда. Муайян воқелик, жамият ва унинг ривожланиш босқичига мос келадиган, объект ва субъект қадри ва аҳамиятининг инъикоси бўлган, объектив равишда тасаввур қилинадиган ва билиш жараёнида англаб олинадиган турли қадрият шаклларининг ўзига хос боғланишини ва диалектик ўзаро алоқасини ифодалайдиган аксиологик тизимлар қадриятлар системаси дейилади. Қадриятлар тизими билан алоқадор бўлган масалалар, мақаррар равишда, аксиологиянинг диалектик билан боғлиқ жиҳатларини ҳисобга олишни тлаб қилади. Илмий адабиётларда табиат диалектикаси масалалари атрофлича ишланган ва ишланмоқда. Аммо ижтимоий ҳаёт диалектикасига эътибор нисбатан камроқ, аксиологик жараёнлар диалектикаси эса ўз тадқиқодчиларига муҳтож. Ҳар қандай тизимнинг вақт ва замон билан боғлиқ хусусиятларини таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор берилади: муайян тизим чексиз тарихийлик жараёнида аниқ бир вақтда пайдо бўлади, бирор бир замонда амал қилади, ўзига хос яшаш даврини бошидан кечиради. Шу маънода ҳар қандай тизимнинг вужудга келиши ва муқаррар равишда ўз ўрнини бошқасига бўшатиб бериши орасида тарихий амалий қилиш даври мавжуд. Маълум бир формация, цивилизация ёки этнослар www.ziyouz.com kutubxonasi 61 тараққиётининг муайян даврига хос умумий қадрият тизимлари хусусида ҳам ана шундай мулоҳаза юритиш мумкин. Уларнинг ҳар бирига хос тарихий амал қилиш даврлари бўлади. Тарихийлик принципи қадриятлар тизимининг ижтимоий ривожланиш билан боғлиқлиги масаласига нисбатан қўлланганида қуйидагича хулоса чиқариш имкони туғилади: тараққиёт жараёнида ижтимоий қадрият тизимлари шаклланади, такомиллашади, инкор қилинади ва бошқасига ўз ўрнини бўшатиб беради. Бу жараёнда инкор ва ворислик диалектикаси алоҳида ўрин тутади. Шу маънода ўтмиш — тарихий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий жараёнларнинг кетма-кетлиги бўлгани сингари, қадрият тизимларининг ўрни алмашинуви, инкор этилиши ва янгиланишидан иборат аксиологик жараён ҳамдир. Инкор ва ворислик диалектикаси фақат бир қадриятлар тизими бошқасига айланаётганидагина рўй беради, дейиш ножоиз. Бундай ҳол муайян қадриятлар тизимининг амалиётида ҳам кўзга ташланади, унда ҳам ички янгиланиш жараёни миқдорий ва сифатий ўзгаришларнинг ҳосиласи сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга ҳар қандай қадриятлар тизимининг ўзига хос эволюцияси, ривожланиш жараёни ҳам бор. Бу жараённинг таҳлилида вақт ва замон билан боғлиқ хусусиятлар асосий ўринни эгаллайди. Чунки бунда мазкур тизимнинг ўзига хос ички ўзгаришлар, уни ташкил этган таркибий қисмларнинг муайян вақт доирасида бирор бир барқарор ҳолатни сақлаб қолиши, аслида эса тизимда узлуксиз ўзгаришларнинг бўлиб туриши кўпроқ эътиборга олинади. Демак, у ёки бу тизимнинг амалиёти нафақат муайян давр, балки замондаги ўзгаришлар ҳамда алоқалар билан ҳам узвий боғланган. Бу, айниқса, жамият ривожланишининг конкрет босқичи билан боғланган умумий қадриятлар тизимининг амалиётида яққол намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар жараёнида тизим бир-биридан фарқланадиган турли хил сифатий ҳолатлардан ўтади. Аммо бундай ҳолда ҳам у ўзлигини, ўз қиёфасини бутунлай йўқотиб қўймайди (тизим бутунлай йўқолиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно), балки унда нималардир ўзгаради, бошқалари эса, ўз барқарорлиги ва доимийлигини сақлаб қолади. шу билан бирга, шаклланган қадрият тизими ана шу қайд қилинган ҳолатларни, яъни доимий янгиланиш, ўзгариш билан бирга, муайян барқарорликни, айрим қадриятларнинг доимий мазмунига эга бўлишини намоён қилади. Қадриятлар тизимининг тузилишини ташкил қилган таркибий қисмлар ўртасидаги муносабат, алоқа ва боғланишларнинг нисбатан ўзгармасдан турган нисбий тинч ҳолатини ўрганишнинг самараси катта. Бу айниқса ҳозирги Ўзбекистоннинг мустақиллиги шароитида шаклланаётган янги қадрият тизимлариниг амалиётини ўрганишда ғоят муҳим касб этади. қолаверса, қадриятлар тизимидаги барқарорлик ва ўзгариш ҳолатлари мутлақ қарама-қаршиликни англатмайди, балки бир-бирини талаб қилади, умумий жараённинг чамбарчас боғлиқ икки ҳолатини ифодалайди. Бу икки ҳолатни Т.Парсонснинг «Ижтимоий тузилишидаги мутаносиблик» 19 ва Р.Дарендорфнинг «Конфликтлар социологияси»нинг асосий жиҳатлари 20 тўғрисидаги фикрларга таянган ҳолада таҳлил қилиш мумкин. Улар озирги даврлардаги жамиятга хос ижтимоий тузилишнинг бир-бирларидан фарқ қиладиган ҳолатларни таърифлайдилар. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling